язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар/ Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.09.2011 й. 252-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 8 сентябрдаги

252-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган

иш  ҳақини  иш  ҳақининг  якка  тартибдаги

коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта

ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти - тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун энг кам ойлик иш ҳақи нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.

3. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти (ИКЗ)дан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.

4. Шахснинг ИКЗ, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

ИКЗi = ФЗi / МЗПi, бунда:


ИКЗi - i ой учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти;

ФЗi - i ой учун иш ҳақи, сўм;

МЗПi - i ой учун энг кам ойлик иш ҳақи, сўм.


5. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, яъни пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс олтмиш ойдан кам ишлаган тақдирда, якка тартибдаги иш ҳақи коэффициентлари унинг тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини айнан шу ойдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига бўлиш йўли билан мавжуд иш стажидан ҳар бир ой учун аниқланади.

6. ИКЗ вергулдан кейинги тўрт белгили миқдордан иборат бўлади.


7. ИКЗни ҳисоблашда вергулдан кейин тўрт белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги бешинчи белги "5" га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда тўртинчи белги бир бирликка кўпайтирилади.

Мисол. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти 5,62316 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач - 5,6232 ҳосил бўлади.


8. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ПФЗi= ИКЗi х СМЗП, бунда:


ПФЗi - иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи;

СМЗП - олдинги 12 ойдаги ўртача энг кам ойлик иш ҳақи, сўм.


9. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:


СЗИП = ПФЗi / 60, бунда:


- сумма белгиси шуни кўрсатадики, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини белгилашда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори, шахснинг ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг тегишли ойлари учун жамланиши керак.

10. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи бир тийингача яхлит қилиб ҳисобланади, ярим тийиндан кам сумма эса ташлаб юборилади.


11. Пенсия ушбу Низом жорий этилгунгача тайинланган фуқароларга пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми қўлланмайди.

12. Пенсия миқдори иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:

пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;

пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;

бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;

битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.

13. 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:

I ва II гуруҳлар ногиронларининг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;

фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчига улуш ажратилганда;

илгари тўхтатиб қўйилган пенсияларни тўлаш тикланганда;

пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кетганда.

Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.

14. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ пенсия олишга ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар тайинлаш учун яшайдиган мамлакатида олинган иш ҳақи қабул қилинади.

Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаш мақсадида хорижий фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаётган мамлакатида тегишли ой учун ҳисоблаб чиқилган ҳар ойлик иш ҳақи кўрсатиб ўтилган иш ҳақи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисоблаб чиқилган ойнинг 15-санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валютанинг сўмга нисбатан курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўтказилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорлари оширилган тақдирда илгари тайинланган барча пенсиялар миқдорлари ушбу Фармонда назарда тутилган шартларга мувофиқ оширилади (қайта ҳисоб-китоб қилинади).


16. Ўзбекистон Республикасида энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


17. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.





Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

Ўзгартиришлар санаси ва даври

     

  

Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори

       

  

Сўмларда:

    

01.01.1973 йилдан


70,00

01.01.1992 йилдан


350,00

01.03.1992 йилдан


(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00

01.04.1992 йилдан


550,00

01.07.1992 йилдан


1000,00

01.09.1992 йилдан


1250,00

01.10.1992 йилдан


2000,00

01.01.1993 йилдан


2500,00

01.04.1993 йилдан


3000,00

01.06.1993 йилдан


7500,00

01.07.1993 йилдан


11250,00

01.09.1993 йилдан


13500,00

01.11.1993 йилдан


16200,00

      

Сўм-купонларда:

       

01.12.1993 йилдан


24300,00

01.01.1994 йилдан


30000,00

01.03.1994 йилдан


45000,00

01.06.1994 йилдан


70000,00

  

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):

       

01.07.1994 йилдан


70,00

01.08.1994 йилдан


100,00

01.03.1995 йилдан


150,00

01.09.1995 йилдан


250,00

01.04.1996 йилдан


400,00

01.09.1996 йилдан


550,00

01.12.1996 йилдан


600,00

01.07.1997 йилдан


750,00

01.07.1998 йилдан


1100,00

01.01.1999 йилдан


1320,00

01.08.1999 йилдан


1750,00

01.08.2000 йилдан


2450,00

01.08.2001 йилдан


3430,00

01.04.2002 йилдан


3945,00

01.08.2002 йилдан


4535,00

01.05.2003 йилдан


5440,00

01.08.2004 йилдан


6530,00

01.05.2005 йилдан


7835,00

01.10.2005 йилдан


9400,00

01.07.2006 йилдан


10800,00

01.11.2006 йилдан


12420,00

01.08.2007 йилдан


15525,00

01.11.2007 йилдан


(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17077,50

01.12.2007 йилдан


18630,00

01.04.2008 йилдан


20865,00

01.09.2008 йилдан


25040,00

01.11.2008 йилдан


(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26540,00

01.12.2008 йилдан


28040,00

01.08.2009 йилдан


33645,00

01.12.2009 йилдан


37680,00

01.08.2010 йилдан


45215,00

01.12.2010 йилдан


49735,00

01.08.2011 йилдан


57200,00

Изоҳ: энг кам ойлик иш ҳақининг кейинги ўзгаришларида ушбу жадвалга энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли миқдори қўшилаверади.






Низомга

2-ИЛОВА



Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини

иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини

қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол


1. Эркак киши 2011 йил 12 апрелда 60 ёшга тўлгач пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди ва унинг охирги ўн йил мобайнида меҳнат фаолиятининг 5 йиллик даври учун 2006 йил май - 2011 йил апрель ойлари танланди.


2. Пенсия тайинланишидан олдинги 12 ой учун ўртача энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини аниқлаймиз.

Ўртача энг кам ойлик иш ҳақи миқдори = (37680 сўм (2010 йил апрель - июлдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори) * 4 + 45215 сўм (2010 йил август - ноябрдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори) * 4 + 49735 сўм (2010 йил декабрь - 2011 йил мартдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори) * 4) / 12 = 44210,0 сўм.


3. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида (маълумотнома бўйича) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини ва ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини аниқлаймиз:

Даврлар

Энг кам

ойлик

иш ҳақи

миқдори


Пенсияларни

ҳисоблаш учун

қўлланиладиган

иш ҳақи


Иш ҳақининг

якка тартибдаги

коэффициенти


Ўртача энг

кам ойлик иш ҳақи миқдори


Қайта

ҳисоблаб

чиқилган

иш ҳақи


1

2


3

4 (3/2)

5

6 (4*5)

2006 йил

Май


9 400

72 000

7,6596

44 210,0

338 630,92

Июнь


9 400

123 400

13,1277

44 210,0

580 375,62

Июль


10 800

82 800

7,6667

44 210,0

338 944,81

Август


10 800

82 800

7,6667

44 210,0

338 944,81

Сентябрь


10 800

82 800

7,6667

44 210,0

338 944,81

Октябрь


10 800

82 800

7,6667

44 210,0

338 944,81

Ноябрь


12 420

95 220

7,6667

44 210,0

338 944,81

Декабрь


12 420

95 220

7,6667

44 210,0

338 944,81

Жами:


2 952 675,40

2007 йил

Январь


12 420

95 220,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Февраль


12 420

95 220,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Март


12 420

95 220,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Апрель


12 420

95 220,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Май


12 420

125 500,00

10,1047

44 210,0

446 728,79

Июнь


12 420

145 600,00

11,7230

44 210,0

518 273,83

Июль


12 420

95 220,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Август


15 525

119 025,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Сентябрь


15 525

119 025,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Октябрь


15 525

119 025,00

7,6667

44 210,0

338 944,81

Ноябрь


17 077,50

130 930,00

7,6668

44 210,0

338 944,81

Декабрь


18 630

144 025,00

7,7308

44 210,0

338 944,81

Жами:


4 354 450,72

2008 йил

Январь


18 630

144 025

7,7308

44 210,0

341 778,67

Февраль


18 630

144 025

7,7308

44 210,0

341 778,67

Март


18 630

144 025

7,7308

44 210,0

341 778,67

Апрель


20 865

161 308

7,7310

44 210,0

341 787,51

Май


20 865

185 425

8,8869

44 210,0

392 889,85

Июнь


20 865

224 560

10,7625

44 210,0

475 810,13

Июль


20 865

161 308

7,7310

44 210,0

341 787,51

Август


20 865

161 308

7,7310

44 210,0

341 787,51

Сентябрь


25 040

194 500

7,7676

44 210,0

343 405,60

Октябрь


25 040

194 500

7,7676

44 210,0

343 405,60

Ноябрь


26 540

208 400

7,8523

44 210,0

347 150,18

Декабрь


28 040

208 400

7,4322

44 210,0

328 577,56

Жами:


4 281 937,45

2009 йил

Январь


28 040

208 400

7,4322

44 210,0

328 577,56

Февраль


28 040

208 400

7,4322

44 210,0

328 577,56

Март


28 040

208 400

7,4322

44 210,0

328 577,56

Апрель


28 040

208 400

7,4322

44 210,0

328 577,56

Май


28 040

245 600

8,7589

44 210,0

387 230,97

Июнь


28 040

297 852

10,6224

44 210,0

469 616,30

Июль


28 040

208 400

7,4322

44 210,0

328 577,56

Август


33 645

251 500

7,4751

44 210,0

330 474,17

Сентябрь


33 645

251 500

7,4751

44 210,0

330 474,17

Октябрь


33 645

251 500

7,4751

44 210,0

330 474,17

Ноябрь


33 645

251 500

7,4751

44 210,0

330 474,17

Декабрь


37 680

282 400

7,4947

44 210,0

331 340,69

Жами:


4 152 972,45

2010 йил

Январь


37 680

282 400

7,4947

44 210,0

331 340,69

Февраль


37 680

282 400

7,4947

44 210,0

331 340,69

Март


37 680

282 400

7,4947

44 210,0

331 340,69

Апрель


37 680

282 400

7,4947

44 210,0

331 340,69

Май


37 680

312 500

8,2935

44 210,0

366 655,64

Июнь


37 680

365 800

9,7081

44 210,0

429 195,10

Июль


37 680

282 400

7,4947

44 210,0

331 340,69

Август


45 215

325 456

7,1980

44 210,0

318 223,58

Сентябрь


45 215

325 456

7,1980

44 210,0

318 223,58

Октябрь


45 215

325 456

7,1980

44 210,0

318 223,58

Ноябрь


45 215

325 456

7,1980

44 210,0

318 223,58

Декабрь


49 735

375 256

7,5451

44 210,0

333 568,87

Жами:


4 059 017,36

2011 йил

Январь


49 735

375 256

7,5451

44 210,0

333 568,87

Февраль


49 735

375 256

7,5451

44 210,0

333 568,87

Март


49 735

375 256

7,5451

44 210,0

333 568,87

Апрель


49 735

375 256

7,5451

44 210,0

333 568,87

Жами:


1 334 275,48

Ҳаммаси:


21 135 328,86

    

4. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқамиз:

Пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи = 21 135 328,86 сўм/60 = 352 255,48 сўм



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 377-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 75-модда