Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.1992 й. 412-сон "Тожикистон Республикаси билан чегарани қўриқлаш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.1992 й.

N 412



ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ЧЕГАРАНИ ҚЎРИҚЛАШ ВАЗИФАЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЗИММАСИГА

ВАҚТИНЧА ЮКЛАШ ТЎFРИСИДА


Тожикистон Республикасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг мураккаблиги муносабати билан, чегара районларида жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш, республикага жиноий-бандит унсурларнинг суқилиб киришига, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, наркотик моддалар олиб келинишига йўл қўймаслик ҳамда Ўзбекистондан моддий воситаларнинг контрабанда йўли билан ташиб кетилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида" Қонун қабул қилингунга қадар чегарани бузувчилар, жиноий гуруҳлар ва транспортнинг эҳтимол тутилган ҳаракати йўлларида Тожикистон Республикаси билан чегарани қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилсин. Чегарани қўриқлаш Миллий хавфсизлик кучлари билан биргаликда ҳамда Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилсин.


2. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ИИВ бўлинмаларини жойлаштириш ва уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун зарур маиший шароитлар яратсинлар.


3. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида алоҳида оператив батальон негизида оператив полк ташкил этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинларининг Термиз шаҳридаги оператив полкининг тузилмаси ва штатлари сони тасдиқлансин (1, 2-иловалар).


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тузилмасидаги ўзгаришлар муносабати билан уни маблағ билан таъминласинлар, 1992-1993 йилларда Термиз шаҳрида иккита 56 квартирали уй қурилишига зарур маблағлар, шунингдек, ҳарбий шаҳарчани қайта қуришга ва 30 та енгил автомобиль сотиб олишга 37 млн. сўм ажратсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 5 сентябрдаги

412-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинларининг

Термиз шаҳридаги оператив полки

ТУЗИЛИШИ


Бошқарма


Қўмондонлик

Штаб


Тарбиявий ва ижтимоий-ҳуқуқий ишлар бўлими


Жанговар тайёргарлик бўлими


Хизматлар


Молиявий қисм


Техникавий қисм


Орқа томон


Асосий бўлимлар

    

Патруль батальони


- 2

Мото-ўқчи батальон


- 1

Махсус вазифани бажарувчи ўқув ротаси


- 1

     

Таъминот бўлинмалари


Моддий ва техника таъминоти ротаси


Алоқа взводи


Ҳаракатни тартибга солиш ва коммендантлик хизмати взводи


Муҳандислик-сапёрлик взводи


Итлар хизмати мутахассислари взводи


Тиббий пункт


Клуб






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 5 сентябрдаги

412-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинларининг

Термиз шаҳридаги оператив полкининг

ШТАТЛАРИ СОНИ

зобитлар


105 нафар

прапоршчиклар


70 нафар

сержантлар (улардан белгиланган муддат тугагандан кейин хизмат қилаётганлар)


152 нафар

аскарлар (улардан белгиланган муддат тугагандан кейин хизмат қилаётганлар)


737 нафар

ишчилар ва хизматчилар


3 нафар

Жами

1067 нафар


































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск