Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 14.07.2008 й. 1836-сон билан рўйхатга олинган 12.06.2008 й. Давлат тест марказининг 01-193-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 173-сон, Халқ таълими вазирлигининг 25-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 14 июлда 1836-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлигининг

2008 йил 12 июндаги

01-193, 173, 25-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини

аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларини (бундан кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) аттестациядан ўтказиш мезонларини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари аттестацияси ҳудудий аттестация комиссиялари томонидан, бошқа таълим муассасалари аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан кейинги ўринларда ДТМ деб юритилади) томонидан ташкил этилади ҳамда ўтказилади.

Ушбу Йўриқнома талаблари жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларига татбиқ қилинмайди.


2. Аттестация таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўтказилади ҳамда уларнинг фаолияти аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича баҳоланади.

3. Таълим муассасалари аттестацияси ДТМ томонидан тузиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган аттестациядан ўтказиш жадвали асосида ўтказилади.


4. Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссиялари (бундан кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ тузилади.



II. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ МЕЗОНЛАРИ


1-§. Мактабгача таълим муассасаларини баҳолаш


6. Мактабгача таълим муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (600 баллгача):


а) таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги бўйича (100 баллгача).

Таълим муассасасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланиши, таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижросини таъминлаш мақсадидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасасида ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича кўрилган амалий чора-тадбирларнинг тўлақонли бажарилиши назоратга олинганлигига, ижро интизомига қатъий амал қилинганлигига, шунингдек ҳужжатлар ижроси бўйича йиғмажилдларнинг мавжудлигига баҳо берилади. Ташкилий ва бошқарув ҳужжатларининг юритилиши ўрганилади;


б) тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириш даражаси бўйича (300 баллгача).

Тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириш даражаси мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талабларига асосан ўрганилади.

Назорат ишларининг натижалари асосида Комиссия томонидан таълим муассасаси тарбияланувчиларининг билим, кўникма ва малака (тасаввур, тушунчалар) тайёргарлиги даражасига баллар мезон талабларига асосан қуйидаги тартибда қўйилади:

жисмоний ривожланиши бўйича:

тарбияланувчиларнинг 80 фоизи ва ундан кўпи назорат ишларини қониқарли, яхши ва аъло (бундан кейинги ўринларда ижобий деб юритилади) баҳоларга бажарса, мос равишда 80 баллдан 100 баллгача;

тарбияланувчиларнинг 55 фоиздан 80 фоизигачаси назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 55 баллдан 80 баллгача;

тарбияланувчиларнинг 55 фоиздан ками ўтказилган назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, 0 балл берилади.

нутқ ва тафаккурининг ривожланиши бўйича:

тарбияланувчиларнинг 80 фоизи ва ундан кўпи назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 80 баллдан 100 баллгача;

тарбияланувчиларнинг 55 фоиздан 80 фоизигачаси назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 55 баллдан 80 баллгача;

тарбияланувчиларнинг 55 фоиздан ками ўтказилган назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, 0 балл берилади.

маънавий-маданий етуклик бўйича:

тарбияланувчиларнинг 80 фоизи ва ундан кўпи назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 80 баллдан 100 баллгача;

тарбияланувчиларнинг 55 фоиздан 80 фоизигачаси назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 55 баллдан 80 баллгача;

тарбияланувчиларнинг 55 фоиздан ками назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, 0 балл берилади.


в) тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти бўйича (100 баллгача).

Таълим муассасалари тарбиячи педагог кадрлари салоҳияти, раҳбар ва педагог кадрлар лавозим вазифалари тақсимотининг малака талабларига мувофиқлиги, раҳбар ва педагог кадрлар тўғрисидаги маълумот ўрганилади.

Тарбиячи-педагог кадрлар салоҳиятини аниқлашда, таълим муассасасидаги олий маълумотлилар ҳамда олий ва I тоифали педагоглар сони қўшилади. Улар йиғиндиси жами тарбиячи педагог кадрлар сонининг иккига кўпайтмасига бўлинади ва натижа 100 га кўпайтирилади;


г) болалар ривожи учун ўйинчоқлар, услубий қўлланма ва болалар адабиёти билан таъминланганлиги, спорт майдончалари ва зарур шароитларнинг яратилганлиги, овқатланиш ҳамда дам олиш хоналарининг белгиланган санитария-гигиеник ва эстетик талабларга мослиги ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича (100 баллгача).

Таълим муассасаси биноси ва ҳудудининг ҳолати, коммуникация алоқа воситалари билан таъминланганлиги ва ундан фойдаланиш, ўқув-кўргазмали қуроллар ва ўйинчоқлар билан таъминланганлиги, спорт зали ва майдонларининг мавжудлиги ва ҳолати, спорт инвентарлари билан таъминланганлиги, майдончада сайр ўтказиш учун зарур бўладиган жиҳозлар, хўжалик жиҳозлари билан таъминланганлиги, сарфланадиган озиқ-овқат турлари ва миқдори белгиланган нормалар асосида ўрганилади.


7. Мактабгача таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш кўрсаткичларининг ҳар бири алоҳида баҳоланади. 6-банднинг "а", "в", "г" кичик бандларида келтирилган кўрсаткичлар бўйича тўпланган балл мезонларда белгиланган баллнинг 65 фоизидан кам бўлса, ушбу кўрсаткичларнинг натижаси умумий балл чиқарилганда ҳисобга олинмайди ва кўрсаткичлар сони камайтирилмайди.



2-§. Умумий ўрта таълим муассасаларини баҳолаш


8. Умумий ўрта таълим муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (1000 баллгача):


а) Таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича (100 баллгача):

таълим муассасасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланиши, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таълим муассасаси бошқарувига татбиқ этилиши, таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилиши, ташкилий ва бошқарув ҳужжатларининг юритилиши, ўқув-педагогик ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ва юритилиши, йиллик иш режанинг бажарилиши ўрганилади ҳамда баҳоланади;


б) ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича (200 баллгача):

ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги аттестация комиссияси томонидан ўтказиладиган назорат ишлари орқали баҳоланади.

Комиссиянинг қарорига биноан назорат иши олинадиган синфлар қуръа ташлаш йўли билан аниқланади (синфлар сони тўлиқ келтирилади ва таълим муассасаси раҳбари иштирокида ўтказилади). 4 ва 9-синфлардан параллель синфларнинг камида ярми, қолган синфлардан Комиссия томонидан қуръа ташлаш йўли билан биттаси танланади (1-синф ўқувчилари назорат ишларида қатнашмайди). Таълим бир нечта тилда олиб бориладиган таълим муассасаларида 4 ва 9-синфларда таълим тилига қараб, уларнинг ҳар биридан биттадан синф танланади. Назорат ишларида ўқувчиларнинг 100 фоизи қатнашиши таъминланиши зарур. Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга "қониқарсиз" баҳо қўйилади ва унинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида сабабли асосга кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари билим даражаси 2-синфда: она тилидан ёзма (диктант - ўқув йили биринчи ярмида 25 - 30 та сўз, ўқув йилининг охирида 30 - 40 та сўз), математикадан ёзма (3 та мисол);

3-синфда она тилидан ёзма (диктант - ўқув йили биринчи ярмида 45 - 55 та сўз, ўқув йилининг охирида 50 - 60 та сўз), таълим рус ёки бошқа тилда олиб бориладиган синфлар учун ўзбек тилидан ёзма (диктант - 12 - 16 та сўз), таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун рус тилидан ёзма (диктант - 40-45 та сўз);

4-синфда она тилидан ёзма (диктант - ўқув йили биринчи ярмида 65 - 70 та сўз, ўқув йилининг охирида 75 - 80 та сўз), ўқиш (оғзаки ўқиш тезлиги бир дақиқада 80 - 90 та сўз), математикадан ёзма (3 та мисол ва 2 та масала);

5-синфда адабиётдан 20 та тест саволи, математикадан ёзма (5 та мисол), географиядан 20 та тест саволи;

6-синфда ботаникадан 20 та тест саволи, хорижий тилдан 20 та тест саволи, ўзбек тилидан (таълим рус ёки бошқа тилда олиб бориладиган синфлар учун) ёзма (диктант - 25 - 30 та сўз), рус тилидан (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) ёзма (диктант - 60 - 65 та сўз);

7-синфда она тили ва адабиётдан ёзма (диктант - ўқув йили биринчи ярмида 130 та сўз, ўқув йилининг охирида 155 та сўз), физикадан ёзма (4 та мисол ва масала), хорижий тилдан 25 та тест саволи;

8-синфда она тили ва адабиётдан ёзма (диктант - ўқув йили биринчи ярмида 155 та сўз, ўқув йилининг охирида 180 та сўз), тарих ёки давлат ва ҳуқуқ асосларидан 30 та тест саволи, кимёдан ёзма (5 та масала);

9-синфда она тили ва адабиётдан ёзма (ижодий баён - 350 - 400 та сўз), математикадан ёзма (5 та мисол ва масала), физикадан 25 та тест саволи, тарих ёки давлат ва ҳуқуқ асосларидан 30 та тест саволи, кимёдан 25 та тест саволи, ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар)дан 25 та тест саволи, рус тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар)дан 25 та тест саволидан иборат назорат ишлари олинади.

Назорат ишларининг ўтказилиши ва баҳоланишида аттестация ўтказилаётган таълим муассасаси педагог кадрларининг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Назорат ишларининг натижалари асосида Комиссия томонидан таълим муассасаси битирувчилари ва ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларига, тайёргарлик даражасига баллар мезон талабларига асосан қуйидаги тартибда қўйилади:

битирувчиларнинг 75 фоизидан кўпи назорат ишларини ижобий (қониқарли, яхши, аъло) баҳоларга бажарса, мос равишда 75 баллдан 100 баллгача;

битирувчиларнинг 60 фоиздан 75 фоизигачаси назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 60 баллдан 75 баллгача;

битирувчиларнинг 60 фоизидан ками назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, 0 балл берилади.

ўқувчиларнинг 60 фоизи ва ундан кўпи назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 60 баллдан 100 баллгача;

ўқувчиларнинг 50 фоиздан 60 фоизигачаси назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, мос равишда 50 баллдан 60 баллгача;

ўқувчиларнинг 50 фоизидан ками назорат ишларини ижобий баҳоларга бажарса, 0 балл берилади.


в) Ўқув-услубий ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг дарслик ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича (100 баллгача):

ўқув-услубий ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг дарслик ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси, услубий кенгашнинг ташкил этилганлиги ва фаолияти, ўқувчиларнинг ахборот ресурс маркази (кутубхона)дан фойдаланилиши баҳоланади.


г) Педагог кадрлар салоҳияти бўйича (100 баллгача):

таълим муассасалари педагог кадрлари салоҳияти, раҳбар ва педагог кадрлар лавозим вазифалари тақсимотининг малака талабларига мувофиқлиги, раҳбар ва педагог кадрлар тўғрисида маълумот ўрганилади;

педагог кадрлар салоҳиятини аниқлашда таълим муассасасидаги олий маълумотга эга шахслар ҳамда олий ва I тоифали педагоглар сони қўшилади. Улар йиғиндиси жами педагог кадрлар сонининг иккига кўпайтмасига бўлинади ва натижаси 100 га кўпайтирилади.


д) таълим жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича (100 баллгача):

таълим муассасалари ўқув-тарбиявий жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва технологияларининг жорий этилиши, компьютер билан таъминланиши ва ундан фойдаланиш ҳолати, ахборот технологияларининг жорий этилиши, намунавий ўқув дастури ва ўқув-мавзуий режаларда тавсия этилган лаборатория ишларининг ишчи календарь-тематик режаларга киритилганлиги ҳамда бажарилган лаборатория ишларининг сони ва сифати таҳлили асосида ўрганилади ва баҳоланади;


е) моддий-техник салоҳиятни ривожлантириш бўйича давлат дастурининг бажарилиши ҳолатига (100 баллгача):

таълим муассасалари моддий-техник салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурининг бажарилиши, биноси ва ҳудудининг ҳолати, коммуникация воситалари билан таъминланганлиги ва ундан фойдаланиши, маъмурий ва услубий хоналар ҳолати, ўқув майдонларининг талабларга мослиги, хоналарнинг ўқув мебели ва ўқув-техник воситалар билан таъминланганлиги, фан йўналиши бўйича синф хоналарининг ўқув-кўргазмали қуроллар билан таъминланганлиги, маъмурий ва услубий хоналарнинг мебель ва техник воситалар билан, ошхонанинг жиҳозлар билан тиббиёт хонасининг зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминланганлиги амалдаги меъёрий талаблар асосида ўрганилади ва баҳоланади;

спорт инвентарлари билан таъминланганлиги, спорт зали ва майдонларининг мавжудлиги белгиланган талаблар асосида баҳоланади;


ж) маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиш сифати бўйича (100 баллгача):

таълим муассасалари маънавий-маърифий ишларининг ташкил этилиши ва бажарилиши, маънавият ва маърифат хонасининг жиҳозланиши, тўгараклар фаолияти, ҳамкорлик ишлари ўрганилади.


з) ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг сифати бўйича (100 баллгача):

таълим муассасалари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг сифатига оид амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сонли "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2010 йил 7 июндаги 109-сонли "Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига кўра ўрганилади.

и) рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати бўйича (100 баллгача):

таълим муассасаларидаги рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиши ва ўқувчилар билим сифати мониторингининг ташкил этилиши ўрганилади ва баҳоланади.


9. Умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш кўрсаткичларининг ҳар бири алоҳида баҳоланади.

8-банднинг "а", "в"-"и" кичик бандларидаги кўрсаткичлар бўйича тўпланган балл мезонларда белгиланган баллнинг 55 фоизидан кам бўлса, ушбу кўрсаткичларнинг натижаси умумий балл чиқарилганда ҳисобга олинмайди ва кўрсаткичлар сони камайтирилмайди.



3-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларини баҳолаш


10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:


а) ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этилганлиги бўйича:

ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этилганлигини ўрганишда қуйидаги талабларнинг бажарилганлигига эътибор берилади:

академик лицейда таълим йўналиши, касб-ҳунар коллежида мутахассислик бўйича тасдиқланган тармоқ таълим стандарти, намунавий ва ишчи ўқув режалари, ўқув режасидаги барча фанлар бўйича намунавий ўқув дастурлари ва календарь-тематик режалар, барча турдаги амалиётлар бўйича намунавий ва ишчи дастурлар мавжуд бўлиши;

ишчи ўқув режаси намунавий ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва унинг давлат таълим стандартлари талаблари доирасида бўлиши;

фанлар бўйича календарь-тематик режалар ҳамда амалиёт турлари бўйича ишчи дастурлар намунавий дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва унга мос бўлиши.

Календарь-тематик режалар, дарс жадвали, ўқув машғулотлари журналларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади.


б) таълим муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг таълим-тарбия жараёнига жорий этилганлик ҳолати бўйича:

Илмий-педагогик кенгашнинг йиллик иш режаси, унинг Илмий-педагогик кенгаш Низомида белгиланган асосий вазифаларга мувофиқлиги, Илмий-педагогик кенгаш қарорларининг бажарилиши тегишли баённомалар асосида расмийлаштирилганлиги таҳлил қилинади;

ўқув-тарбиявий жараёнда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва таълим-тарбиявий жараёнга жорий этилганлик ҳолати ўрганилади. Жумладан, битирувчилар якуний давлат аттестациясининг ташкил этилиши ва ўтказилиши, ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими, дарс жадвали тузилиши, ўқув машғулотлари журналлари юритилиши таҳлил қилинади;

таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари, идора ва ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг рўйхатга олиниши ва улар ижросининг таъминланганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши ўрганилади.


в) ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича:

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун Комиссия аттестациядан ўтказиладиган йўналиш (мутахассислик)да таълим олаётган 2-курс ўқувчиларидан умумтаълим, 3-курс ўқувчиларидан чуқурлаштирилган ва мутахассислик фанларидан тест, ёзма иш, касбий амалий имтиҳон каби шаклларда назорат ишлари ўтказади.

Назорат ишларига ҳар бир таълим йўналиши (мутахассислик)дан 2-курс гуруҳларидан 1 та гуруҳ, 3-курс гуруҳларининг камида ярми жалб этилади. Назорат ишлари ўтказиладиган гуруҳлар Комиссия томонидан қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади. Бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳлардан 2 ва 3 та гуруҳ танланган ҳолларда улар орасидан битта бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳ танланади. Назорат ишларида танлаб олинган гуруҳлар ўқувчиларининг 100 фоиз қатнашиши таъминланиши зарур. Танлаб олинган гуруҳлар бошқа гуруҳлар ўқувчилари ҳисобига тўлдирилишига йўл қўйилмайди. Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга "қониқарсиз" баҳо қўйилади ва унинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида сабабли асосга кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади.

Умумтаълим фанларидан назорат ишлари она тили ва адабиёти, хорижий тил, математика, тарих, физика, биология, кимё, информатика фанлари орасидан йўналиш (мутахассислик)нинг хусусиятига қараб танланади. Умумтаълим фанларидан назорат ишлари академик лицейларда камида 3 та фандан, касб-ҳунар коллежларида камида 2 та фандан ўтказилади.

Академик лицейда таълим йўналиши бўйича 3 та асосий чуқурлаштирилган фанлардан назорат ишлари ўтказилади. Касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси 1 та мутахассислик фанидан назорат иши ва охирги ўқув йилида ўтказилган касбий амалий имтиҳон натижалари бўйича чиқарилади.

Тест саволлари касб-ҳунар коллежлари 2-курс ўқувчилари учун 2 та умумтаълим фанидан 18 тадан (академик лицей ўқувчилари учун 3 та фандан 12 тадан), жами 36 та, 3-курс ўқувчилари учун 3 та умумкасбий ва махсус (чуқурлаштирилган) фанлардан 12 тадан, жами 36 та саволни ташкил этади. Тест саволларини ечиш учун бир астрономик соат, белгиланган жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.

Тест синови натижалари қуйидаги мезон бўйича баҳоланади: тест саволларининг 55 фоизигача тўғри жавоб берилса "қониқарсиз" баҳо, 55 фоиздан 70 фоизигача "қониқарли" баҳо, 70 фоизидан 85 фоизигача "яхши" баҳо, 85 фоиздан 100 фоизигача тўғри жавоб берилса "аъло" баҳо қўйилади.

Ёзма иш (иншо, баён, диктант), амалий имтиҳонлар таълим муассасасида амалда қўлланилаётган баҳолаш мезони бўйича баҳоланади.

Таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича танланган барча фанлардан ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоланган ўқувчиларнинг салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.


г) педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби бўйича:

педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминланганлиги, педагог кадрлар салоҳияти, раҳбар ва педагог кадрлар лавозим вазифаларининг малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади;

таълим йўналиши (мутахассислик) ўқув режасидаги барча фанлар ва амалиётлардан назарий ва амалий машғулотларни олиб борувчи педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан тўлиқ таъминланган бўлиши зарур;

педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари таянч маълумотининг дарс бераётган фанларига мослиги таҳлил қилинади;

илмий даражага эга, шунингдек ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагоглар салмоғи таҳлил қилинади.


д) ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, луғат, маърузалар тўплами, услубий қўлланма, электрон дарслик)нинг мавжудлиги ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) фондининг ўқув адабиётлари билан тўлдирилганлиги бўйича:

таълим йўналишларининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги таҳлил қилинади. Таълим муассасасида таълим йўналиши (мутахассислик) ўқув режасидаги ҳар бир фандан камида битта номда дарслик ёки ўқув қўлланма (дарслик ва ўқув қўлланма яратилмаган фандан эса таълим муассасаси Илмий-педагогик кенгаши томонидан тавсия этилган маърузалар тўплами) мавжуд бўлиши лозим;

таълим муассасаси ахборот-ресурс маркази (кутубхона)нинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси ўрганилади. Ахборот-ресурс маркази фондининг ўқув адабиётлари, жумладан янги авлод дарсликлари билан ўқувчиларнинг таъминланганлик даражаси таҳлил қилинади.


е) ахборот-ресурс марказининг ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, услубий, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши бўйича:

ахборот-ресурс маркази умумий фонди, унинг ўқув, услубий, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилишининг сўнгги уч йиллик динамикаси ўрганилади.


ж) моддий-техник таъминот, ўқув, лаборатория ва амалиёт хоналари ҳамда устахоналарнинг жиҳозланиши, ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилганлиги, компьютерлаштириш даражаси, моддий-техник базанинг мавжуд таълим йўналишларига мослиги бўйича:

умумтаълим фанларидан ўқув хоналари, компьютер ва лингофон синфлари, физика, кимё ва биология фанлари учун лаборатория хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланиши ўрганилади. Мавжуд жиҳозларнинг тармоқ таълим стандарти ва ўқув дастури талабларини бажариш учун етарлилиги таҳлил қилинади;

академик лицейда таълим йўналиши бўйича чуқурлаштирилган фанлардан назарий ва амалий машғулотлар учун ўқув ҳамда лаборатория хоналарининг мавжудлиги, жиҳозланиш даражаси ўрганилади;

касб-ҳунар коллежида мутахассисликлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар учун ўқув, лаборатория ва ўқув амалиёти хоналари, устахона ва ўқув хўжаликларининг мавжудлиги ва уларнинг жиҳозланиш даражаси ўрганилади. Мавжуд жиҳозларнинг тармоқ таълим стандарти ва ўқув дастури талабларини бажариш учун етарлилиги таҳлил қилинади;

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини компьютерлаштириш даражаси ўрганилади.


з) мавжуд ўқув-лаборатория жиҳозлари, дастгоҳ, асбоб-ускуна ва техникаларнинг ўқув жараёнида ишлатилиши бўйича:

ўқитишнинг техник воситалари, ахборот технологиялари, ўқув-лаборатория ва устахона жиҳозларининг ўқув жараёнида ишлатилиши ҳамда уларнинг сақланиш ҳолати таҳлил қилинади;

умумтаълим, чуқурлаштирилган ва мутахассислик фанларидан белгиланган лаборатория ишларининг услубий таъминоти ва бажарилиши ўрганилади. Лаборатория ишларининг услубий қўлланма ва кўрсатмалари мавжуд бўлиши ҳамда ишчи ўқув дастури (календарь-тематик режа)да режалаштирилган лаборатория ишлари тўлиқ бажарилган бўлиши зарур.


и) замонавий педагогик технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши бўйича:

замонавий педагогик ва ахборот технологияларига асосланган дарс усули ҳамда уларга доир тарқатма материаллар, технологик хариталарнинг мавжудлиги, уларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши ўрганилади.


й) иқтидорли ўқувчилар, республика ва халқаро фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи бўйича:

халқаро ва республика фан олимпиадалари, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар салмоғи таҳлил қилинади.


к) таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, таълим муассасаларида васийлик кенгашларининг ташкил этилганлиги ҳамда улар фаолиятининг самараси бўйича:

олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши, ўзаро ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишлар ҳамда васийлик кенгашининг фаолияти таҳлил қилинади.


л) касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим муассасасига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича:

ўқувчилар қабулини ташкил этиш ва амалга оширишда касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги ўрганилади;

таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича қабул режасининг бажарилиши таҳлил қилинади.


м) битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш даражаси бўйича:

академик лицей битирувчиларидан олий таълим муассасаларига ўқишга, касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан ишга жойлашганлари ва олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлари салмоғи баҳоланади.


н) маънавий-маърифий ишларнинг режа асосида ташкил этилганлиги ва унинг самараси бўйича:

маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар, таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ишларининг аҳволи, ётоқхона ишларининг ташкил этилганлиги ўрганилади.


о) ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган ижтимоий-маиший шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳолати бўйича:

овқатланиш, дам олиш ва маданий ҳордиқ чиқариш учун яратилган шароитлар, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилинади.


11. Таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича қуйидаги асосий ҳисобланган кўрсаткичлар:


а) таълим йўналиши (мутахассислик) тасдиқланган давлат таълим стандарти, тармоқ таълим стандарти, намунавий ўқув режаси ва дастурлар билан тўлиқ таъминланган ҳамда ишчи ўқув режаси ва ўқув дастурлари намунавий ўқув режаси ва ўқув дастурларига мувофиқ бўлганда;


б) аттестация жараёнида ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоларга ўзлаштирган ўқувчилар салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаганда;


в) барча ўқитилаётган фанлар ва амалиётлар бўйича педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан тўлиқ таъминланган ҳамда уларнинг лавозим вазифалари малака талабларига мувофиқ бўлганда;


г) ҳар бир фандан ўқитиш тилига мос камида битта номда дарслик ёки ўқув қўлланма (дарслик ва ўқув қўлланма яратилмаган фандан эса таълим муассасаси илмий-педагогик кенгаши томонидан тавсия этилган маърузалар тўплами) ахборот-ресурс маркази (кутубхона)да мавжуд бўлганда;


д) умумтаълим, чуқурлаштирилган ва мутахассислик фанларидан ишчи ўқув дастурда белгиланган лаборатория ишларини бажариш учун керакли жиҳозлар билан таъминланган ҳамда режалаштирилган лаборатория ишлари бажарилганда таълим йўналиши (мутахассислик) "Аттестациядан ўтди" деб ҳисобланади.


4-§. Олий таълим муассасаларини баҳолаш


12. Олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:


а) давлат таълим стандартининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича:

таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлиги ўрганилади. Муайян бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги давлат таълим стандарти, ўқув режаси, ишчи ўқув режаси, ишчи ўқув режасида келтирилган барча фанларнинг намунавий ва ишчи ўқув дастурлари билан таъминланган бўлиши зарур;

ишчи ўқув режаларининг намунавий ўқув режаларига мослиги, календарь-тематик режалар, дарслар жадвали, ишчи ўқув дастурларида белгиланган дарс соатларининг ишчи ўқув режасида белгиланган дарс соатларига мувофиқлиги, ишчи ўқув дастурларига қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади;

олий таълим муассасалари ўқув жараёни жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда мазкур жараённинг тўлиқ акс эттирилганлиги ва унинг амалиётга татбиқ этилиши таҳлил қилинади;

талабалар билимларини ва ўзлаштиришини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг ҳолати ўрганилади. Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар)нинг фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олиши таҳлил этилади;

таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича тугалланган ўқув йилидаги битирувчиларнинг якуний давлат аттестациялари натижалари таҳлил қилинади.


б) талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича:

талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Комиссия томонидан ўтказилган назорат ишлари орқали баҳоланади. Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш бакалавриат таълим йўналишлари учун битирувчи курс талабалари ўқув режасидаги 3, 4-блок фанларидан, биринчи курсдан ташқари бошқа курс талабалари 2, 3, 4-блок фанларидан, магистратура мутахассислиги битирувчи талабалари мутахассислик блоки фанларидан назорат ишларига жалб қилинади. Жалб қилинган талабаларнинг камида 95 фоизи назорат ишларида қатнашиши шарт. Ҳар бир йўналиш (3 та фан) ва мутахассисликлар учун (2 та фан) курслар бўйича назорат ўтказиладиган тугалланган фанлар белгиланади. Ўқув дастурини тўлиқ қамраб олган ҳолда ҳар бир фан учун кўп вариантли тест ёки ёзма иш саволлари тайёрланади; назорат ишларини баҳолаш рейтинг тизими асосида амалга оширилади;

фанлардан ўтказилган тест ёки ёзма назорат ишлари бўйича талаба тўплаган умумий балл максимал баллнинг 86 фоизи ва ундан юқори бўлса "аъло" баҳо, 71 фоиздан 86 фоизигача бўлса "яхши" баҳо, 55 фоиздан 71 фоизигача бўлса "қониқарли" баҳо, 55 фоиздан кам бўлса талабага "қониқарсиз" баҳо қўйилади;

талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) муайян таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигидаги барча танланган фанлардан назорат ишларида талабаларнинг ижобий баҳоланганлари салмоғи (умумий баллнинг 55 фоизидан юқориси) 70 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.


в) профессор-ўқитувчилар илмий-педагогик салоҳияти бўйича:

Кафедралар илмий-педагогик кадрлар салоҳияти белгиланган малака талабларига мослиги аниқланади. Бунда ҳар бир кафедра бўйича профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг тегишли мутахассисликка мослиги ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши таҳлил қилинади. Улар асосида кафедранинг илмий даражали ва илмий унвонли профессор-ўқитувчилар салмоғи аниқланади. Мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари ўқув юкламаларининг тақсимоти ва уларнинг бажарилиши ўрганилади.

Кафедралар профессор-ўқитувчиларининг дарслик, ўқув қўлланма ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари нашри ва малака ошириш борасидаги сўнгги 3 йиллик фаолияти ўрганилади.

Олий таълим муассасалари кафедраларида сўнгги 3 йилда профессор-ўқитувчилар қўнимсизлиги ўрганилади. Бунда асосий эътибор профессор-ўқитувчиларнинг қандай сабабларга кўра ишдан бўшаганлигига қаратилади.


г) илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиқиб олиб борилаётганлиги бўйича:

илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиқиб олиб борилаётганлиги ҳолати олий таълим муассасалари кафедраларининг профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар кесимида) иштироки, илмий ишларининг амалиётда қўлланилиши, молиялаштириш манбалари бўйича ўрганилади. Олий таълим муассасаларининг кафедраларида сўнгги 3 йилда бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган илмий-тадқиқот ишлари ҳажми ўрганилади.


д) талабаларнинг дарслик (шу жумладан, электрон дарсликлар) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси бўйича:

Олий таълим муассасаларида охирги уч йилда барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўқув режаларидаги фанларнинг адабиёт (дарслик ва ўқув қўлланма)лар билан таъминланганлиги таълим муассасасининг Илмий кенгашида неча марта муҳокама қилинганлиги, бу ҳақда ўқув-услубий бўлимда таълим муассасаси бўйича таҳлилий материаллар мавжудлиги ўрганилади. Таҳлилий материалларда фанлардан давлат тилида адабиётлар мавжудлиги, фанлар асосий адабиётлар билан тўлиқ таъминланганлигига аҳамият берилади. Ўқув адабиётлари билан таъминланмаган ёки тўлиқ таъминланмаган фанлар бўйича етишмайдиган адабиётлар қайси манбалардан ва қайси муддатларда таъминланиши чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлиги ўрганилади;

олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш режаси мавжудлиги, мазкур режанинг таянч олий таълим муассасалари ҳамда мос йўналишдаги таълим муассасалари билан келишилганлиги ва унинг бажарилиши таҳлил қилинади. Алоҳида электрон дарсликлар, виртуал лаборатория ишлари ва виртуал стендлар яратиш режаси мавжудлиги, уларнинг бажарилиши ўрганилади;

талабаларни ишчи ўқув режасидаги фанлар ўқув дастурларида кўрсатилган асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси кафедралар бўйича ўрганилади. Ҳар бир фандан ўқитиладиган тил бўйича шу фан бўйича ўқитиладиган талабалар сонидан келиб чиқиб асосий адабиётга (дарслик ва ўқув қўлланмага) бўлган талаб ва улар билан амалда таъминланганлик даражаси аниқланади.


е) моддий-техник таъминот, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлаштириш салмоғи, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан тўлдирилиш ҳолати ва улардан фойдаланилиши ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси бўйича:

ўқув-лаборатория майдонига қўйилган норма талаблари аниқланади. Бунда қуйидагилар таҳлил қилинади:

олий таълим муассасасининг умумий ўқув майдони, ўқув аудиторияси, курс ва диплом лойиҳаси заллари ва бошқа турдаги фойдали майдонлар (кв.м. ҳисобида) ва уларнинг меъёр талабларига мослиги;

олий таълим муассасасидаги тиббиёт хонаси, профилакторий ва умумий овқатланиш шохобчаларининг мавжудлиги, майдони ва ўринлар сони талабларга мослиги;

Талабалар турар жойларининг майдони, яшаш учун мўлжалланган ўринлар сони, талабалар уйига муҳтож талабалар сони аниқланади;

олий таълим муассасасида спорт майдонларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш ҳолати ўрганилади;

олий таълим муассасасида мавжуд компьютерлар ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинади;

ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислиги ўқув режасига биноан лаборатория машғулотлари мавжуд бўлган фанлар бўйича режалаштирилган лаборатория ишларининг чоп этилган услубий кўрсатмалар, тегишли жиҳозлар (асбоб-ускуна) билан таъминланганлиги ва тўлиқ бажарилаётган лаборатория ишлари таҳлил қилинади. Амалда умуман бажарилмаётган ёки тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишларининг сабаблари экспертлар томонидан ўрганилади. Олий таълим муассасалари имкониятидан келиб чиқиб, режадаги лаборатория ишларининг неча фоизи ўқув юрти ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилаётгани таҳлилда акс эттирилади. Лаборатория машғулотларини бажаришда виртуал стендлар ва компьютер техникасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Фан дастурларида кўрсатилган лаборатория ишларининг услубий кўрсатмалар билан 100 фоиз таъминланиши ва бажарилиши шарт;

ахборот ресурс маркази (кутубхона) фаолияти ўрганилади. Бунда китоб жамғармаси, уларнинг янгиланиши, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг янги авлодларини харид қилиш суръати, таълим йўналишига оид республикада ва хорижда чоп этиладиган журналларга обуна ҳажми, қироатхонадаги ўринлар сони таҳлил қилинади. Ахборот ресурс маркази (кутубхона)нинг компьютерлар билан таъминланганлиги, электрон кутубхона тизимининг яратилганлиги, уларга ўқув адабиётларининг электрон версиялари юкланганлиги, компьютерларнинг интернет тармоғига уланганлари сони ва талабаларнинг компьютер техникасидан эркин фойдаланишига имкон яратилганлиги ўрганилади;

кутубхона ходимларининг эгаллаб турган лавозимлари малакавий талабларга жавоб бериши таҳлил қилинади.


ж) замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиш ҳолати қуйидаги асосларга кўра таҳлил қилинади:

педагогик ва ахборот технологиялари бўйича малака оширган таълим йўналишидаги профессор-ўқитувчилар салмоғи, ўқув жараёнида илғор ахборот технологияларидан ва алоқа воситаларидан, жумладан, интернет тармоқларидан фойдаланиш имконини берадиган компьютерлар сони, интернет тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажми, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб ўтилган дарслар сони, ахборот-таълим ресурслари ҳажми, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказишда компьютер тестларидан фойдаланиш ўрганилади.


з) таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси бўйича:

олий таълим муассасасининг кадрлар тайёрлаш ва биргаликдаги илмий технологик ечимлар яратишда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражаси (самарали ёки самарасиз) ўрганилади;

илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакаси бевосита ишлаб чиқаришда оширилиб бориши (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги), таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлиги (маркетинг хизмати асосида), илмий-тадқиқот институти ходимларининг ўқув жараёнида иштирок этишлари таҳлил қилинади;

талабалар бажараётган малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги ўрганилади. Бунда мавзулар долзарб, мазмунли ва малакавий битирув иши, магистрлик диссертацияларига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши шарт.


и) катта илмий ходим-изланувчилар институти орқали ҳамда мустақил изланувчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти бўйича:

олий таълим муассасасининг катта илмий ходим-изланувчилар институти ва мустақил изланувчилик орқали олий малакали (фан докторлари) кадрлар тайёрлаш фаолияти таҳлил этилади. Катта илмий ходим-изланувчилар институтини тугатиб, ўз муддатида ҳимоя қилганлар сони, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар, мутахассисликлар бўйича катта илмий ходим-изланувчилар институти ва мустақил изланувчиликнинг мавжудлиги, уларнинг ихтисослиги йўналиши олий ўқув юртидан кейинги, таълим ихтисослиги мансуб бўлган фан соҳасига мувофиқлиги ўрганилади;

катта илмий ходим-изланувчилар институти ва мустақил изланувчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти олий таълим муассасасининг умумий кўрсаткичи сифатида баҳоланади.

й) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик бўйича:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг иштироки ўрганилади. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари иштирокида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил қилинган кафедралар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ҳамкорликда яратилган ўқув адабиётлари, таълим муассасалари ўқув-лаборатория базаларидан ҳамкорликда фойдаланиш ўрганилади ва таҳлил қилинади. Олий таълим муассасаси билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик шартномалари мавжудлиги, уларнинг бажарилиши таҳлил этилади.

Ушбу фаолият олий таълим муассасасининг умумий кўрсаткичи сифатида баҳоланади ва таҳлилий маълумотнома тайёрланади.


к) маънавий-маърифий фаолият бўйича:

бунда қуйидагилар таҳлил қилинади:

таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилиши (баённомалар асосида);

профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлиги;

таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит, педагогларнинг ахлоқий сифатлари (сўровнома асосида);

профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан содир этилган қонунбузарлик ва жиноятлар ҳолати (ҳуқуқ-тартибот органлари расмий маълумотлари асосида);

халқаро ва республика миқёсидаги маънавий-маърифий кўрик-танловларда, олимпиадаларда, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган талабалар салмоғи;

олий таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази (кутубхона)даги адабиётлардан фойдаланаётган талабалар салмоғи;

талабалар турар жойида ўқиш ва дам олиш учун яратилган шарт-шароитлар.

Маънавий-маърифий жараённи ўрганишда, шунингдек педагогик жамоа, хусусан, ижтимоий-гуманитар фанлар профессор-ўқитувчи ва педагогларининг нуфузли маънавий-маърифий тадбирларда долзарб мавзулар билан иштирок этганликлари, "Мураббийлар кенгаши", унинг фаолияти, "Маънавият" бўлими фаолияти ўрганилади.


л) битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириши ёки ишга жойлашиши бўйича:

Бунда олий таълим муассасасининг битирувчиларни ишга тақсимлаш бўйича тасдиқланган тақсимот комиссияси фаолияти ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассисликлари кесимида таҳлил қилинади.

Контракт пуллари тўловлари идора ва корхоналар томонидан амалга оширилган битирувчиларнинг шартнома талабларини бажаришлари таҳлил қилинади.


м) халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши бўйича:

Олий таълим муассасасининг сўнгги 3 йилдаги халқаро ҳамкорлик фаолияти ўрганилганда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:

хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, аспирант, докторант, илмий ходимлар алмашинуви;

фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилиши (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.);

фан соҳасида халқаро совринлар соҳиблари;

хорижий мамлакатлардаги методик, илмий семинарлар аъзолари;

мунтазам хорижий илмий алоқага эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони;

чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари (номи, сони, ҳажми);

хорижий мамлакатларда чоп этилган монография, мақола ва ўқув адабиётлари сони (турлари бўйича);

хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши;

хорижий мамлакатлар учун тайёрланган илмий даражали кадрлар сони.

Ушбу йўналиш бўйича таҳлилий маълумот натижалари олий таълим муассасасининг умумий кўрсаткичи сифатида баҳоланади.



4-1-§. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини баҳолаш

12-1. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:


а) давлат талабларининг таълим жараёнига жорий этилиши бўйича:

олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларининг бажарилиши ўрганилади;

олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқитиш шакллари ва муддатлари, уларга қабул қилиш талабларининг бажарилиши ўрганилади;

катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида ўқишга кирувчи талабгорларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши ўрганилади;

олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишни ташкил этиш ҳолати таҳлил қилинади;


б) докторлик диссертацияси мавзулари ва бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларнинг республика илмий-техник ҳамда технологик ривожланиш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига мослиги бўйича:

белгиланган муддатларда давлат илмий-техник дастурлари доирасида докторлик диссертацияларининг тавсия этиладиган мавзулари ишлаб чиқилганлиги, мавзулар олий таълим муассасаси кенгашида ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгашида уларнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилганлиги;

тавсия этиладиган докторлик диссертациялари мавзулари олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ўзлари тизимига кирадиган вазирликлар, идоралар ёки ташкилотлар билан келишилганлиги;

катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг докторлик диссертациялари мавзуларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Интернет-саҳифасида эълон қилинганлиги;

тасдиқланган докторлик диссертацияси мавзулари "ОАК Бюллетени" журналида эълон қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) ўз муддатида тақдим этилганлиги;


в) илмий маслаҳатчилар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижалари бўйича:

илмий маслаҳатчиларнинг фаол илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бораётган, шу жумладан давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда қатнашаётган фан докторлари таркибидан танлаб олинганлиги;

илмий маслаҳатчилар тавсия этган докторлик диссертацияси мавзуларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Интернет-саҳифасида эълон қилинганлиги;

илмий маслаҳатчилар бир вақтнинг ўзида нечта катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилаётганлиги;

илмий маслаҳатчи катта илмий ходим-изланувчи билан биргаликда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиққанлиги ва унинг белгиланган муддатда олий таълим муассасаси кенгаши ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгашида тасдиқланганлиги;

илмий маслаҳатчи танланган мутахассислик бўйича назарий-методологик курснинг ўқув режасини ишлаб чиққанлиги ва унинг белгиланган муддатда олий таълим муассасаси кенгашида ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгашида тасдиқланганлиги;

назарий-методологик дастур катта илмий ходим-изланувчи томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий маслаҳатчининг ёрдамида ўзлаштирилганлиги;

илмий маслаҳатчи раҳбарлигида ўз вақтида ҳимоя қилган катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилар сони ўрганилади;


г) кадрлар тайёрлаш бўйича истиқбол режанинг устувор йўналишларга мослиги бўйича:

кадрлар тайёрлаш бўйича истиқбол режанинг мавжудлиги;

истиқбол режанинг давлат илмий-техник дастурларига мувофиқлиги ўрганилади;


д) таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимларнинг ОАК эътироф этган журналларда, шунингдек хорижий нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш фаолияти бўйича:

таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимларнинг олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари ўрганилади;

таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимлар томонидан ОАKнинг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатига киритилган илмий нашрларда илмий мақолаларнинг нашр этиш фаолияти таҳлил қилинади;


е) илмий-экспериментал, моддий-техник базанинг ҳолати бўйича:

илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ва улардан фойдаланилиши ҳолати;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ахборот ресурс марказларида тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги;

илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, оргтехника ва бошқа зарур воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги ўрганилади ва таҳлил қилинади;


ж) катта илмий ходим-изланувчиларга ижтимоий, илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар бўйича:

катта илмий ходим-изланувчилар учун илмий ишларини бажариши учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилади.

Бунда:

катта илмий ходим-изланувчиларнинг турар жойлар билан таъминланганлик ҳолати;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасида катта илмий ходим-изланувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

катта илмий ходим-изланувчилар учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ахборот ресурс марказидан, замонавий компьютерлардан ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича, шунингдек бошқа зарур шарт-шароитларнинг яратилганлиги ўрганилади;


з) катта илмий ходим-изланувчиларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиши, ҳисоботларининг олий таълим муассасаларининг кенгаши ёки илмий тадқиқот муассасаларининг илмий (илмий-техникавий) кенгашлари, тегишли бўлим, лаборатория ва бошқаларда муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мос деб топилганлиги бўйича:

катта илмий ходим-изланувчиларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиши;

ҳисоботларнинг олий таълим муассасаларининг кенгаши ёки илмий тадқиқот муассасаларининг илмий (илмий-техникавий) кенгашлари, тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ва бошқаларда муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мос деб топилганлиги йиллар кесимида ўрганилади.

Бунда:

катта илмий ходим-изланувчи томонидан эълон қилинган илмий ишларда ҳимоя қилинаётган докторлик диссертациясининг асосий натижалари акс этганлиги ҳамда илмий натижалар халқаро ва республика доирасида ўтказиладиган илмий конференцияларда, семинарларда, давра суҳбатларида муҳокамадан ўтказилганлиги;

катта илмий ходим-изланувчи томонидан илмий ишларнинг ОАКнинг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатига киритилган илмий нашрларда эълон қилинганлиги;

катта илмий ходим-изланувчилар томонидан эълон қилинган илмий ишлар сонининг диссертация бўйича эълон қилиниши лозим бўлган илмий ишларнинг умумий сонига қўйилган талабларга мувофиқлиги;

ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилинганлиги ўрганилади;


и) катта илмий ходим-изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингининг олиб борилиши ҳолати бўйича:

катта илмий ходим-изланувчиларнинг олий таълим муассасаси ва илмий-тадқиқот муассасасидаги фаолияти самарадорлиги бўйича ўтказилган мониторинг натижаси таҳлил қилинади;


к) олий ўқув юртидан кейинги таълимни битирган катта илмий ходим-изланувчиларнинг докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш ҳолати бўйича:

сўнгги 3 йилда катта илмий ходим-изланувчилар институтини битирганлар ва улардан докторлик диссертациясини ҳимоя қилганлар ҳамда илмий кенгашга ҳимояга тақдим этганлар сони ихтисосликлар бўйича аниқланади;


л) докторлик диссертациялари доирасида олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этиш ҳолати ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги бўйича:

диссертация натижаларининг фанга, амалиётга татбиқ этилганлиги ёки ташкилотлар томонидан жорий қилиш учун қабул қилинганлиги юзасидан асосли ҳужжатлар мавжудлиги, ушбу ҳужжатлар ташкилотларнинг илмий-техникавий кенгашлари томонидан кўриб чиқилганлиги, маъқулланганлиги ва унинг раҳбарияти томонидан тасдиқланганлиги;

ўтказилган тадқиқотлар ва яратилган ишланмалар асосида муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик долзарб илмий ёки амалий муаммоларнинг ҳал қилинганлиги;

тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантиришда маълум бир ютуқ деб баҳолаш мумкин бўлган янги назарий қоидалар мажмуи ишлаб чиқилганлиги;

илмий-тадқиқот ишлари натижалари фан ва техникани ривожлантиришга ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳани ва иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилишда ўз ифодасини топганлиги.



5-§. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни

қайта тайёрлаш муассасаларини баҳолаш


13. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) давлат талабларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича:

курсларнинг тегишли ҳужжатлар билан таъминланганлиги ҳамда уларнинг кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга оид қонун ҳужжатларининг бажарилиши;

курсларнинг давлат талаблари, ўқув ва ишчи ўқув режалари, фанларнинг намунавий ва ишчи дастурлари билан таъминланганлиги ва мослиги; календарь-тематик режалар, дарслар жадвали, ишчи ўқув дастурларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги;

тингловчилар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар)нинг фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олиши каби масалалар таҳлил этилади;

тингловчиларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Комиссия томонидан таълим муассасаси ўтказган якуний назоратларни таҳлил қилиш орқали баҳоланади.

б) моддий-техник, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш ҳолати бўйича:

моддий-техник, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш ҳолати таҳлил қилинади.


в) илмий-педагогик кадрлар салоҳияти ва улар фаолиятининг самарадорлиги бўйича:

илмий-педагогик кадрлар салоҳиятининг амалдаги нормаларга мослиги аниқланади. Илмий даражали ва илмий унвонли профессор-ўқитувчилар салмоғи, сўнгги 3 йилда профессор-ўқитувчилар томонидан дарслик, ўқув қўлланма ва илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг нашри ҳамда малака ошириш фаолияти ўрганилади.


г) ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиши (жумладан, мультимедиа ва бошқа услубларнинг қўлланилиши) бўйича:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасасининг замонавий компьютер техникаси билан таъминланганлиги ва замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилади.


д) таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти бўйича:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаси фаолиятида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражаси ўрганилади;

илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб бориши, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талабнинг ўрганилганлиги, илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ўқув жараёнида иштирок этишлари таҳлил қилинади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темирйўл компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 287-модда.































Время: 0.0255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск