ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Молия вазирлигининг 61-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 376-сон "Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 13.09.2011 й. Қарори (АВ томонидан 22.09.2011 й. 2136-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.09.2011 й.
N 2136-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 13.09.2011 й. N 61 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 13.09.2011 й. N 376 |
ҚАРОРИ
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб
бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг
харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш
тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2011 йил 2 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 августдаги 192-сон "Андижон давлат университетида кадрлар тайёрлаш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 304-модда), 2011 йил 25 июлдаги 212-сон "Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини Наманган муҳандислик-технология институтига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 313-модда), 2011 йил 25 июлдаги 213-сон "Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 314-модда) ва 2011 йил 25 июлдаги 214-сон "Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини Андижон машинасозлик институтига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 315-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67, 329-сонли қарори билан тасдиқланган Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2136, 2010 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Б. Ходиев |
ИЛОВА
Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб
бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг
харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
2-илованинг "Олий таълим муассасалари номлари" графасида:
а) 3-гуруҳдаги "Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти", "Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти" ва "Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти" деган сўзлар тегишли равишда "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти", "Андижон машинасозлик институти" ва "Наманган муҳандислик-технология институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 6-гуруҳдан "Андижон давлат тиллар педагогика институти" қатори чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 391-модда