Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2001 й. 279-сон "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига қабул квоталари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2001 й.

N 279


2001/2002 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМЛАРИГА ҚАБУЛ

КВОТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёни сифатини узлуксиз ошириш, ушбу таълим муассасаларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлашни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти, Наманган муҳандислик-педагогика институти, шунингдек Урганч, Қорақалпоқ, Андижон, Самарқанд ва Фарғона давлат университетлари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга 2001/2002 ўқув йилида ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий педагогик стажга эга бўлган педагог кадрлардан бакалаврлар тайёрлаш учун давлат грантлари асосида жами 1200 қабул квоталари белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва тегишли таълим йўналишлари бўйича иловага мувофиқ тақсимлансин.

Белгилансинки, Тошкент давлат педагогика университети ўрта махсус маълумот негизида педагог кадрларни олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида бакалаврлар даражасида ўқитиш усулининг илмий-методик асосларини яратиш, жойларда тўпланган ижобий тажрибани умумлаштириш ва уларнинг амалиётга жорий этилишини таъминлаш масалалари юзасидан мувофиқлаштирувчи муассаса ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига ажратилган қабул квоталарини ўқитишнинг тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларни бир ҳафта муддатда Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.


3. Давлат тест маркази икки ҳафта муддатда:

олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига мослаштирилган кириш тест синовлари материалларини тайёрласин, ушбу тест синовларини адолатли ва юқори савияда ташкил этишга доир зарур чора-тадбирларни белгиласин ва амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирликлари билан биргаликда олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида ўқиш истагини билдирган педагог кадрлар учун тест синовларига тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли йўриқномалар тайёрласинлар ва оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини ташкил этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2001/2002 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига давлат грантлари асосида бакалавриятга қабулни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов
























Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск