Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 9/ҚҚ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 35/ҚҚ-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 14.05.2014 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2014 й. 2480-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2014 й.

N 2480-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

14.05.2014 й.

N 9/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

14.05.2014 й.

N 35/ҚҚ


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш

тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори (рўйхат рақами 2480, 2013 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 381-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат тест маркази директори

Ж. Исмаилов

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази директори

У. Салимов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш

тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қабул комиссияси таркибига кирувчи номзодлар ҳақидаги маълумотларни 1 июлга қадар Давлат тест марказига тақдим этади.

Саралаш тест синови ўтказиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори қабул комиссияси масъул котиби ҳисобланади.".


2. 10-бандда:

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат тест марказидан қабул комиссияси масъул котиби саралаш тест синови натижалари қайдномаси билан бирга, абитуриентни саралаш тест синови натижаси билан боғловчи ягона ҳужжат ҳисобланган, абитуриент томонидан белгиланган тартибда тўлдирилган титул варақаларининг асл нусхаларини, тўлдирилмаган титул варақаларининг нусхаларини текшириб, мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида қабул қилиб олади. Бунда белгиланган тартибда тўлдирилмаган титул варақаларининг асл нусхалари Давлат тест марказида қолдирилади;";

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қабул комиссияси масъул котиби Давлат тест марказидан саралаш тест синови натижаларини олган куни уни таълим муассасасида эълон қилади ҳамда абитуриентларга саралаш тест синови натижалари бўйича тўлиқ маълумот беради.".


3. 12-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қабул комиссияси масъул котибларига тўлдирилган титул варақалари билан саралаш тест синови натижаларини топширади;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"саралаш тест синови натижаларини Давлат тест марказининг расмий веб сайтига жойлаштиради.".


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 26 май, 21-сон, 247-модда




























Время: 0.0119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск