язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар/ Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи танлови ғолибларига илмий даража ёки илмий унвон бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2001 й. 290-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йилнинг 6 июлдаги

290-сон қарорига

ИЛОВА



"Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти

муаллифи" танлови ғолибларига илмий

даража ёки илмий унвон бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сон қарори асосида ўтказиладиган "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига илмий даражалар ёки  илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.


2. "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига илмий даража ёки илмий унвон берилиши учун у яратган дарслик:

мазмуни давлат таълим стандартлари талабларига жавоб бериши ҳамда дарслик ёзилган фан ёки курс Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари ва ўқув режасига киритилган бўлиши;

Ўзбекистоннинг ва хорижий мамлакатларнинг шу соҳадаги етук олимлари қўлга киритган илмий, илмий-услубий натижалари асосида ёзилган бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки ҳалқ таълими вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия қилинган бўлиши;

камида икки маротаба нашр қилинган бўлиши зарур.


3. Танловда ғолиб деб топилган дaрсликнинг учта асл нусхаси унинг муаллифи тўғрисидаги маълумотлар кўрик-танлов комиссиясининг қарори билан биргаликда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 199-сон қарори билан тузилган “Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари нашр этиш тизимини такомиллаштириш” лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) киритилади.


4. Танловда ғолиб чиққан дарслик муаллифига илмий унвон ёки илмий даража бериш масаласи Ҳукумат комиссиясида кўриб чиқилади ҳамда маъқул деб топилган тақдирда тегишли қарор қабул қилиниб, илмий аттестация комиссиясига тақдим этилади. Ҳукумат комиссияси кўрилаётган дарсликлар бўйича қўшимча маълумот ва эксперт хулосаларини олиш учун тегишли соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилиши мумкин.


5. Олий аттестация комиссияси тақдим қилинган ҳужжатлар асосида дарслик муаллифига тегишли илмий даража ёки илмий унвон бериш масаласини дарсликнинг илмий-услубий аҳамиятини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади. Олий аттестация комиссияси меъёрий ҳужжатларига мувофиқ илмий даража ёки илмий унвонга талабгорларнинг нашр қилган илмий мақолалари ва услубий ишлари, илмий-педагогик фаолияти ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашига қўйиладиган талаблар энг яхши дарслик муаллифига қўлланилмайди.


6. Олий аттестация комиссияси эксперт кенгашининг тавсиясига биноан "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига (ҳaммуаллифликда ёзилган дарсликнинг асосий муаллифига, унинг асосий муаллифлигини тасдиқловчи ҳаммуаллифларнинг ўзаро келишув хати асосида) мавжуд нашр ишлари асосида фан номзоди илмий даражасини олиш учун (истисно тариқасида) илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишига, агар у фан номзоди илмий даражасига эга бўлса, фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилади ёки профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвонларидан бири берилади.


7. "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолиби фан доктори илмий даражасига эга бўлса, унга илий аттестация комиссияси эксперт кенгашининг тавсияси асосида профессор илмий унвони берилади.


8. "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолиблари бўлган илмий даражага талабгорларнинг аттестация ишлари белгиланган тартибда ихтисослашган кенгаш томонидан, илмий унвонга талабгорларнинг аттестация ишлари тегишли илмий кенгашлар томонидан Олий аттестация комиссиясига тақдим этилади.


9. Олий аттестация комиссиясида "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига фан доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвонини бериш бўйича аттестация ишлари 3 ойгача бўлган муддатда, Фан номзоди илмий даражаси ва доцент, катта илмий ходим илмий унвонини бериш бўйича аттестация ишлари 2 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати Олий аттестация комиссияси ҳайъати қарори билан яна 3 ойгача узайтирилиши мумкин.