язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.1998 й. 187-сон "Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини нашр қилиш тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.1998 й.

N 187


"УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ УЧУН

ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИ НАШР

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини руёбга чиқариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан, Осиё ривожланиш банки (ОРБ) билан ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ОРБ директорлари кенгаши "Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини нашр қилиш тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига умумий суммаси 40 млн АҚШ доллари бўлган кредит ресурслари, шу жумладан:

Осиё ривожланиш банки ресурсларидан янги дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар ва кутубхона китоблари тайёрлаш ва нашр этиш учун мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи йилига 1 фоиз ҳамда ўн йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда тўлов муддати 35 йил бўлган 14,455 млн СДР (20 млн АҚШ долларига тенг шартли пул бирлигида) миқдорида кредит;

ОРБ оддий капитал ресурслари маблағларидан матбаа асбоб-ускуналари ва қоғоз харид қилиш учун ўзгарувчан фоиз ставкаси бўйича ва беш йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда тўлов муддати 25 йил бўлган револьвер асосда 20 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллагани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ОРБ кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси ва ОРБ ўртасидаги Қарз ва Кредит битимлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва ОРБ ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ ва лойиҳа битими асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ОРБ оддий капитал ресурсларидан олинадиган қарзни қайта кредитлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қарзга олинган маблағларни мактаб ўқув адабиётларини нашр қилишга ихтисослаштирилган Ўзбекистон Республикаси нашриётларига ва матбаа корхоналарига матбаа асбоб-ускуналарини харид қилиш учун 7 йилгача даврга ва қоғоз харид қилиш учун 18 ойгача даврга револьвер асосда беради;

қарз маблағлари, улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи нашриётлар ва матбаа корхоналари ҳисобига ҳамда етмаган қисми - давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади;

кредитни ва мажбурият учун воситачилик ҳақини Кредит битимида белгиланган муддатда тўлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги учун республика бюджетида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ОРБнинг оддий капитал ресурслари маблағидан бериладиган қарз бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ОРБнинг ресурсларидан бериладиган кредит бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади.


3. Қарз ва кредитни тўлаш жадваллари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Қарз ва Кредит битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни имзолашга Молия вазири;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва ОРБ ўртасидаги 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги Лойиҳа битимини имзолашга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси вакил қилинсин.


5. Қарз маблағларини олувчи нашриётлар ва матбаа корхоналари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига зарур ҳужжатлар ва қўшимча лойиҳалар техник-иқтисодий асослашлари экспертиза қилиш учун ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бериладиган кредит маблағларидан фойдаланиш юзасидан зарур ҳужжатлар ва техник-иқтисодий асослашлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.


7. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОРБ ўртасидаги Қарз ва Кредит битимлари бўйича юридик хулосаларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва ОРБга тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ташқи Иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кредит ва қарзни бериш, улардан фойдаланиш ҳамда кредит ва қарзни, воситачилик ҳақи ва улар бўйича фоизларни қайтариш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. Нашриётлар ва матбаа корхоналари ОРБ қарз маблағлари ҳисобига импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштиришда ундириладиган солиқлар ва бож тўловларидан озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ижро этувчи агентликлар буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий ташкилотлар вакилларига тўлов ундирмасдан визалар, зарур ҳолларда, кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А.Азизхўжаев ва Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.