язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.1995 й. 375-сон "Биржа ва ярмарка савдосини, фьючерс асосидаги шартнома муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.1995 й.

N 375



БИРЖА ВА ЯРМАРКА САВДОСИНИ, ФЬЮЧЕРС

АСОСИДАГИ ШАРТНОМА МУНОСАБАТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Товар-хом ашё биржалари ва республика ярмаркаларининг самарали ишлашини таъминлаш, хусусий тадбиркорликни ривожланштиришни рағбатлантириш, ишлаб чиқарувчиларнинг фаолияти учун прогноз қилинадиган шарт-шароитлар яратиш, савдо битишувларининг илғор шаклларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Биржа ва ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича маҳсулот сотиш, уларни сотиб олиш ва олиб чиқиб кетиш Тартиби ҳамда маҳсулот ва товарларни сотиш бўйича республика ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни белгилаб қўйилган нарх бўйича харид қилишни ёки товар ишлаб чиқарилгунга қадар унга эгалик қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи фьючерс (белгиланган муддатга) контрактлари тузиш савдо битишувлари амалиётига жорий қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан тартибга солинадиган доимий ишловчи республика ярмаркаси фаолият кўрсатади;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҳудудий филиаллари белгиланган тартибда очиқ турдаги мустақил акциядорлик жамиятларига айлантирилиши мумкин;

фьючерс контрактлари, товарлар ва маҳсулотларнинг барча турларига, қишлоқ хўжалиги товарлари бўйича бир йилдан кўп бўлмаган муддатга, товарларнинг бошқа барча турлари бўйича икки йилгача муддатга тузилиши мумкин.

4. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг реклама учун харажатлари нормативи тушумлар ҳажмининг 5 фоизигача миқдорида белгилансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар ва товарларни сотиш бўйича республика ярмаркаларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш тўғрисида" 1994 йил 19 апрелдаги 216-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 26 сентябрдаги

375-сон қарорига

1-ИЛОВА



Биржа ва ярмарка савдоларида тузилган контрактлар

бўйича товар ва хом ашё сотиб олиш, уларни сотиш

ва олиб чиқиб кетиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган товарлар ва маҳсулотларни биржа ва ярмарка савдоларида сотиш бўйича амалга ошириладиган операциялар жорий қилинади.

2. Ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар мазкур тартибга мувофиқ биржа ва ярмарка савдолари (кейинги ўринларда "Биржа" деб аталади) да товарларни сотишлари ва сотиб олишлари мумкин.


3. Корхоналарнинг вакиллари (сотувчилар ва харидорлар) контрактлар тузиш учун биринчи шахснинг (ёки унинг вазифасини бошқарувчининг) имзоси қўйилган юмалоқ муҳр билан тасдиқланган, зарур тартибда расмийлаштирилган ваколатга эга бўлишлари керак.


4. "Биржа" ларда ўзида битишув тузиш пайтида белгилаб қўйилган нарх бўйича товарлар олди-сотдисини ва операцияларнинг муайян вақт оралиғидан кейин бажарилишини ифодаловчи нақд (ҳақиқатда мавжуд) товарлар билан битишувлар ҳамда фьючерс битишувлари - муддатли битишувлар амалга оширилиши мумкин.


5. Товарни ярмаркада сотишга контрактлар корхоналар томонидан тақдим этилган намуналар ва маҳсулотлар моделлари, каталоглар, проспектлар, реклама бюллетенлари ва маҳсулотни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар бўйича тузилиши мумкин.


6. Нақд (ҳақиқатда мавжуд) товар сотишга тавсия этилганда сотувчи (ишлаб чиқарувчи ёки хўжалик фаолиятининг бошқа субъекти) "Биржа" га:

мазкур товар ҳақиқатдан ҳам сотувчининг мулки (корхона, хўжалик ихтиёрида қоладиган мулкнинг бир қисми) эканлигини, шунингдек, биринчи шахс (ёки унинг вазифасини бажарувчи) ва бош бухгалтер томонидан имзоланган, юмалоқ муҳр билан тасдиқланган товарнинг мавжудлигини (омбор маълумотномаси) тасдиқловчи товар эгасининг ҳужжатини;

сифат сертификатини;

алоҳида ҳолларда Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини тақдим этади.


7. Фьючерс битишувлари бўйича мазкур Тартибнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда (омбор маълумотномасидан ташқари) сотувчи томонидан кўрсатилган товарнинг ишлаб чиқарилишини кафолатлайдиган ҳужжатлар тақдим қилинади, бу ҳужжатлар раҳбар ва бош бухгалтер томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


8. Контрактлар бўйича "Биржа" да сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси валютаси - сўмда амалга оширилади.

"Биржа" ларнинг биржа ва ярмарка савдоларида миллий валютада тузилган контрактлар бўйича валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бундай тушум мавжуд бўлмаганлиги муносабати билан амалга оширилмайди.


9. Хорижий инвесторлар "Биржа" да сотиб олинган товар учун тўловни қўшма корхонада ишлаб чиқарилган ёки консигнация бўйича келтирилган маҳсулотни сотиш, кўрсатилган хизматлар ҳисобидан олинган маблағлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ўз хўжалик фаолияти натижасида олинган дивидендлар ҳисобидан, ваколатли банклар томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, амалга оширишлари мумкин.


10. "Биржа" да контрактлар тузишда харидор  хорижий юридик ва жисмоний шахслар ўз ихтиёридаги Ўзбекистон Республикаси валютасининг ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли эканлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (маблағлар манбаларига боғлиқ равишда):

а) чет эл валютасининг конвертирланганлиги ҳақида ваколатли банк маълумотномаси;

б) ички бозорда сотиш учун товар келтиришга контракт ва келтирилган товарга божхона декларацияси;

в) сўмнинг келиб чиқишини тасдиқловчи бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ҳақидаги ҳужжатлар.


11. Ҳақиқатда мавжуд товарларга тузилган битишувлар бўйича харидор контрактда қайд этилган муддатларда товарнинг ҳар бир партияси учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлайди. Товарни юклаб жўнатиш олдиндан тўланган ҳақ ҳажмида амалга оширилади.

Сотувчи ҳар ойда "биржа" га тузилган контракт қандай бажарилаётганлиги тўғрисида ахборот тақдим этади.


12. Савдо қатнашчиларнинг хоҳишига кўра ҳақиқатда мавжуд товар бўйича битишувлар чоғида "Ўзулгуржибиржасавдо" нинг барча акциядор тижорат фирмалари консигнация бўйича хизматлар кўрсатади.


13. Фьючерс битишувлари тузилган тақдирда харидор сотувчига контракт расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун ичида аванс ўтказади. Фьючерс битишуви бўйича аванс миқдорини томонлар келишувга кўра белгилайдилар, у контракт қийматининг камида 15 фоизини ташкил этиши керак.

14. Фьючерс контрактлари бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган клиринг маркази орқали амалга оширилади.


15. Битишувлар тузилгандан кейин "Биржа" контрактни "Биржа" муҳри билан тасдиқлайди ва уларни брокерларга ёки ярмарка савдолари қатнашчиларига беради.


16. "Биржа" да тузилган барча контрактлар контракт тузилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган курс бўйича эквиваленти АҚШ долларларида кўрсатилиб, "биржа" да тегишли рўйхатдан ва ҳисобдан ўтказилиши керак.


17. Республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш мўлжалланган маҳсулотлар ва товарлар бўйича "Биржа" контрактни "Биржа" нинг муҳри, "Пошлинасиз ва лицензиясиз Ўзбекистондан четга олиб чиқиб кетиш" штампи билан тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармасига ёки унинг ҳудудий божхона хизматларига чопар орқали жўнатади.

Божхона органлари келишилган жадвалга мувофиқ "биржа" чопаридан тасдиқланган контрактларни реестр бўйича қабул қиладиган, уларни имзолаб, муҳр билан тасдиқлаб чопарга қайтарадиган масъул ходимларни белгилайди.

Божхона битта реестр бўйича контрактларни контракт келгандан бошлаб икки сутка давомида расмийлаштириши шарт.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасида ёки унинг ҳудудий божхона хизматида тасдиқланган контрактларга ўзгартиришлар ва қўшимча "Биржа" нинг ўзгартиришларнинг сабаблари кўрсатилган ёзма аризасига кўра киритилади.

Ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш контрактларни тасдиқлашдаги каби тартибда амалга оширилади.


19. "Биржа" Божхона бош бошқармасида ёки унинг ҳудудий божхона хизматида тасдиқланган контрактларни олган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида уларни брокерларга ёки ярмарка савдолари қатнашчиларига беради.

Кўрсатиб ўтилган контрактлар юк транспорти божхона декларациясини тўлдириш учун насос ҳисобланади.


20. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасида ва унинг ҳудудий божхона хизматида расмийлаштирилган экспорт контрактлар бўйича товарларни олиб чиқиб кетишда товарларни жўнатиш жойидаги божхона бўлинмаларига, мазкур Тартибнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар нусхаларидан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:

товарнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси;

мувофиқлик сертификати;

товарнинг келиб чиқишини тасдиқловчи сертификат;

юк транспорти божхона декларацияси.


21. Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун юк жўнатувчи жавоб беради.


22. Товарларни олиб чиқиб кетиш учун контрактларни расмийлаштирувчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар харидордан ва сотувчидан битишувни расмийлаштиришга тааллуқли бўлмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслар.


23. Юк жўнатувчи юк қийматининг 0,15 фоизи миқдорида божхона йиғими тўлайди.


24. Товар-хом ашё биржасининг биржа ва ярмарка савдоларида хорижий шериклар иштирок этганда виза олиш масалалари уларнинг ўзлари томонидан мустақил ҳал этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 26 сентябрдаги

375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳсулот ва товарларни сотиш бўйича

республика ярмаркаларини ташкил этиш

ҳамда ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республика ярмаркаларида маҳсулотлар ва товарлар савдосини ташкил этиш хусусиятларини тартибга солади.


2. Доимий ишловчи республика ярмаркаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Жорий ярмарка савдолари ва республика ихтисослаштирилган ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказишни Доимий ишловчи республика ярмаркаси дирекцияси, кейинги ўринларда "Дирекция" деб аталади, амалга оширади.

Доимий ишловчи республика ярмаркаси дирекцияси директори лавозимига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқаруви раиси ўз ўринбосарларидан бирини тайинлайди.


4. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга, бошқа норматив ҳужжатларга, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқарувининг буйруқ ва қарорларига амал қилади.


5. Дирекция ярмаркалар, товарлар ва маҳсулотлар, технология асбоб-ускуналари, янги илмий-техник ишланмалар ва технологиялар кўргазмаларини, вакилларнинг савдо-сотиқ операцияларини амалга ошириш мақсадидаги мунтазам савдо йиғилишларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган жойларни беради.



II. ЯРМАРКА ҚАТНАШЧИЛАРИ


6. Товарни сотиш учун таклиф этаётган, кейинги ўринларда "Сотувчи" деб аталади ва ярмарка ишида харидор сифатида иштирок этиш истагини билдирган, кейинги ўринларда "Харидор" деб аталади, ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар ярмарка қатнашчилари бўлишлари мумкин.


7. Дирекция билан ярмарка савдосига қўйилаётган товар Сотувчиси ўртасида тузилган шартнома ярмарка савдоларида Сотувчи сифатида қатнашиш ҳуқуқини беради.

Ярмарка Дирекцияси билан Сотувчи сифатида шартномалар тузган корхоналар рўйхатдан ўтадилар ва рўйхатга олиш тартиб рақами берилган ҳолда ярмарка савдоси қатнашчиси гувоҳномасини оладилар.


8. Ярмарка савдоларида Харидор сифатида қатнашиш учун Дирекция билан махсус шартномалар тузиш талаб этилмайди.


9. Ярмарка савдолари қатнашчилари Дирекцияга каталоглар, намуналар, моделлар, проспектлар, реклама бюллетенларини, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотномани, сифат сертификати ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этадилар, шундан сўнг ярмарка савдоларида қатнашиш ва Дирекция томонидан кўрсатиладиган барча хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.



III. ДИРЕКЦИЯНИНГ ЯРМАРКА САВДОЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД ВАЗИФАЛАРИ


10. Ярмарка савдоларини ташкил этиш мақсадида Дирекция:

корхоналар, ташкилотлар, бошқа бозор тузилмалари ва тадбиркорлар билан биргаликда талаб ўрганиш, товар ишлаб чиқарувчилар таклифларни аниқлашга доир дастлабки ишларни амалга оширади;

ярмарка савдолари, кўргазмалар, савдо-сотиқ йиғилишларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларга хизмат кўрсатишга оид ишларни амалга оширади, маркетинг ҳамда диллерлик хизматларини кўрсатади;

тузилган контрактлар маълумотлари, сотиш тўғрисидаги таклифлар ҳамда маҳсулотни сотиб олишга берилган буюртманомалар асосида ярмаркага қўйилаётган маҳсулот бўйича талаб ва таклиф конъюнктурасини таҳлил қилади;

ярмаркалар тузилган контрактлар бўйича жорий нархлар ҳисобини юритади, ўртача даражасини аниқлаган ҳолда жорий нархлар ведомостларини тузади ва кейинчалик босма нашрларда эълон қилади;

доимий ишловчи ярмарка фаолияти мавзусини ташкил этувчи масалаларга доир юридик ва бошқа маслаҳат беради.


11. Харидор ва Сотувчи ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанда низоли масалалар Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг Ихтилоф комиссиясида кўриб чиқилади. Комиссия қароридан норози бўлинган тақдирда келиб чиққан келишмовчилик хўжалик судида кўрилади.



IV. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКАЛАР

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


12. Ихтисослаштирилган ярмаркаларни ўтказишдан олдин Дирекциянинг корхоналар, ташкилотлар, бошқа бозор тузилмалари ва тадбиркорлар билан биргаликда талабни ўрганиш, сотиш учун ярмаркаларга қўйиладиган товарларни ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини аниқлашга доир ишлари амалга оширилади.


13. Ихтисослаштирилган ярмарка савдоларига квоталанмайдиган ҳар қандай товарлар ва маҳсулотлар, шу жумладан, корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қолдирилган товарлар ва маҳсулотлар қўйилиши мумкин.


14. Ихтисослаштирилган ярмаркаларни ташкил қилиш ва уларга амалий раҳбарлик қилиш учун ярмарка қўмиталари ташкил этилади. Ярмарка қўмитаси таркибига Дирекция вакилларидан ташқари давлат ва тижорат тузилмалари вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Ярмарка қўмитаси таркиби Дирекция томонидан манфаатдор томонлар вакиллари иштирокида белгиланади.


15. Ярмарка қўмитаси:

ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини ўтказиш муддатлари ва жойларини белгилайди;

ихтисослаштирилган ярмаркалар ишчи органлари (ҳакамлик, контрактларни ҳисобга олиш гуруҳи, контрактларни рўйхатга олиш гуруҳи) таркибини белгилайди ва уларни ташкил қилади;

ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини ташкил этиш ва ўтказишга алоқадор масалаларни ҳал қилади;

корхоналарга маҳсулотларнинг сифати юқори ва харидоргир бўлган янги турларини ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотларнинг паст сифатли, сотилмайдиган эскирган турларини ишлаб чиқармаслик тўғрисида таклифлар беради.


16. Харидор билан Сотувчи ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлганда низоли масалаларни ярмарка қўмитаси ҳакамлиги кўриб чиқади. Ҳакамлик қароридан норози бўлинган тақдирда келиб чиққан келишмовчилик хўжалик судида кўриб чиқилади.


17. Дирекция ихтисослаштирилган ярмарка иш якунлари бўйича тузилган шартномалар ва сотилаётган маҳсулотлар конъюнктураси тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда ярмарка қўмитасига маълум қилади, ярмарка қўмитаси билан биргаликда қондирилмаган талаб ҳажми ва таркибини аниқлайди, ярмарка қўмитасига товарни қўшимча ишлаб чиқариш, кам-кўстини тўғрилаш ёки маҳсулотни ишлаб чиқармаслик тўғрисида таклифлар беради.


18. Ихтисослаштирилган ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқаруви тасдиқланган смета доирасида, ярмарка қўмитаси белгиланган тартибда ва миқдорларда ярмарка қатнашчиларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



V. ЯРМАРКА САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


19. Ярмарка савдоларида контрактлар тузиш ва улар бўйича ҳисоб-китоблар маҳсулотлар ва товарларни биржа ва ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича сотиш, сотиб олиш ва олиб чиқиб кетиш Тартибига мувофиқ амалга оширилади.


20. Ярмарка савдолари барча қатнашчиларнинг тенг ҳуқуқли иштирокида ошкоралик ва оммавийлик принципларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.



VI. ЯРМАРКАЛАРДАН ТУШАДИГАН ДАРОМАДЛАР


21. Доимий ишловчи ярмарка фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди ва кўрсатилаётган хизматларга энг кам ставкаларни белгилайди.

Ярмаркаларни ўтказишдан олинадиган даромадлар уни ўтказиш учун зарур бўлган харажатларни қоплаши керак, бунда уни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлар назарда тутилиши лозим.


22. Дирекция даромадларни:

ярмаркалар, кўргазмалар, савдо-сотиқ йиғилишларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларга хизмат кўрсатишдан;

ярмаркалар, кўргазмалар, савдо-сотиқ йиғилишларида иш ўринларини беришдан, хоналар ва майдонларни ижарага беришдан, маҳсулот етказиб бериш шартномаларини тузишда воситачилик хизмати кўрсатишдан;

рекламаларни ташкил этишдан;

ахборот хизмати кўрсатишдан;

транспорт-экспедиция хизмати кўрсатишдан;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тижорат-воситачилик хизматлари кўрсатишдан олади.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ


23. Дирекция ярмарка савдоларида рўйхатга олинган контрактлар ҳисобини юритади ва уларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг жамловчи ва бухгалтерия бўлимларига тасдиқланган шакллар бўйича тақдим этади.



VIII. ДОИМИЙ ИШЛОВЧИ РЕСПУБЛИКА

ЯРМАРКАСИНИ ТУГАТИШ


24. Доимий ишловчи республика ярмаркаси белгиланган тартибда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқарувининг қарори билан тугатилади.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 9-сон, 37-модда