язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.1995 й. 268-сон "Чорвачиликда наслчилик ишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.1995 й.

N 268



ЧОРВАЧИЛИКДА НАСЛЧИЛИК ИШЛАРИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Республика хўжаликларида наслчилик ишларини яхшилаш асосида чорвачиликнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида иловага мувофиқ; давлат қорамол наслчилик заводлари ташкил этилсин. Бунинг учун ҳар бир наслчилик заводига юқори маҳсулдор қора-ола зотли 500 бошдан ғунажин ва сунъий қочиришда фойдаланиш учун 50 бошдан наслдор буқа келтирилсин.

Иловада келтирилган хўжаликларга давлат наслчилик заводи мақоми берилсин.

Юқори маҳсулдор зотли ёш моллар етиштириш ва республиканинг наслчилик хўжаликлари ва наслчилик фермаларини улар билан таъминлаш янгидан ташкил этилаётган наслчилик заводларининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.

3. Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ем-хашак етиштириш учун шартли ҳар бош зотли мол ҳисобига бир гектардан ер ажратиш масаласини кўриб чиқсинлар ва ҳал этсинлар.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Русанов) ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (Муҳитдинов) 1996 йилдан бошлаб ҳар йили наслчилик заводларига давлат ресурсларидан шартли ҳар бош молга бир тонна ҳисобидан пахта шроти ажратилишини назарда тутсинлар.

7. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Муҳамаджонов) наслчилик заводлари, наслчилик хўжаликлари ва наслчилик фермаларини тўйимли сифатли омихта озуқалар, шунингдек, бузоқлар учун сут ўрнида ишлатиладиган аралашма билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


8. Фан ва техника давлат қўмитаси (Ҳабибуллаев) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг илмий-тадқиқот ишлари режаларида кўрсатиб ўтилган наслчилик заводларида жамланаётган наслдор зотлар бўйича тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.


9. Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида 1995 йил ноябрь ойида ахборот берсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.У. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов