Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш Тартиби (ЎзР ВМ 22.08.1998 й. 361-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 августдаги

361-сон қарорига

5-ИЛОВА



Давлатга тегишли акциялар пакетларини

ишончли бошқарувга бериш

ТАРТИБИ


I. ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ АКЦИЯЛАР ПАКЕТИНИ

ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИШ УЧУН АСОСЛАР


1.1. Акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари давлат манфаатларини таъминлаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли бошқарувига берилади, бошқариш учун белгиланган тартибда давлатнинг ишончли вакиллари тайинланадиган давлатга тегишли акциялар пакети бундан мустасно.

Мазкур Тартибнинг амал қилиши акциядорлик жамиятлари устав фондининг 25 фоизи ва ундан камроғини ташкил этувчи акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетларини улар тўлиқ сотилгунгача бўлган даврда ишончли бошқарувга беришга жорий этилади.

1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз қарорларида давлатга тегишли акциялари пакети ишончли бошқарувга берилиши лозим бўлган корхоналарни белгилайди.

Кўрсатиб ўтилган қарорларга мувофиқ аниқланмаган давлатга тегишли акциялар пакетлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ишончли бошқарувга берилади, шу жумладан танлов асосида берилади.


1.3. Давлатга тегишли акцияларнинг пакетлари менежмент ва маркетинг соҳасида зарур бўлган малакали кадрларга, касб кўникмаларига ва иш тажрибаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли бошқарувига берилиши мумкин.


1.4. Ишончли бошқарувга берилиши керак бўлган акциялар пакетлари учинчи шахс ҳуқуқлари билан қийинлаштирилмаслиги ёхуд бошқа ҳар қандай шаклда бегоналаштирилмаслиги керак.



II. АКЦИЯЛАРНИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИШ ВА

ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБОТИ


2.1. Ишончли бошқарувчини тайинлаш ва у билан ишончли бошқарув тўғрисида шартнома тузишни ўзи томонидан ташкил этилган танлов комиссиясининг қарори асосида давлат номидан Давлат мулки қўмитаси амалга оширади.

Ишончли бошқарувчи - юридик шахс акцияларнинг давлат пакетини бошқариш бўйича акциядорлик жамиятида ўзининг ваколатли вакилини тайинлайди.

2.2. Акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувга бериш ишончли бошқарувнинг тузилган шартномаси асосида (мазкур Тартибга иловага мувофиқ) акцияларни ишончли бошқарувчининг Давлат мулки қўмитасининг "ҳисоб рақами-Депо-депонент"идаги субҳисоб рақамига ўтказиш орқали амалга оширилади.

Бунда депозитарий ишончли бошқарувчи томонидан кўрсатиб ўтилган акциялар пакетини тасарруф этиш имкониятини истисно қилувчи тарзда акциялар пакетини муҳофаза қилади.

2.3. Ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетининг қиймати ишончли бошқарувчининг балансдан ташқари счётларида уларнинг номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади.

Ишончли бошқарувга берилган акцияларнинг давлат пакетларини сақлаш бўйича депозитарий хизмати ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

2.4. Белгиланган тартибда давлатга тегишли акцияларни бегоналаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда ишончли бошқарув шартномаси бегоналаштириладиган акцияларга нисбатан тўхтатилади.


2.5. Акциялари (жойлаштирилмаган акциялари) ушбу акциядорлик жамиятининг эмиссия проспекти томонидан белгиланган муддат давомида кейинчалик бегоналаштирилиши керак бўлган акциядорлик жамиятларида давлат ваколати бўйича ҳаракатларни амалга ошириш учун Давлат мулки қўмитаси ишончли бошқарувчига (бошқарувда ушбу акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган) ишончнома беради. Акцияларни бегоналаштиришда (сотишда) Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган ишончнома акцияларни бегоналаштиришнинг шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилиши пайтидан бошлаб ўз кучини йўқотади.


III. ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ


3.1. Ишончли бошқарув шартномаси, қоидага кўра, 5 йил муддатга (муддатини узайтириш имконияти билан) тузилади ва қуйидагиларни назарда тутиши керак:

шартнома қатнашчилари таркиби, фойда кўрувчи - давлат тўғрисида кўрсатма;

шартнома мавзуси, шартнома бўйича ишончли бошқарувга бериладиган акциялар пакети тавсифи;

шартноманинг амалда бўлиши муддати ва унинг муддатини узайтириш имконияти;

давлатга тегишли акциялар пакетини бериш тартиби;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш ва реновация қилиш соф фойда (даромад)нинг ўсиши, корхонанинг мажбурий тўловлар бўйича қарзларини узиш (агар бўлса) ва бундан кейин қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик соҳасида сиёсат олиб бориш бўйича ишончли бошқарувчининг мажбурияти;

ишончли бошқарувчи томонидан ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;

ишончли бошқарувга берилган акцияларни бегоналаштириш шартлари;

ишончли бошқарувчини тақдирлаш ҳақининг миқдори ва шакли;

ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилиши сабабли ишончли бошқарув тўхтатилган ҳолларда ва Давлат мулки қўмитаси ҳуқуқий ворис билан шартнома тузишдан бош тортганда акциялар белгиланган тартибда қайтарилиши кераклиги тўғрисидаги кўрсатма;

томонларнинг жавобгарлиги;

шартноманинг бошқа шартлари;

шартномани бекор қилиш тартиби.


3.2. Қуйидагилар ишончли бошқарув шартномасига мажбурий иловалар ҳисобланади:

охирги ҳисобот санаси ҳолатига кўра тегишли иловалар билан ва охирги ҳисобот санаси ҳолатига кўра корхоналар асосий фондларини қайта рўйхатга олиш далолатномаси билан биргаликда акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси;

миқдори устав жамғармасининг 5 фоизидан ошиб кетадиган мазкур эмитентнинг акциялар пакетига эга бўлган акциядорлар тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ акциядорлик жамияти учун - устав жамғармасининг 5 фоизидан кўпроғига эга бўлган муассислар (акциядорлар) таркиби тўғрисидаги расмий муҳр билан тасдиқланган маълумотнома);

муддати ўтиб кетган қарзлар ажратиб кўрсатилган холдаги кредиторлик ва дебиторлик қарзларининг ёйиб кўрсатилиши.



IV. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ

МАҚОМИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


4.1. Акциядорлик жамиятининг давлатга тегишли акциялари пакетларини ишончли бошқарувчи лавозими бўйича акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланади, Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди). Ишончли бошқарувчи лавозими бўйича Акциядорлар умумий йиғилишининг Раёсати таркибига киради.


4.2. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ишончли бошқарувга олинган давлатга тегишли акциялар пакетига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва тузилган ишончли бошқарув шартномаси шартларига мувофиқ барча юридик ва амалий ишларни амалга ошириш, бегоналаштириш ва ундан гаров сифатида фойдаланишдан ташқари;

ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоси ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда унга ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акцияларни ўз мулки қилиб сотиб олиш;

шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдирлаш ҳақи олиш.

Ишончли бошқарувчи акциядорлик жамияти бошқаруви ижро этувчи органлари томонидан амалга оширилаётган жорий фаолиятга аралашиш ҳуқуқига эмас.


4.3. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:

давлат акциялари пакетларини ишончли бошқариш шартномаси бўйича фойдали сотиб олувчи ҳисобланган давлат манфаатларини ифодалаш;

ўз фаолияти ва акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик ҳолати натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини хабардор қилиш;

ўзига юкланган ваколатларни амалга оширишда ўзига маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсга ошкор этмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;

жамиятнинг Кузатув кенгашига ёки ижро этувчи органига мурожаат қилиш йўли билан давлат ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишини бартараф этишни талаб қилиш;

давлат акциялари пакетлари бўйича ҳисобланган дивидендларни бюджетга ўз вақтида тўлашни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш;

акциядорлик жамиятининг бюджетга, давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар, иш ҳақи бўйича қарздорлиги вужудга келганда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи оғирлашган тақдирда Кузатув кенгаши таркибини ҳамда жамиятнинг ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.


4.4. Ишончли бошқарувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишмасдан акциядорлик жамияти бошқарув органларидаги бошқа акциядорларнинг вакили бўлиши мумкин эмас.


V. ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда ишончли бошқарувчидан давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни олиш;

ишончли бошқарувчидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини, фойда олувчи давлат учун нохуш оқибатлар бартараф этилишини, шунингдек мазкур Шартнома шартлари бузилган тақдирда, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги ишончли бошқарувчи ёки унинг вакили томонидан исботланмаса, моддий зарар ва бой берилган фойда қопланишини талаб қилиш.


5.2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидагиларга мажбурдир:

учинчи шахсларнинг мажбуриятлари билан қийнаб қўйилмаган ва бошқа ҳар қандай усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш;

мазкур шартнома бўйича вазифалар бажарилиши ва ҳуқуқлар амалга оширилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни ишончли бошқарувчига бериш;

давлат мулкини бошқариш бўйича Давлат мулки қўмитасига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчининг фаолиятига кўмаклашиш.



VI. ҲИСОБОТ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


6.1. Ишончли бошқарувчи ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги олдида ҳисобот беради, улар ишончли бошқарувчининг шартномалари зарур тартибда бажарилиши ва корхона молия-хўжалик ҳолатининг мониторингини амалга оширадилар. Ишончли бошқарувчининг ҳисоботи шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.


6.2. Давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга беришда фойда олувчининг - давлатнинг манфаатлари тўғрисида ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарилган вақт учун зарарлар ва бой берилган фойдани фойда олувчига - давлатга тўлайди.


6.3. Ишончли бошқарувчи унга ишониб топширилган давлатга тегишли акциялар пакети сақланиши, унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар учун, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёхуд Давлат мулки қўмитасининг ҳаракатлари натижасида юз берганлигини исботлай олмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


6.4. Ишончли бошқарувчи томонидан унга берилган ваколатлар оширилган ҳолатларда ёки унга нисбатан белгиланган чеклашлар бузилган ҳолда содир этилган битишув бўйича ишончли бошқарувчи жавоб беради.


6.5. Томонлар ўртасида пайдо бўлувчи низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



VII. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАҚДИРЛАШ


7.1. Давлатга тегишли акциялар пакети бўйича ишончли бошқарувчи қонун ҳужжатларига ва акциядорлик жамияти Уставига мувофиқ ўз фаолияти учун тақдирланади.


7.2. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.


VIII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ТЎХТАТИЛИШИ


8.1. Ишончли бошқарувчи билан тузилган Шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:

шартнома муддати тугаши билан томонлардан бирининг шартномани тўхтатиш тўғрисидаги аризаси;

белгиланган тартибда давлатга тегишли акциялар пакетини бегоналаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши;

ишончли бошқарувчи ҳисобланган фуқаронинг вафот этиши, унинг ҳуқуқий лаёқатли эмаслиги, ҳуқуқий лаёқати чекланганлиги ёки бедарак йўқ бўлганлиги тан олиниши, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олиниши;

юридик шахс - ишончли бошқарувчининг қайта ташкил этилиши ёки тўхтатилиши, унинг иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олиниши;

фойда олувчи - давлатнинг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса;

ишончли бошқарувчи ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ишончли бошқарувчининг мол-мулкни ишончли бошқарувни шахсан амалга ошириши мумкин эмаслиги муносабати билан бошқарувни амалга оширишни рад этиши;

ишончли бошқарувчи томонидан ўз мажбуриятлари зарур даражада амалга оширилмаган холларда шартноманинг Давлат мулки қўмитаси ташаббуси билан бекор қилиниши;

иккинчи тараф томонидан ўз шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги муносабати билан тарафлардан бирининг асосли аризаси. Шартнома ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб 30 кундан кейин бекор қилинган ҳисобланади;

амалдаги қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган бошқа асослар.


8.2. Ишончли бошқарувчи шартномаси амал қилиши тўхтатилгандан кейин давлатга тегишли акциялар пакетига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шартнома давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарувчининг "Депо" счётидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси счётига ўтказилган пайтдан бошлаб, шунингдек тарафларнинг шартномадан назарда тутилган бошқа мажбуриятлари бажарилиши тугаллангач ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.






Тартибга

Илова



Давлатга тегишли акциялар

пакетларини ишончли бошқаришнинг

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ



_______________ шаҳри                            199_____й. "______"___________



Давлат манфаатларини ифодаловчи ("Фойда кўрувчи" ҳисобланадиган) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси номидан иш кўрувчи, Низом асосида вакил қилинган ________________ раиси, кейинги ўринларда "Давлат мулки қўмитаси" деб аталади бир томон бўлиб ва кейинги ўринларда "Ишончли бошқарувчи" деб аталадиган_________________________________________________________

юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

раҳбари номидан (юридик шахслар учун) Устав асосида вакил қилинган ______________________________________________________

лавозими, Ф.И.О.

шартномани (кейинги ўринларда "Шартнома" деб аталади) қуйидагилар тўғрисида тузишди.



I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1.1. Давлат мулки қўмитаси давлатга тегишли акциялар пакетларини (кейинги ўринларда давлатга тегишли акциялар пакетлари) Ишончли бошқарувчига 1.2-бандга мувофиқ ишончли бошқарувга беради, Ишончли бошқарувчи эса қонун ҳужжатлари ва мазкур Шартнома билан назарда тутилган ваколатлар доирасида Фойда кўрувчи манфаатлари йўлида давлатга тегишли акциялар пакетларини бошқаришни амалга оширади.


1.2. Ишончли бошқарувга бериладиган давлатга тегишли акциялар пакетларининг тавсифи: ____________________________ корхонаси

Давлат улушининг миқдори (устав жамғармасидан)______________%

Жами акциялар сони _________________________________________

шу жумладан турлари бўйича: _______________________________

улардан овоз берувчилари ___________________________________

Акцияларнинг номинал қиймати _______________________________

Бошқа тавсифлар ____________________________________________



II. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


2.1. Мазкур Шартнома у тузилган санадан бошлаб кучга киради. Шартноманинг амал қилиш муддати, муддатини узайтириш ҳуқуқи билан ______ йил (5 йилгача).


2.2. Шартнома амал қилиши муддати тамом бўлгач томонлардан бирининг шартномани тўхтатиш тўғрисида аризаси бўлмаганда, унинг амал қилиши у мазкур Шартнома билан назарда тутилган муддатга ва шартларда муддати узайтирилган деб ҳисобланади.



III. ДАВЛАТГА ТЕГИШЛИ АКЦИЯЛАРНИНГ

ПАКЕТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


3.1. Ишончли бошқарув тўғрисидаги мазкур шартнома ________ (танлов комиссиялари)нинг __ йил "___" _____ даги _-сон қарори асосида тузилган.

3.2. Акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини ишончли бошқарувга бериш ишончли бошқарувнинг мазкур Меҳнат шартномаси асосида, акцияларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси топшириғига кўра ишончли бошқарувчининг "Депо" счётига ўтказиш орқали амалга оширилади.


3.3. Давлатга тегишли акцияларни бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганда ишончли бошқарув шартномаси бегоналаштирилган акцияларга нисбатан тўхтатилади.


3.4. Акциялари мазкур акциядорлик жамиятининг эмиссия проспекти билан белгиланган муддат давомида кейинчалик бегоналаштириладиган акциядорлик жамиятида давлатнинг вакиллиги бўйича ҳаракатларни амалга ошириш учун Давлат мулки қўмитаси Ишончли бошқарувчига (бошқарувда ушбу акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган) ишончнома беради. Акцияларни бегоналаштиришда (сотишда) Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган ишончнома акцияларни бегоналаштиришнинг тегишли шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотади.


3.5. Қуйидагилар ишончли бошқарув шартномасининг мажбурий иловалари ҳисобланади:

охирги ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тегишли иловалар ва корхоналарнинг асосий фондларини хатлаш далолатномаси билан охирги ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси;

миқдори устав жамғармасининг 5 фоизидан ошадиган ушбу эмитент акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар тўғрисида маълумотлар (ёпиқ акциядорлик жамияти учун - устав жамғармасининг 5 фоизидан кўпига эгалик қиладиган муассислар (акциядорлар) таркиби тўғрисида расмий муҳр билан тасдиқланган маълумотлар);

муддати ўтказиб юборилган қарзлар кўрсатилган ҳолда кредиторлик ва дебиторлик қарзларни тушунтириш.



IV. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.2. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ишончли бошқарув ҳақида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ишончли бошқарувга олинган давлатга тегишли акциялар пакетига нисбатан, бегоналаштириш ва уни гаров сифатида фойдаланишдан ташқари, барча юридик ва амалий ҳаракатларни содир этиш;

ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакети билан Кузатувчи кенгаш аъзоси ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши иштирокчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

қонун ҳужжатлари билан назарда туғилган ҳолларда унга ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акцияларни ўз мулкига сотиб олиш;

шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мукофот олиш.


4.3. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбурдир:

акциядорлик жамиятини ишончли бошқариш шартномасига кўра фойда кўрувчи ҳисобланган давлат манфаатларини ифодалаш;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида акцияларнинг давлатга тегишли миқдори билан ва амалдаги қонун ҳужжатларига биноан бериладиган ҳуқуқлар доирасида ҳаракатларни амалга ошириш;

корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга ва бошқариладиган корхонанинг барча даражадаги бюджетлар олдида қарзлари, иш ҳақи тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги пайдо бўлишига йўл қўймасликка қаратилган ягона стратегияни ўтказиш;

акцияларнинг курс қийматини ва харидоргирлигини ошириш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;

давлатга тегишли акциялар пакетига нисбатан давлатнинг манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилиши бартараф этилишини талаб қилиш;

маҳсулотлар ассортименти кенгайишига ва сифати яхшиланишига ёрдам бериш;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун замонавий технология асбоб-ускуналари ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

акциядорлик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, иш ҳақи тўлови бўйича қарздорлиги пайдо бўлганда, шунингдек корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва молиявий ҳолати ёмонлашган ҳолда жамият Кузатувчи кенгашининг таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;

ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият юзасидан алоҳида банк счётларида ҳисоб-китоблар қилиш;

ишончли бошқарувга олинган акцияларни алоҳида "Депо" счётида сақлаш;

акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ҳеч қандай шаклда бегоналаштирмаслик, бошқа шахсларни мажбуриятлар билан қийнаб қўймаслик ва ундан гаров сифатида фойдаланмаслик;

ишончли бошқарув шартномаси тузилган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай шартнома нусхасини барча мажбурий иловалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;

акцияларнинг давлатга тегишли пакети бўйича дивидендлардан бошқарилаётган корхонани реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланишни таъминлаш.



V. ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

давлатга тегишли акциялари пакети ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни амалдаги қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган муддатларда Ишончли бошқарувчидан олиш;

ишончли бошқарувчидан Шартнома мажбуриятлари бажарилишини, фойда олувчи - давлат учун нохуш оқибатлар бартараф этилишини, шунингдек мазкур Шартнома шартлари бузилган тақдирда, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги ишончли бошқарувчи ёки унинг вакили томонидан исботланмаса, моддий зарар ва бой берилган фойда қопланишини талаб қилиш.


5.2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидагиларга мажбурдир:

учинчи шахсларнинг мажбуриятлари билан қийнаб қўйилмаган ва бошқа ҳар қандай усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш;

мазкур Шартнома бўйича вазифалар бажарилиши ва ҳуқуқлар амалга оширилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни ишончли бошқарувчига бериш;

давлат мулкини бошқариш бўйича Давлат мулки қўмитасига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчининг фаолиятига кўмаклашиш.



VI. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ ҲИСОБОТИ


6.1. Ишончли бошқарувчи ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги олдида ҳисобот беради, улар ишончли бошқарувчининг шартномалари зарур тартибда бажарилиши ва корхона молия хўжалик ҳолатининг мониторингини амалга оширадилар.


6.2. Ишончли бошқарувчининг ҳисоботи шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.


6.3. Ишончли бошқарувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботнинг ўз вақтида тузилиши ва ишончлилиги учун жавоб беради.



VII. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИЛГАН

АКЦИЯЛАРНИ БЕГОНАЛАШТИРИШ


7.1. Давлатга тегишли акциялар пакетини (ёки унинг бир қисмини) бегоналаштириш (сотиш) ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган ҳолда ишончли бошқарув шартномаси бегоналаштириладиган акцияларга нисбатан тўхтатилади.


7.2. Давлатга тегишли акцияларнинг бўлажак бегоналаштирилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ишончли бошқарувчини хабардор қилиши шарт. Ишончли бошқарувчи хабарни олган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида кўрсатилган акцияларни ўзининг "Депо" счётидан Давлат мулки қўмитаси счётига ўтказишга мажбурдир.



VIII. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ТАҚДИРЛАНИШИ


8.1. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

8.2. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш қуйидаги шаклларда ва миқдорларда амалга оширилади____________________.


8.3. Мукофотларни тўлаш муддати: ___________________.



IX. АЛОҲИДА ШАРТЛАР


9.1. Ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилган тақдирда Шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қарорига кўра унинг ҳуқуқий вориси билан қайта тузилиши мумкин, мазкур Шартномага кўра барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва жавобгарлик унга ўтади. Ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилган кунда ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида Давлат мулки қўмитасига маълум қилиши шарт. Давлат мулки қўмитаси ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномаси тузишдан бош тортганда акцияларнинг давлатга тегишли пакети 2 кун муддатда Давлат мулки қўмитасига қайтарилиши керак.


9.2. Қонун ҳужжатлари билан давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга беришнинг бошқа тартиби белгиланганда ўша тартиб кучга кирган пайтдан бошлаб 2 ҳафта муддатда мазкур Шартнома қайта тузилиши керак.



X. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


10.1. Агар Ишончли бошқарувчи давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқаришда фойда олувчининг - давлатнинг манфаатлари тўғрисида зарур ғамхўрлик қилмаган тақдирда акцияларнинг давлатга тегишли пакети ишончли бошқарилган вақт учун зарарлар ва бой берилган фойдани фойда олувчига - давлатга тўлайди.


10.2. Ишончли бошқарувчи унга ишониб топширилган давлатга тегишли акциялар пакети сақланиши, унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар учун, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёхуд Давлат мулки қўмитасининг ҳаракатлари натижасида юз берганлигини исботлай олмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


10.3. Ишончли бошқарувчи томонидан унга берилган ваколатлар оширилган ҳолатларда ёки унга нисбатан белгиланган чеклашлар бузилган ҳолда содир этилган битишув бўйича Ишончли бошқарувчи жавоб беради.


10.4. Ишончли бошқарувчи (унинг раҳбари) ва Давлат мулки қўмитаси ўзига тегишли мажбуриятлар зарур тартибда бажарилмаганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган тартибда қуйидаги шаклларда жавоб беради:

- ишончли бошқарув шартномасининг муддатидан олдин тўхтатилиши;

- уларнинг нотўғри ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарларнинг қопланиши (компенсация қилиниши) (суд қарори бўйича);

- шартнома интизоми бузилганлиги учун Ишончли бошқарувчи ва Давлат мулки қўмитаси мансабдор шахсларининг жавобгарлиги;

- қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган жавобгарликнинг бошқа шакллари.


10.5. Ишончли бошқарувчи давлатга тегишли акциялар пакетларини бошқаришда енгиб бўлмайдиган кучлар, ёхуд Давлат мулки қўмитаси ҳаракатлари билан (агар булар суд тартибида исботланса) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатларига етказилган зарарлар ёки зиён учун жавоб бермайди.



XI. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ


11.1. Шартноманинг бошқа шартлари



XII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ТЎХТАТИЛИШИ


12.1. Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:

шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисида томонлардан бири ариза берганда;

давлатга тегишли акциялар пакетини бегоналаштириш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганда;

ишончли бошқарувчи ҳисобланган фуқаро вафот этганда, у ҳуқуқий лаёқатсиз, ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб тан олинганда, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олинганда;

юридик шахс - ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилганда ёки тугатилганида, у иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олинганда;

фойда кўрувчи - давлат шартнома бўйича фойдани олишдан бош тортганда, агар шартнома билан ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса;

ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқаришни шахсан амалга ошира олмаслиги муносабати билан ишончли бошқарувчи ёки Давлат мулки қўмитасининг ишончли бошқарувни амалга оширишни рад этиши;

ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятларини зарур даражада амалга оширмаган тақдирда шартноманинг Давлат мулки қўмитаси ташаббуси билан бекор қилиниши;

бошқа томон ўз мажбуриятларини бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги муносабати билан томонлардан бирининг асоси кўрсатилган аризаси берилганда. Шартнома ариза берилган пайтдан бошлаб 30 кун ўтгач бекор қилинган деб ҳисобланади.

Амалдаги қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа асослар бўлганда.


12.2. Ишончли бошқарув шартномаси амал қилиши тўхтатилгандан кейин акцияларнинг давлатга тегишли пакетига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


12.3. Шартнома акцияларнинг давлатга тегишли пакети ишончли бошқарувчининг "Депо" счётидан Давлат мулки қўмитаси счётига ўтказилган пайтдан, шунингдек мазкур Шартнома билан назарда тутилган томонларнинг бошқа мажбуриятлари бажарилиши тугалланиши билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.



XIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ


13.1. Низолар пайдо бўлганда томонлар уларни ўзаро аҳдлашув асосида ҳал қилиш учун барча чораларни кўрадилар.


13.2. Ўзаро аҳдлашув бўйича ҳал бўлмаган низолар суд тартибида ҳал қилинади.



Томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари:

Муассис:                                                         Ишончли бошқарувчи:

__________________________             __________________________

__________________________             __________________________

__________________________             __________________________




































Время: 0.0094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск