язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 26.04.1996 й. 224-I-сон "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.1996 й.

N 224-I



"АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

ВА АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнииг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Олий Мажлисга қонунларни "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида таклифлар киритсин;

ҳукумат қарорларини "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идораларнинг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, қонунлар "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунига қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 5-6, 62-модда