язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш Қоидаларига Ўзгартиришлар ва қўшимчалар (АВ томонидан 27.05.2002 й. 1034-1-сон билан рўйхатга олинган ДМБТҚҚДҚ 26.04.2002 й. ИЎ-01/45-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 27 майда 1034-1-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

ва тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш давлат қўмитасининг

2002 йил 26 апрелдаги

ИЎ-01/45-сонли қарорига

ИЛОВА



Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини ишончли

бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш

қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорини 2-бандининг корхонани молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси ва аниқ инвестиция мажбуриятлари бўлган тақдирда, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириб, инвестор томонидан кейинчалик давлат мулкини сотиб олиниши ҳуқуқини берган ҳолда, давлат мулкини танлов асосида ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги қисмига мувофиқ қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Преамбула қуйидаги таҳрирда баён килинсин:

"Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли Қарорини 5-Иловасининг 1.2-бандига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 257-сонли Қарорини 1-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли Қарорини 2-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида барпо қилинган (кейинчалик мос равишда - танловлар, акциядорлик жамиятлари, МЧЖлар) акциядорлик жамиятларини (масъулияти чекланган жамиятлар) акцияларини, улушларини (пайларини) давлат пакетларини ишончли бошқарув ҳуқуқи учун танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Қоидалар акциядорлик жамиятлари, МЧЖларни акцияларини, улушларини (пайларини) давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш, жумладан, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик давлат улушини (пайини) сотиб олиш шартлари тартибини белгилайди.

Сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналарни акциялари, улушлари (пайлари) давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича қарорни тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қабул қилади.

Бошқа корхоналарни акциялари, улушлари (пайлари)ни давлат пакетларини танлов асосида ишончли бошқарувга топшириш ва ушбу танловларни ўтказиш бўйича қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетларини танлов асосида ишонли бошқарувга топширадиган акциядорлик жамиятлри, МЧЖлар тўғрисида маълумотларни шакллантириш учун вазирликлар, идоралар, ассоциациялар Давлат мулки қўмитасининг танлов комиссиясига тегишли ахборотларни тақдим этдилар.

Акциялар, улушлар (пайлар) давлат пакетларини топшириш бўйича танловларни ўтказишни ташкил қилиш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан танлов комиссияси тузилиб, ушбу комиссия ўз фаолиятини Низомга мувофиқ (5-Илова) амалга оширади.

Аниқ инвестиция мажбуриятлари бўлган тақдирда, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан давлат активларини ишончли бошқарувга топшириш учун таклиф қилинган корхоналарнинг рўйхати (акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетлари ҳукуматнинг махсус қарорлари билан сотишга мўлжалланган корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Мажмуаларининг таклифлари бўйича Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади".


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Аризада акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетини ишончли бошқарувга қандай шартлар асосида топширилиши тўғрисидаги аризачининг мақсади акс эттирилиши керак:

а) акциялар, улушлар (пайлар) давлат пакетини сотиб олмасдан;

б) сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетини сотиб олиш ".


3. 3-бандни "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) корхонани молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар ва аниқ инвестиция мажбуриятлари (ишончли бошқарувчини кейинчалик акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетини сотиб олиш мақсади бўлса);

8) аниқ инвестиция мажбуриятлари;

9) давлат активларини самарали ишлатиш бўйича аризачини режалари ва бошқа мажбуриятлари".


4. 5-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) акциялари ёки улушлари (пайлари) ишончли бошқарувга топшириладиган акциядорлик жамиятлари, МЧЖларни номи (ҳар бир аниқ акциядорлик жамияти (МЧЖ) бўйича акциялар, улушлар (пайлар)ни ишончли бошқарувга топшириш шартлари (кейинчалик сотиб олиш, сотиб олмаслик) кўрсатилган ҳолда";

қуйидаги мазмундаги "в" кичик банди киритилсин:

"в) сотиб олиш шартлари асосида ишончли бошқарувга топшириладиган акциялар, улушлар (пайлар) бўйича сотиб олинган тўловларни тўлаш муддатлари ва ҳажмлари";

"в-з" кичик бандлари мос равишда "г-и" кичик бандлар деб ҳисоблансин;

"г" кичик банддаги "акциядорлик жамиятини" сўзларидан кейин "МЧЖнинг устав фондидаги улушини (пайини) ҳажми ва унинг фоизи" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. 7-8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Танлов ғолибини ва натижаларини:

акциядорлик жамиятлари, МЧЖлардаги акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетини ишончли бошқарув ҳуқуқига эга бўлиш учун ўтказиладиган танловлар бўйича Давлат мулки қўмитасининг танлов комиссияси амалга оширади.

Акциялар, улушлар (пайлар)ни кейинчалик сотиб олиш йўли орқали ишончли бошқарувга топширилган ҳолатларда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

8. Аризачининг таклифлари қуйидагича кўриб чиқилади:

танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда Танлов комиссияси томонидан;

якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган корхоналарнинг акциялари, улушлари (пайлари)нинг давлат пакетини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан, кейинчалик сотиб олиш билан ишончли бошқарувга топшириш тўғрисидаги қарор, аниқ инвестиция мажбуриятлари ва бизнес-режадан корхонани молиявий соғломлаштириш бўйича тадбирларни мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда Давлат тендер комиссиясининг баённомаси билан тасдиқланади".


6. 18-бандда:

"б", "г" ва "з" кичик бандларидаги "акциялар" сўзидан кейин "улушлар (пайлар)" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "о" ва "п" кичик бандлари билан тўлдирилсин:

"о) ўзига юклатилган функционал вазифаларни тўғри бажарган, бизнес-режада баён қилинган мажбуриятларни бажаришни таъминлаган ва корхонанинг молияхўжалик аҳволини сезиларли равишда яхшилаган ҳолда, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача муддатга узайтириш билан унинг ишончли бошқарувида бўлган акциялар (пайлар) давлат пакетини сотиб олиш бўйича ишончли бошқарувчининг ҳуқуқи (ишончли бошқарувчининг кейинчалик акциялар, улушлар (пайлар) давлат пакетини сотиб олиш мақсади бўлса);

п) сотиб олиш шартлари асосида ишончли бошқарувга топшириладиган акциялар, улушлар (пайлар) бўйича сотиб олинган тўловларни тўлаш муддатлари ва миқдорлари".


7. 19-банднинг "б" кичик бандидаги "ёпиқ акциядорлик жамияти" сўзларидан кейин "МЧЖ" аббревиатураси билан тўлдирилсин.


8. 20-бандда:

"в" кичик бандидаги "акциялар пакети" сўзларидан кейин "улушлар (пайлар)" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "и" кичик банди киритилсин:

"и) корхонани молиявий соғломлаштириш ва аниқ инвестиция мажбуриятлари бўйича бизнесрежада баён қилинган, ўз зиммасига олган мажбуриятлар бажарилмаганда (ишончли бошқарувчининг кейинчалик акциялар, улушлар (пайлар) давлат пакетини сотиб олиш мақсади бўлса)";

"и" кичик банди мос равишда "к" кичик банд деб ҳисоблансин.


9. 1-5-иловалар* янги таҳрирда баён қилинсин (илова қилинади).



*) 1 - 5-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 й. 3-илова.