язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 25.05.2001 й. 1034-сон билан рўйхатга олинган ДМБТҚҚҚ 17.05.2001 й. 01/06-4-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 25 майда 1034-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш ва

тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш қўмитасининг

2001 йил 17 майдаги

01/06-4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини

ишончли бошқарувга топшириш бўйича

танловларни ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли Қарорини 5-Иловасининг 1.2-бандига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 257-сонли Қарорини 1-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли Қарорини 2-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида барпо қилинган (кейинчалик мос равишда - танловлар, акциядорлик жамиятлари, МЧЖлар) акциядорлик жамиятларини (масъулияти чекланган жамиятлар) акцияларини, улушларини (пайларини) давлат пакетларини ишончли бошқарув ҳуқуқи учун танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Қоидалар акциядорлик жамиятлари, МЧЖларни акцияларини, улушларини (пайларини) давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш, жумладан, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик давлат улушини (пайини) сотиб олиш шартлари тартибини белгилайди.

Сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналарни акциялари, улушлари (пайлари) давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича қарорни тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қабул қилади.

Бошқа корхоналарни акциялари, улушлари (пайлари)ни давлат пакетларини танлов асосида ишончли бошқарувга топшириш ва ушбу танловларни ўтказиш бўйича қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетларини танлов асосида ишонли бошқарувга топширадиган акциядорлик жамиятлри, МЧЖлар тўғрисида маълумотларни шакллантириш учун вазирликлар, идоралар, ассоциациялар Давлат мулки қўмитасининг танлов комиссиясига тегишли ахборотларни тақдим этдилар.

Акциялар, улушлар (пайлар) давлат пакетларини топшириш бўйича танловларни ўтказишни ташкил қилиш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан танлов комиссияси тузилиб, ушбу комиссия ўз фаолиятини Низомга мувофиқ (5-Илова) амалга оширади.

Аниқ инвестиция мажбуриятлари бўлган тақдирда, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириш орқали кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан давлат активларини ишончли бошқарувга топшириш учун таклиф қилинган корхоналарнинг рўйхати (акциялар, улушлар (пайлар)ни давлат пакетлари ҳукуматнинг махсус қарорлари билан сотишга мўлжалланган корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Мажмуаларининг таклифлари бўйича Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.


I БОБ. АРИЗАЧИ ТОМОНИДАН ТАНЛОВДА ИШТИРОК

ЭТИШ УЧУН

...