язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.1994 й. 366-сон "Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.1994 й.

N 366



ОБЪЕКТЛАРНИНГ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

ВА ШИРКАТЛАРИ ТАРКИБИДАН ЧИҚИШИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг кўп укладли иқтисодиётини шакллантириш жараёнини самарали ташкил этишни таъминлаш, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари асосида тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 18 июлдаги

366-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва

ширкатлари таркибидан чиқиши

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом бир ёки бир нечта таркибий бўлинмалар (объектлар)нинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартибини белгилайди.


2. Объектларнинг мавжуд хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

жамият ёки ширкатдан чиқиш тўғрисида хоҳиш билдирган объект меҳнат жамоаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори. Агар қарор учун объект меҳнат жамоаси аъзоларининг камида 2/3 қисми овоз берган бўлса у қабул қилинган ҳисобланади. Қарорга имзо чекилган варақа илова қилинади;

хўжалик жамияти ёки ширкати акционерлари ёки пайчилари умумий йиғилиши (конференцияси)нинг қарори. Умумий йиғилиш (конференция)да камида 60 фоиз овозга эга бўлган акционерлар ёки пайчилар қатнашган бўлса у қонуний ҳисобланади, Объектнинг чиқиши тўғрисидаги, объектни тўғридан-тўғри олди-сотди йўли билан ёки ким ошди савдоси орқали сотиш шакли ҳақидаги қарор, агар йиғилиш (конференция)да қатнашаётганларнинг 3/4 қисми уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.

Хўжалик жамияти ёки ширкати бошқарувига жамият ёки ширкат таркибидан чиқиш хоҳишини билдирган объект меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг баёни билан бирга ариза берилади. Мана шу пайтдан бошлаб жамият ёки ширкат бошқарувига, унинг бошқарувининг бошқа органларига қайта ташкил этиш, тугатиш, тузилмани, штат жадвалини ўзгартириш, мол-мулкни балансдан балансга ёки мана шу объектнинг таркибига бериш, шунингдек, унинг ходимларини бўшатиш (ўз аризасига кўра ишдан бўшашдан ташқари) тақиқланади.


3. Объектнинг хўжалик жамияти ёки ширкати таркибидан чиқиши "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасининг 2 ва 5-бандларига мувофиқ амалга оширилади. Ажралиб чиқадиган объектга айириш далолатномаси (баланси) билан берилган мол-мул билан биргаликда қайта ташкил этилаётган жамият ёки ширкатнинг тегишли қисмлардаги мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам ўтади.


4. Объектнинг чиқиши тўғрисидаги зарур ҳужжатлар туркумини тайёрлаш ва тўплашга оид ишлар бевосита ушбу хўжалик жамиятида ёки ширкатида ташкил этилади. Ушбу мақсадларда хўжалик жамияти ёки ширкати бошқаруви умумий йиғилиш (конференция) қарорига мувофиқ комиссия ташкил этиши шарт. Комиссия барча зарур ишларни амалга ошириб, мулкнинг таркибини ва нархини, мазкур объектнинг хўжалик жамияти ва ширкати мулкидаги ҳақиқий улушини белгилайди, объектнинг чиқиши билан боғлиқ тадбирлар режасини, айириш балансини, ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун бошқарувга киритади. Комиссия таркибига жамият ёки ширкат таркибидан чиқиш хоҳишини билдирган объект меҳнат жамоасидан камида иккита вакил киради.


5. Объектнинг ёки хўжалик жамияти (ширкати)нинг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маслаҳат ишларини ташкил этади, зарурият бўлса, комиссия ишида қатнашади.


6. Мулкни баҳолаш инвентаризация қилиш, асосий фондларнинг жамият ташкил этилган ва объект чиқаётган пайтдаги қийматини аниқлаш, асосий фондлар қисмидаги улар томонидан қўшилган маблағлар улушини чегаралаш, айланма маблағларни бериш шартларини белгилаш йўли билан амалга оширилади.

Комиссия томонидан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ янгидан ташкил этилаётган объектнинг хўжалик жамияти ёки ширкати таркибидан чиқиш пайтидаги устав фонди аниқланади, устав фонди хўжалик жамияти ёки ширкатининг устав фондини камайтириш ҳисобига шаклланади, айириш баланси ва жамоа томонидан қўйилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда унинг сотиб олиш баҳоси тузилади, хўжалик жамияти ёки ширкати билан янги мулк эгаси ўртасида олди-сотди далолатномаси расмийлаштирилади, объектни қайта ташкил этиш бўйича режа-тадбир, унинг тармоқ ихтисослашувини сақлаб қолиш тўғрисида битим тузилади.

Бунда комиссия томонидан Давлат мулки қўмитаси ва янги мулкдорлар таркибидан чиқаётган хўжалик жамиятлари счётига тўланиши керак бўлган маблағлар аниқланади.

Тармоқ ихтисослашуви бўйича битим хўжалик жамияти ёки ширкати, янги хўжалик юритувчи субъект, устав фондида давлат улуши бўлган тақдирда эса, шунингдек, Давлат мулки қўмитасининг тегишли бўлинмалари томонидан имзоланади.

Хўжалик жамияти ва ширкати таркибидан чиқаётган объектларга тегишлича фойда ва зарарлар, ишларни молиявий таъминлаш манбалари, ушбу объектларга алоқадор бўлган ёки умумий фаолиятдан бевосита келиб чиқувчи фондлар ёки уларнинг бир қисми берилади.


7. Объект (таркибий бўлинма) акционерлик жамияти таркибидан чиқишида ажралиб чиқаётган тузилманинг акционерлари акционерлик жамияти бошқарувига кирим ордери (далолатномаси) бўйича ҳар бир акционерлари уларнинг номинал қийматини тўлаган ҳолда ўз акцияларини топширишга мажбурдирлар. Акциялар ажралиб чиққан объект мол-мулкининг бутун суммасига топширилиши керак. Қайд этиб ўтилган акциялар мажбурий тартибда бекор қилинади.

Таркибий бўлинма ажралиб чиққан акционерлик жамиятининг устав фонди чиқиб кетган таркибий бўлинмага тегишли бўлган бекор қилинган акциялар қийматига камайтирилади.

Янги субъект акционерлик жамияти мақомига эга бўлар экан янгидан ташкил этилган жамиятнинг акциялари муомалага чиқарилишини таъминлаши керак.


8. Объектларни топширишни расмийлаштириш тегишли далолатнома тузиш йўли билан амалга оширилади, Далолатномага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

а) топшириш баланси;

б) бухгалтерия ҳисоботи;

в) тегишли улушни сотиб олганлик тўғрисида маълумотнома.


9. Бинолар ва иншоотларни беришда уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотлар илова қилинади.

Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар мукаммал қурилиш ва маблағ билан таъминлаш режалари, материаллар ва асбоб-ускуналар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари билан бирга топширилади.


10. Ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик жамияти ва ширкати ҳамда чиқаётган объектнинг бюджет билан ўзаро муносабатларига (солиқлар, пошлиналар бўйича) аниқликлар киритилгандан сўнг тугалланган ҳисобланади.


11. Объектнинг чиқишига оид барча ишлар хўжалик жамияти ёки ширкати бошқарувига меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг баёни билан биргаликда ариза берилган вақтдан бошлаб бир ой давомида амалга оширилади.


12. Чиққан объект ўзи жойлашган жойдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.


13. Объектни давлат рўйхатидан ўтказиш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.


14. Объектларнинг хўжалик жамияти ёки ширкати .таркибидан чиқиши уларнинг юридик мақомининг ўзгаришига олиб келмайди.


15. Объектларнинг хўжалик жамияти ёки ширкати таркибидан чиқиши билан боғлиқ бўлган низолар суд органларида ҳал этилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 7, 35-модда.