язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.1994 й. ПФ-795-сон "Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ

ФАРМОНИ

18.03.1994 й.

N ПФ-795



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУНЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН

НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Республиканинг иктисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, тадбиркорликни ривожлантиришга, давлатнинг ягона солиқ ва божҳона сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасида қўшимча чоралар кўрсин.

Шу мақсадда катта ва жуда катта миқдорлардаги солиқларни, божлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига ғайриқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ва давлатницг иқтисодий манфаатларига зиён етказадиган бошқача тарздаги қонунбузарлик фактлари бўйича ҳар томонлама текширув ўтказилиб, қонунларга мувофиқ жиноий ишлар қўзғатилсин, терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказилсин ҳамда терговга тегишли материаллар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга топширилсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларга қандай риоя этилаётгани борасидаги жиноятлар ҳеч кечиктирилмай ва тезкорлик билан тергов қилинишини ташкил этиб, қилмиш учун жазонинг муқаррарлигини таъминласинлар.

3. Республиканинг суд органларига мазкур тоифадаги жиноий ишлар судларда энг муҳим иш сифатида тезкорлик билан кўриб чиқилишини таъминлаш, чиқарилаетган ҳукмлар ва қарорларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ошкор қилиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратурасига солиқ ва божхона органларидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириладиган материалларни кўриб чиқиш устидан таъсирчан назоратни таъминлаш, ушбу материаллар бўйича қўзғатиладиган жиноий ишлар терговининг бориши, тўлиқлиги, сифати ва муддатлари устидан қаттиқ назоратни жорий этиш таклиф қилинсин, судлар томонидан шундай ишлар кўриб чиқилиши чоғида прокурорларнинг албатта қатнашишлари таъминлансин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, Олий суди раиси, Адлия вазири, Давлат солиқ қўмитасининг раиси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг раиси сансаларлик, муросасозлик ва принципсизлик қилганликлари, шунингдек ишларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузганликлари учун солиқ ва божҳона органларининг раҳбарларини, шунингдек шаҳар, туман прокурорлари ва судьяларини қонунларга мувофиқ қатъий жавобгарликка тортсинлар.

Юқорида кўрсатилган органларнинг раҳбарлари мазкур Фармон бажарилишининг аҳволини ҳар кварталда умумлаштириб, Ҳукуматга зарур ахборотни бериб борсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов