язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Тариф сеткалари. Мансаб маошлари. Устамалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 й. 147-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.1996 й.

N 147



ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ

ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШНИНГ ТАРИФ СЕТКАСИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядлари 1-27-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин. Улар 1996 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасида тасдиқланган разрядлар бўйича ходимлар ставка (лавозим маош)ларини мустақил равишда белгилайдилар.

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар 1-27-иловаларда кўрсатилмаган ходимлар айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилашда 28-иловага мувофиқ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига амал қилсинлар.


4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар раҳбарларида белгиланган меҳнат ҳақи фонди доирасида:

бошқарувнинг янги, прогрессив ташкилий шаклларини, замонавий усулларини, технологиялар ва техникани жорий этиш зарурияти туғилганда бошқарув аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

ўз вазифаларини виждонан, шунингдек алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни, шу мақсадларга икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда, мукофотлаш. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларини мукофотлашнинг миқдорлари ишнинг умумий натижаларига уларнинг шахсий улушига қараб белгиланади;

бунга бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш юқори турувчи органнинг, унинг ўринбосарларини эса - мазкур давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарининг қарори билан амалга оширилади.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 1-27-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

15-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Раис


21

Раис ўринбосари


19

Судъя


18

Котибият мудири


16

Раис ёрдамчиси


15

Катта эксперт


14

Эксперт


13

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

16-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Олий суди

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Раис


21

Раиснинг биринчи ўринбосари


20

Раис ўринбосари


19

Судья


18

Бошқарма бошлиғи, бош бухгалтер


17

Бўлим бошлиғи, Олий суд Пленуми ва Раёсати котибияти бошлиғи, Малака ҳайъати котибияти бошлиғи, раис ёрдамчиси


16

бош консультант, бош мутахассис


14

Катта консультант, катта мутахассис, архив мудири


13

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

17-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди,

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари

ва жиноят ишлари бўйича судлари, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлари,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

иқтисодий ва маъмурий судлари ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар


гуруҳдан

ташқари


1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

разряд


разряд

разряд

разряд

Раис


20

19

18

18

Раис ўринбосари


18

18

17

17

Судья


17

17

16

16

Бўлим бошлиғи


14

14

13

13

Девонхона мудири, бош мутахассис


12

12

11

11

Катта мутахассис, судья катта ёрдамчиси, малака ҳайъати котиби


11

11

10

10

Архив мудири


10

10

9

9

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

17а-ИЛОВА


Ҳудудий ҳарбий судлар, фуқаролик ва жиноят

ишлари бўйича шаҳар судлари, вилоятлар маркази бўлган

шаҳарлар (шаҳар, туманлараро) иқтисодий ва маъмурий

судлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи

Шаҳарлар гуруҳлари

бўйича разрядлар


1-гуруҳ


2-гуруҳ


Разряд


Разряд


Раис


17

16

Судья


15

14

Судья ёрдамчиси


10

10

Девонхона мудири, архив мудири


9

9

      





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

18-ИЛОВА


Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро,

туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман

(шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий

судлари ва туман (шаҳар) маъмурий судлари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

  

Лавозим номи


Разряд


Раис


16

Судья


14

Судья ёрдамчиси


10

Девонхона мудири, архив мудири


9





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

28-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва

нотариал идоралари ходимларининг айрим

тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш

ШАРТЛАРИ


1. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимларига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига мувофиқ разрядлар:

вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар аппаратлари раҳбарлари ёрдамчиларига - бош ва етакчи мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

вазирликлар ва идораларнинг марказий аппарати ишлар бошқармаси таркибидаги таркибий бўлинмалар раҳбарларига - бош мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

вазирликлар ва идоралар марказий аппарати илмий-техника кенгаши раислари ўринбосарлари ва илмий котибларига - тегишли равишда мазкур вазирликлар ва идораларнинг мустақил бошқармалари ҳамда бўлимлари бошлиқлари ва етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида;

давлат эксперт комиссиялари раисларига - бошқармалар (бўлимлар) бошлиқлари лавозим разрядлари даражасида;

вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда маъмурий комиссияларининг масъул котибларига - тегишли ҳокимликларнинг етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида, етакчи мутахассис лавозими бўлмаган жойларда - биринчи тоифали мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

вазирликлар ва идоралар аппаратларининг таркибий бўлинмаларга бошчилик қилувчи ва ҳисобга олиш ҳамда ҳисоботга ташкилий ва услубий раҳбарликни амалга оширувчи бош бухгалтерларига - мазкур вазирлик (идора)ларнинг тасдиқланган лавозим разрядлари тузилмасига мувофиқ бош бошқарма ва етакчи бўлим бошлиғи лавозим разряди даражасида, бошқа ҳолларда - мустақил бошқарма ҳамда бўлим, бош бошқарма бўлими, кичик бўлим бошлиғи лавозим разряди даражасида; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, уларнинг бошқарма ва бўлимларида - таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозим разряди даражасида;

ҳокимликнинг архив бўлимлари бошлиқларига - мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозим разряди даражасида; мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозими бўлмаган жойларда - бош мутахассислар лавозим разряди даражасида;

вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бош меъморларига - тегишли ҳокимликларнинг мустақил бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари лавозим разрядлари даражасида;

Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқармалари ва бўлимларининг мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари инспекторлари, шунингдек инспектор-врачларга - мутахассислар лавозим разрядлари даражасида белгиланади.


2. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг айрим тоифалари ставкалари:

таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ўринбосарларига - тегишли раҳбар ставкасидан 5 фоизгача кам миқдорда;

кичик бўлимлар ва шуъбалар раҳбарларига - тегишли бўлинма раҳбари ставкасидан 5 - 8 фоиз кам миқдорда белгиланади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий ваколатхонаси ходимлари лавозим разрядлари мазкур қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқармалари ва мустақил бўлимлари ходимлари учун назарда тутилган лавозим разрядлари даражасида белгиланади.


4. Вазирликлар ва идоралар аппарати бўлинмаларини етакчи бўлимларга тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.