Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат ўрнатувчи молия инспекторлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.11.1996 й. 418-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 ноябрдаги

418-сон қарорига

2-ИЛОВА

  

  

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида

тушиши устидан назорат ўрнатувчи

молия инспекторлари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акциз солиғининг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тушиши учун молия инспекторларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарликларини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими акциз солиғи тўловчи корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ жорий этилади.


2. Молия инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. Бунда молия инспекторлари билан меҳнат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари жорий этиладиган корхоналар уларнинг ишини ташкил этиш учун иш жойлари билан таъминлайдилар. Корхоналарнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш функцияси юкланган хизматлари ўз ишларини молия инспекторлари билан баҳамжиҳат амалга оширадилар.



II. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


Молия инспекторлари корхонанинг иш куни давомида ишлайдилар ва қуйидаги асосий функцияларни бажарадилар:

акциз солиғи солинадиган маҳсулотларнинг амалда ишлаб чиқарилиши, фойдаланилиши ва сотилиши ҳажмларининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мослиги, акциз солиғи тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар. ҳар ўн кунда, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида ҳақиқатда юклаб жўнатилган маҳсулотларни уларнинг сотилган ҳажмлари билан солиштирадилар;

Давлат солиқ қўмитасининг "Давлат солиқ органларида солиқларнинг оператив-бухгалтерия ҳисобини ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида" 1995 йил 24 мартдаги 9-сон Йўриқномасига мувофиқ акциз солиғи солинадиган маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича шахсий счётлар карточкасини юритадилар;

ҳар куни акциз солиғи солинадиган маҳсулот юклаб жўнатилганлиги ва ҳақи тўланганлиги, акциз солиғи тўланганлиги тўғрисида жамлама ведомостлар тузадилар, улар асосида бюджетга тўланиши керак бўлган акциз солиғи суммаси ҳисоб-китобини тузадилар;

ҳар ойда корхоналарнинг омбор биноларида тайёр маҳсулот қолдиқларини таҳлил қиладилар ҳамда уларнинг бухгалтерлик ҳисоби маълумотларига мослигини текширадилар;

акциз солиғи солинадиган маҳсулотга акциз маркалари тўлиқ маркировка қилиниши ҳамда сотиб олинган акциз маркаларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини, корхона жойлашган жой бўйича солиқ, молия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини тегишли чора-тадбирлар кўриш ва қарши текширишларни ташкил этиш қонун ҳужжатлари ва спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировка қилиш тартиби бузилиши ҳоллари тўғрисида оператив хабардор қиладилар;

дебиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда дебиторлар билан солиштириш далолатномалари ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар ва қарздор корхонага муддатида тўланмаган акциз солиғи тўлаш ҳисобига инкасо топшириғи бериш мақсадида уларнинг натижаларини тегишли солиқ органларига маълум қиладилар;

корхонанинг тегишли хизмати билан биргаликда тўлаш муддатлари бўйича аванс тўловлари ҳисоб-китобларини тузадилар;

ўз шахсий счётларининг акциз тўлаш муддатлари бўйича аванс тўловлари маълумотларини солиқ органлари маълумотлари билан солиштирадилар ва уларда тафовутлар аниқланган тақдирда тегишли ўзгартиришлар киритадилар;

ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида акциз солиғи тушумлари прогнозларини тузадилар ва уларни йил чораги бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига тақдим этадилар;

ҳар ойда акциз маркаларининг амалда мавжудлигини рўйхатдан ўтказадилар, шикастланган акциз маркаларини йўқ қилишга топширишдан олдин улар миқдорининг мувофиқлигини текширадилар;

акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг тўлиқ кирим қилинишини назорат қиладилар, тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таҳлил қиладилар;

зарур ҳолларда ҳар чоракда камида бир марта ҳам корхоналарнинг ўзида, ҳам бошқа мустақил лабораторияларда лаборатория тадқиқотлари ўтказган ҳолда, асосий ва қўшимча маҳсулотлар намуналарини оладилар.


III. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Молия инспекторларининг ўз зиммаларига юкланган фукцияларини бажаришларини таъминлаш мақсадида уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

акциз солиқларини ҳисоблаб чиқиш билан боғлиқ бўлган пул ва бухгалтерия ҳужжатларини текшириш;

ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, омбор биноларини текшириб чиқиш;

ўз вазифаларини ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш учун солиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, аудиторлик хизматларини жалб этиш;

банкларда акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилишини назорат қилиш учун ўз мижозлари ҳисобланган корхоналарнинг операциялари тўғрисида зарур бўлган маълумотларни сўраш;

давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари билан биргаликда улгуржи харидорлар томонидан уларга сотилган акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар тўғри кирим қилинишини, шунингдек, хом ашё етказиб берувчи корхоналарни муқобил текшириш. Қонун бузишлар аниқланган ҳолларда текширишлар натижалари бўйича далолатномалар тузиш ва уларни чора кўриш учун тегишли солиқ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш;

корхона жойлашган жойдаги солиқ органларидан дебитор бўлган товар олувчи корхоналарнинг олинган ва сотилган маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;

корхоналарнинг хом ашё ва материаллар келиб тушиши, акциз солинадиган ва қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан боғлиқ барча пул ва бухгалтерия ҳужжатларини текшириш.


IV. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Молия инспекторлари қуйидагиларга мажбурдирлар:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш:

Ўзбекистон Республикасининг солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, акциз солиқлари тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш;

солиқ солиш объектларининг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;

амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид ҳолларга доир материалларни солиқ органларига ўз вақтида бериш;

акциз солиғи белгиланган муддатларда тўланиши, акциз солиғи тушуми тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига тақдим этиш.







































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск