ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 10.12.2014 й. 337/4-40-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2015 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2014 й.

N 337/4-40



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2015 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги СҚ-453-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2270-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2015 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2015 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акрамов), "Компютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                      Р. Усмонов






Қарорга

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2015 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари

     

N

Солиқлар ва йиғимлар турлари

Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Соф фойдадан 8%

2.

Истеъмол учун солиқ*:



- транспорт воситалари учун бензин

1 литр учун 290 сўм/385 000 сўм 1 тонна учун**


- транспорт воситалари дизель ёқилғиси

1 литр учун 290 сўм/352 400 сўм 1 тонна учун**


- транспорт воситалари учун суюқ газ

1 литр учун 200 сўм


- транспорт воситалари учун сиқилган газ


1 куб метр учун 240 сўм

3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим***:



- алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш*

1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари


- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари

4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим

   

Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 6 баробари

             

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ягона ҳисобланади:

**) Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин ва дизель ёқилғиси сотилишида, автотранспорт воситалари учун сотиладиган бензин, дизель ва газ ёқилғисига ҳисобланадиган солиқ ҳар бир литрдан, бошқа ҳолларда ҳар бир тонна ҳисобидан амалга оширилади.

**) Йиғим. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади.























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск