ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 28.12.2013 й. 279/4-32-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2014 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2013 й.

N 279/4-32



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА

2014 ЙИЛ УЧУН МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР

ВА ЙИҒИМЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида"ги СҚ-399-II-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2099-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2014 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва туман ҳокимликларига 2014 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг солиқ тўловчилар эътиборига етказилишини ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акрамов): мазкур қарор расмий эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф. Зияев зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                       Р. Усманов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 28 декабрдаги

279/4-32-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2014 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари

  

N

Солиқлар ва йиғимлар турлари


Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Соф фойдадан 8%

2.

Истеъмол учун солиқ*:



- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси

1 литр учун 265 сўм


- транспорт воситалари учун суюқ газ

1 литр учун 180 сўм


- транспорт воситалари учун сиқилган газ


1 куб метр учун 220 сўм

3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим**:



- алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш*

1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари


- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари

4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим

   

Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 6 баробари

             

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади:

Юридик ва жисмоний шахсларга автоёқилғи қуйиш шохобчалари орқали транспорт воситалари учун сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ва газ нархи, транспорт воситалари истеъмоли учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ солиғини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 4 мартдаги 42-сон буйруғи билан (рўйхат рақами 1132, 2002 йил 29 апрель) тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.














































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск