ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 28.12.2012 й. 204/23-4-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2013 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2012 й.

N 204/23-4



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА

2013 ЙИЛ УЧУН МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР

ВА ЙИҒИМЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1887-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2013 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва туман ҳокимликларига 2013 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказиш ва амалиётда қўлланишини таъминлаш топширилсин.


3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011 йил 29 декабрдаги "Тошкент шаҳри бўйича 2012 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги 121/4-16-сонли ва 2003 йил 20 июндаги "Тошкент шаҳар ҳокимининг 2003 йил 16 июндаги "Алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни бериш тўғрисида"ги 348-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида"ги 174/12-2-сонли қарорлари 2013 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                          Р. Усманов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2012 йил 28 декабрдаги

204/23-4-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2013 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ


Солиқлар ва йиғимлар турлари


Солиқлар ва йиғимлар

ставкаси

1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Соф фойдадан 8 %


2.

Истеъмол учун солиқ*:




- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси


1 литр учун 240 сўм



- транспорт воситалари учун суюқ газ


1 литр учун 165 сўм:



- транспорт воситалари учун сиқилган газ


1 куб. метр учун 200 сўм


3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим**:




- алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш*


1 ойлик савдо учун

энг кам иш ҳақининг

5 баравари



- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун

энг кам иш ҳақининг

3,5 баравари


4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат қўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим


ҳар ой учун

энг кам иш ҳақининг

6 баравари


          

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади.

Юридик ва жисмоний шахсларга автоёқилғи қуйиш шохобчалари орқали транспорт воситалари учун сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ва газ нархи, транспорт воситалари истеъмоли учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ солиғини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 4 мартдаги 42-сонли буйруғи билан (рўйхат рақами 1132-сон, 2002 йил 29 алрель) тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск