ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 25.12.2009 й. 674-сон "Тошкент шаҳрининг 2010 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2009 й.

N 674



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ 2010 ЙИЛГИ

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сонли қарорига асосан


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳрининг 2010 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

Туманлар ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2010 йил даромадлари ва харажатлари, шаҳар маҳаллий бюджетидан туман маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг ҳажми 2-иловага* мувофиқ;

Умумдавлат солиқларидан туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага* мувофиқ;

Туманлар ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2010 йил учун ғазна нақд пул айланма маблағлари чегаравий миқдори 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкет шаҳар Молия бош бошқармасига тегишли бюджетларга маблағлар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда, уларнинг миқдорини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва йиғимларни тўлиқ тушганлигини, шунингдек бюджетларнинг биринчи навбатдаги харажатлари (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендия, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар) сўзсиз молиялаштирилиши лозимлигидан келиб чиқиб аниқлаш ҳуқуқи берилсин.


4. Тошкент шахар бўйича 2010 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасига:

Ўзбекистон Республикасининг Молия Вазирлигининг билдиришномасига кўра, бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Т. Зияев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                         А. Тўхтаев



*) 1-4-иловалар берилмайди






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2009 йил 25 декабрдаги

674-сонли қарорига

5-ИЛОВА



2010 йил учун Тошкент шаҳри бўйича

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари

Солиқлар ва

йиғимлар ставкаси


1

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Соф фойдадан 8 %


2

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ: *)




- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси


1 литр учун 145 сўм


- транспорт воситалари учун газ


1 кг учун 145 сўм

3

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим: **)




- алкоголли маҳсулотлар


1 ойлик савдо учун

энг кам иш ҳақининг

5 баравари ***)



- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун

энг кам иш ҳақининг

3,5 баравари


4

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим


Ҳар ой учун

энг кам иш ҳақининг

8 баравари


*) Кўрсатаб ўтилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади. Солиқ ставкасининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидаи белгиланади.


Бензинни чакана савдо тармоғи (автозаправка) орқали юридик шахсларга чакана нархда сотилишида, чакана нархда ҳисобга олинган, истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бюджетга қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади.


**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Републикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 4 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.


***) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2003 йил 20 июндаги 171/12-2 сонли қарорида тасдиқланган дифференциал ставка асосида ундирилади.



















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск