ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /Тошкент вилояти ҳокимининг 24.12.2012 й. 260-сон "Вилоятда давлат кўчмас мулкидан 2013 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2012 й.
N 260
ВИЛОЯТДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН
2013 ЙИЛДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА
ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1992 йил 1-сон 45-модда; 1993 йил 9-сон 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2000 йил 5-6-сон 153-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил 15-сон 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат кўчмас мулклари бўйича келишилган ижара тўловларининг энг кам ставкалари ҳисоб-китоблари 2012 йил 10 декабрдаги 14-сон, БЮ/03-04-06/182 ва 01/14-48-coн хатлари билан белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан 2013 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага, туман ва шаҳарлар марказларидан олисда ва тоғли ҳудудларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:
- йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;
- фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг марказга ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;
- давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
4. “Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари (А. Хакимов)га:
- давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш, ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган мулклар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, ижарага берилган мулкни ҳар чоракда хатловдан ўтказиш;
- ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
- фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида ҳар чоракда камида бир марта жойлаштириш;
- вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш;
- вилоят бўйича мавжуд давлат кўчмас мулки ва уларни ижарага бериш натижасида иш билан таъминланган қўшимча ишчи ўринлари ҳақида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда маълумот бериш вазифалари юклатилсин.
5. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Д. Файзуллаев), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда “Ижара маркази” билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.
6. Шаҳар ва туман ҳокимларига мазкур қарорнинг 2-иловасидан келиб чиқиб, мулкнинг жойлашган манзилини инобатга олган ҳолда ҳудудий зоналарни (1-2-3-4-зона) 2012 йил 28 декабрга қадар белгилаш юклатилсин.
7. Вилоят ҳудудида 2013 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
8. Мазкур қарор “Тошкент ҳақиқати”, “Ташкентская правда” газеталарида эълон қилингач, 2013 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилиши белгилансин ҳамда шу муносабат билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 28 декабрдаги 254-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими Р. Холматов
2012 йил 24 декабрдаги
260-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан
2013 йилда фойдаланганлиги учун қўлланадиган
ижара тўловининг энг кам
СТАВКАЛАРИ
Т/р |
Фаолият тури кодлари |
Ижарага берилаётган майдонларда фойдаланиш мақсади |
Бир йиллик энг кам ставка 1 кв.м/сўм |
САНОАТ
|
|||
1 |
11 200 |
Ёқилғи саноати |
2 500 |
2 |
13 100 |
Кимё саноати |
2 500 |
3 |
13 300 |
Нефт-кимё саноати |
2 500 |
4 |
14 100 |
Машинасозлик |
2 500 |
5 |
14 200 |
Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати |
2 500 |
6 |
14 300 |
Ҳисоблаш техника воситалари саноати |
2 500 |
7 |
14 400 |
Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги |
2 000 |
8 |
14 500 |
Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги |
2 000 |
9 |
14 600 |
Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги |
2 000 |
10 |
14 710 |
Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш |
2 500 |
11 |
14 800 |
Металл конструкция ва буюмлар саноати |
2 500 |
12 |
14 900 |
Машина ва ускуналарни таъмирлаш |
2 500 |
13 |
14 780 |
Машинасозликнинг бошқа тармоқлари |
2 500 |
ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ
|
|||
14 |
15 100 |
Ўрмон, ёғоч тайёрлаш саноати |
2 500 |
15 |
15 200 |
Ёғочни қайта ишлаш саноати |
2 500 |
16 |
15 300 |
Целлюлоза-қоғоз саноати |
2 500 |
17 |
16 100 |
Қурилиш материаллари саноати |
2 500 |
ЕНГИЛ САНОАТ
|
|||
18 |
17 100 |
Тўқимачилик саноати |
2 500 |
19 |
17 200 |
Тикувчилик саноати* |
2 500 |
20 |
17 300 |
Чарм, мўйна ва пойафзал саноати |
2 500 |
21 |
17 900 |
Енгил саноатнинг бошқа соҳалари |
2 500 |
ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ
|
|||
22 |
18 100 |
Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари) |
2 500 |
23 |
18 200 |
Гўшт ва сут саноати |
2 500 |
24 |
18 300 |
Балиқчилик саноати |
2 500 |
25 |
19 210 |
Ун-ёрма саноати |
2 500 |
26 |
19 220 |
Комбикорм саноати |
2 000 |
27 |
19 700 |
Саноатнинг бошқа тармоқлари |
2 500 |
САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ
|
|||
28 |
19 300 |
Тиббиёт асбоблари саноати |
2 500 |
29 |
19 400 |
Нашриёт саноати |
7 000 |
30 |
19 740 |
Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш* |
3 000 |
31 |
19 900 |
Саноатда хўжалик бошқаруви |
7 000 |
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
|
|||
32 |
21 100 |
Ўсимликчилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га |
1 000 000 |
33 |
21 200 |
Чорвачилик |
1 200 |
34 |
21 300 |
Балиқчилик (шу жумладан, питомниклар) 1 га |
1 000 000 |
35 |
22 200 |
Ветеринария хизмати |
2 500 |
36 |
22 300 |
Қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи бошқа ташкилотлар |
2 500 |
37 |
30 000 |
Ўрмон хўжалиги (шу жумладан, боғлар) 1 га |
1 000 000 |
ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА
|
|||
38 |
51 111 |
Умумфойдаланишдаги ер усти темир йўл транспорти |
2 500 |
39 |
51 121 |
Автомобил хўжалиги (автосарой, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобилларни ювиш шахобчалари) |
2 500 |
40 |
51 520 |
Аҳолининг буюртмаси бўйича юк ташиш хизмати ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари |
4 500 |
41 |
52 100 |
Почта алоқаси |
2 500 |
42 |
52 200 |
Курьер хизмати |
5 000 |
43 |
52 300 |
Электр-симли алоқа |
5 000 |
44 |
52 300 |
Электр, радио, уяли ва пейджинг алоқаси (тортқич қозиқларининг умумий периметри бўйича, иншоот ва техник ҳудудлари қўшилган ҳолда) |
21 000 |
ҚУРИЛИШ
|
|||
45 |
60 000 |
Қурилиш |
2 500 |
46 |
66 000 |
Лойиха, лойиха-қидирув ташкилотлари |
2 500 |
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
|
|||
47 |
71 100 |
Улгуржи савдо |
7 000 |
48 |
71 130 |
Товар (хизмат)ларни партияларга бўлиб сотиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи бозор |
18 000 |
49 |
71 200 |
Чакана савдо |
7 000 |
50 |
71 300 |
Умумий овқатланиш* |
7 000 |
51 |
71 200 |
Китоб дўконлари* |
1 000 |
52 |
71 400 |
Маданий-маиший мақсадда ва хўжалик фаолиятда ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш |
7 000 |
53 |
71 500 |
Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати |
11 000 |
54 |
80 000 |
Моддий-техника таъминоти ва савдоси |
7 000 |
55 |
82 000 |
Ахборот-хисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш |
7 000 |
56 |
82 100 |
Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш |
7 000 |
57 |
83 000 |
Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар |
7 000 |
58 |
84 300 |
Реклама, вакиллик хизмати |
7 000 |
59 |
84 400 |
Аудиторлик фаолияти |
7 000 |
60 |
84 500 |
Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслахат хизматлари |
7 000 |
61 |
85000 |
Ер қаъри конларини қидириш ва геологик ўрганиш, геодезия ва гидрометериология хизмати |
12 500 |
62 |
87 100 |
Тахририят ва нашриётлар |
4 000 |
63 |
87 300 |
Металл чиқиндилари ва чиқинди хомашёларни йиғиш ва тайёрлаш |
4 000 |
64 |
90 100 |
Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари) |
4 000 |
65 |
90 220 |
Меҳмонхона хўжалиги |
8 000 |
66 |
90 300 |
Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари |
4 000 |
67 |
90 300 |
Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш |
6 000 |
68 |
90 300 |
Ломбардлар |
9 000 |
69 |
90 300 |
Ҳоммомлар |
12 000 |
70 |
Сауна ва бассейнлар |
24 000 |
|
Соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият ва ижтимоий таъминот
|
|||
71 |
91 510 |
Соғлиқни сақлаш |
5 000 |
72 |
91 600 |
Дам олиш ва сайёхлик* |
5 000 |
73 |
91 611 |
Маданий кўнгил очар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқа) |
8 000 |
74 |
91 700 |
Жисмоний тарбия ва спорт* |
2 500 |
75 |
71 212 |
Дорихона муассасалари**, оптика ва тиббиёт жиҳозлари совдо дўконлари |
4 000 |
ТАЪЛИМ
|
|||
76 |
92 100 |
Олий ва ўрта-махсус маълумотли мутахасисларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари ҳам)* |
4 000 |
77 |
92 200 |
Ишчи ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш* |
3 500 |
78 |
92 310 |
Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)* |
2 000 |
79 |
Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш* |
2 500 |
|
80 |
92 400 |
Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун) |
2 000 |
81 |
93 000 |
Маданият ва санъат* |
7 000 |
82 |
93 132 |
Кўргазмалар |
6 000 |
83 |
93 160 |
Маданий ва дам олиш боғлари* |
5 000 |
84 |
93 170 |
Ҳайвонат ва ботаника боғлари* |
5 000 |
85 |
93 180 |
Телекўрсатув ва радиоэшиттириш таҳририятлари (редакциялари) |
5 000 |
86 |
93 620 |
Киностудия, овоз ёзиш студиялари |
8 000 |
87 |
95 000 |
Илм-фан ва илмий хизмат кўрсатиш |
3 000 |
МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ
|
|||
88 |
96 000 |
Молия, кредит, (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти |
7 000 |
89 |
96 100 |
Банк фаолияти |
7 000 |
ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ
|
|||
90 |
96 200 |
Суғурталаш |
7 000 |
91 |
97 800 |
Суд ва ҳуқуқ хизмати |
6 000 |
92 |
97 820 |
Адвакатлик ҳайъати ҳамда ҳуқуқий маслахатхоналари |
6 000 |
93 |
98 000 |
Жамоат бирлашмалари |
2 000 |
94 |
80 200 |
Омборхона бино ва иншоотлари |
7 000 |
95 |
Давлат корхоналарига учун офис |
3 000 |
|
96 |
Хусусий ташкилотлар учун офис |
11 000 |
|
97 |
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари |
8 000 |
|
98 |
Енгил автомобил ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш |
8 000 |
|
99 |
Ер ва тупроқ хусусиятларини тадқиқот лабораторияси |
5 000 |
|
100 |
Турли хил хизматлар учун тўловлар (пайнет) |
20 000 |
|
101 |
Маданий мерос объектлари бино ва иншоатларида савдо фаолияти |
11 000 |
|
102 |
Маданий мерос объектлари бино ва иншоатларида умумий овқатланиш* |
9 500 |
|
103 |
Авиа касса (шу жумладан, темир йўл, транспорт ва бошқа) |
11 000 |
|
104 |
Банкоматлар |
100 000 |
|
105 |
Нон ва булочка маҳсулотларини тайёрлаш |
7 000 |
*) Вилоятнинг чекка қишлоқ ва тоғли ҳудудларида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулклардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдори 25 фоизга камайтирилади.
**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сон мажлис Баённомасининг 11-бандига мувофиқ мулкий шаклидан қатъий назар дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва муассасалари ҳудудларида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
Бино ва иншоотларга бириктирилган (ажратилган) майдонларида (асфальтланган ёки бетонлаштирилган) электр, радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдони учун ижара ҳақи тўловлари бино ва иншоотларга ўрнатилган антеналар учун белгиланган ижара ставкалари бўйича ҳисобланади. Бунда, қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ) қўлланилмайди.
2012 йил 24 декабрдаги
260-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган
оширувчи коэффициентлар
1-Ҳудудий зоналар коэффициенти
Т/р |
Шаҳар ва туманлар номи |
Зоналар |
Ҳудудий зоналар коэффициенти |
1 |
Олмалиқ шаҳри Ангрен шаҳри Чирчиқ шаҳри Бекобод шаҳри Зангиота тумани Қибрай тумани |
1-2-3-4 зона |
1-зона -2,7 2-зона- 2,5 3-зона- 2,2 4-зона- 1,8 |
2 |
Янгийўл тумани Бўстонлиқ тумани |
1-2-3-4 зона |
1-зона -2,3 2-зона- 2,0 3-зона- 1,8 4-зона- 1,5 |
3 |
Қолган туманлар (жами 10 та) |
1-2-3-4 зона |
1-зона -1,8 2-зона- 1,7 3-зона- 1,6 4-зона- 1,5 |
2-Қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ):
- алоҳида турган бино - 1,5;
- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 1,0;
- бинонинг юқори қисми, чердак, болохона - 0,7;
- ярим ертўла, ертўла - 0,5.
3-Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
- ер майдони мавжуд бўлганда 0,8.
4-Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):
- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5;
- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4.
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс = Эс * Кз * ( Кқ+Кҳ+Ко).
бунда:
Тс- бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.
Эс- бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.
2012 йил 24 декабрдаги
260-сон қарорига
3-ИЛОВА
Туман ва шаҳарлар марказларидан олисда
ва тоғли ҳудудларда жойлашган маҳалла
фуқаролар йиғинларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Маҳалла фуқаролар йиғини номи |
Паркент тумани бўйича
|
|
1 |
Янги МФЙ |
2 |
Юқори МФЙ |
3 |
Чинорли МФЙ |
4 |
Қирғизовул МФЙ |
Қуйичирчиқ тумани бўйича
|
|
5 |
Гул МФЙ |
6 |
Кушек МФЙ |
7 |
Эркин МФЙ |
Бекобот тумани бўйича
|
|
8 |
Туркман МФЙ |
9 |
Найман МФЙ |
10 |
Ачамайли МФЙ |
11 |
Пахтакор МФЙ |
Бўка тумани бўйича
|
|
12 |
Зафаробод МФЙ |
13 |
Ровот МФЙ |
14 |
Ўрта-тепа МФЙ |