Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент вилояти ҳокимининг 29.11.2004 й. 207-сон "Вилоят ҳудудида қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2004 й.

N 207



ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги қонуни, Фуқаролик кодекси талабларини инобатга олган ҳолда, “Ўзкоммунўқувташкилотчи” маркази берган хулосасига асосан вилоятдаги бино ва иншоотларни тартибга солиш, кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларни бир русумга солиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент вилоятида ижара ҳақининг ягона энг кам миқдоридаги ставкалари 1-иловага, корхона ва ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи ставкалари 2-иловага ҳамда ҳудудий зоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вилоят ҳудудида қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ҳақи ставкалари 2005 йил 1 январидан кучга киритилсин.


3. Вилоят ҳокимининг 2001 йил 22 январдаги 31-сонли қарорнинг 1, 5 бандидан “шунингдек қайси ташкилотга тегишли бўлишидан қатъи назар, вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги бинолардан фойдаланиш бошқармаси томонидан тасдиқланиб ёки рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, ижара шартномасининг кучга кириш ҳолати сақланиб қолади” деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. Вилоят ҳокимининг 2003 йил 12 мартдаги 45-сонли қарори билан тасдиқланган 1, 2 ва 3-сонли иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Йўлдошев зиммасига юклатилсин.




Тошкент вилояти ҳокимининг

2004 йил 29 ноябрдаги

207-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ташкилот, муассаса ва корхоналарга қўлланиладиган

ИМТИЁЗЛИ ИЖАРА ҲАҚИ СТАВКАЛАРИ

       

  

N


Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланиш

Ижара ҳақи

ставкалари

1

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (пуллиларидан ташқари)


вақтинча озод қилинган


2

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (пуллиларидан ташқари)

   

вақтинча озод қилинган

  

3

Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий  устахоналари


вақтинча озод қилинган

4

Милиция органлари, ҳарбий комиссариятлар, халқ судлари, прокуратура органлари, адвокатуралар

  

вақтинча озод қилинган

   

5

Бинолардан фойдаланиш бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимлари

      

вақтинча озод қилинган

   

6

Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар

   

вақтинча озод қилинган

   

7

Жамоат ташкилотларининг маҳкамалари, агар тижорат билан шуғулланмайдиган бўлсалар

     

вақтинча озод қилинган

8

Меҳр-шафқат кўрсатиш жамиятлари

     

вақтинча озод қилинган

9

Қизил ярим ой жамияти

     

вақтинча озод қилинган

    

10

Экологик жамғармалар

    

вақтинча озод қилинган


11

Соғлом авлод учун жамғарма

       

вақтинча озод қилинган

   

12

Уруш фахрийлари жамияти

      

вақтинча озод қилинган

  

13

Ногиронлар жамияти

      

вақтинча озод қилинган

14

Байналмилал жангчилар уюшмаси

       

вақтинча озод қилинган

  

15

Чернобиль ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари уюшмаси

      

вақтинча озод қилинган

     

       


Изоҳ:


а) Фойдаланиш харажатлари (ижарачилардан пул йиғиш) ҳамда коммунал хизмат харажатларини қоплаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида (шу жумладан, ижара ҳақидан озод қилинганлардан ҳам) ижара ҳақидан ташқари;


б) Марказлаштирилган тартибда (нарх-наво ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда ижара ҳақи ва коммунал тўловларга индексацияли коэффициентлар жорий этилганда ижарага берувчи (бинонинг тасарруф эгаси) томон ёзма равишда ижарачига хабар қилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларга мувофиқ, керакли тўловларни бажаради;


в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшилган қиймат солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2004 йил 29 ноябрдаги

207-сонли қарорига

3-сон ИЛОВА



Тошкент вилояти бўйича ҳудудий зоналар

РЎЙХАТИ

        

  

N


Шаҳар ва туманлар номи

Зоналар

Ҳудудий зоналар коэффициенти

1

   

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

  

1,2,3

1,5 дан - 2,5 гача

2

     

Оҳангарон шаҳри

Бекобод шаҳри

Янгийўл шаҳри

  

1,2,3

1,5 дан - 2,0 гача

3

  

Зангиота тумани

Қибрай тумани

Тошкент тумани

  

1,2,3

1,2 дан - 1,8 гача

4

  

Қолган туманлар (жами 12 та)

  

1,2

1,2 дан - 1,5 гача

     




























Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск