Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича / Ижара тўлови ставкалари /

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 26.12.2008 й. 161/3-18-сон "Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2008 й.

N 161/3-18



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ ВА КОММУНАЛ

МУЛККА ТЕГИШЛИ НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ

МИҚДОРДАГИ ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасининг "2009 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари тўғрисида"ги таклифларини кўриб чиқиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларга 2009 йил учун қўлланиладиган ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчаларм рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларни ижарага берувчилар ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган нотурар бинолар учун қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан таянч сифатида фойдалансинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларнинг тасарруф эгалари ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш, ижара ҳақи тўловларининг ўз вақтида тўланиши учун шахсан масъулдирлар.


4. Ижара ҳақининг таянч ставкаларига коммунал хизматлари ҳақи, ер солиғи ҳамда бинодан фойдаланиш ва бошқа харажатлар кирмаслиги белгилаб қўйилсин.


5. Бинолардан фойдаланиш департаменти 2009 йил 1 январдан 31 декабрга қадар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                              А. Тўхтаев





Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар кенгашининг

2008 йил 26 декабрдаги

161/3-18-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли

нотурар жой биноларга 2009 йил учун қўлланиладиган

ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари

N

Фаолият ва бинолардан фойдаланиш тури

ижара ҳақи

ставкалари (бир

йилда умумий

майдоннинг 1

кв.метри учун

сўмда)


1

Савдо дўконлари (шу жумладан, савдо зали, омборхонаси, офиси ва ёрдамчи хоналари)


5650

2

8 хил озиқ-овқат махсулотлари билан савдо қилувчи, нон махсулотлари ва китоб савдоси дўконлари

2900

- техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи китоб дўконлари ва бўлимлари


800

3

Аҳолига ва ташкилотларга маиший хизмат кўрсатадиган корхоналар ва тадбиркорлар


1400

4

Ҳисоблаш машиналарни, компьютерларни ва оргтехникаларни таъмирлаш, йиғиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, маълумот-ҳисоблаш марказлари хизмати ҳамда программалар тузиш хизмати


4200

5

Бинолардан офис (шу жумладан: адвокатлар, хусусий амалиёт юритаётган нотариуслар ва юридик маслаҳатчилар бюролари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари) тариқасида фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар


6250

6

Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналар


1750

7

Қисман бюджет, қисман хўжалик ҳисобидаги давлатга тегишли ташкилот ва корхоналарнинг идоралари


850

8

Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан: идораси, омборхонаси ва ёрдамчи хоналар)


850

9

Умумий овқатланиш муассасалари

3500

- Фақат бино тасарруф эгаси бўлган ташкилотнинг ходимлари учун хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш муассасалари

1750

- Таълим муассасаларидаги ошхоналар


1150

10

Видеосалонлар, кинотеатрлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш ва сотиш пунктлари, кабель студиялари, овоз ёзиш студиялари


9350

11

- Банк муассасалари

- Валюта алмаштириш шохобчалари

- омонат кассалар


5900

6500

2050


12

- Алоқа муассасалари

- интернет бўйича оператор ва провайдер хизматлари, интернет кафе, электрон пул ўтказиш хизматлари

- почта, телеграф ва сўзлашув шохобчалари

- уяли ва радио алоқалари учун ўрнатиладиган антенна ва махсус хоналар


4200

4450


2100

5050


13

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси

1100

- Сиёсий партиялар кенгаши (Республика, шаҳар ва туманлар)


850

14

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


3600

15

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


1150

16

Автосервис тариқасида фойдаланиладиган бинолар


2900

17

Дорихоналар, оптика ва тиббий техника дўконлари


3600

18

Пуллик хизмат кўрсатувчи шифохоналар


2100

19

Мехмонхоналар ва ётоқхоналар


2200

20

Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


1450

21

Туризм, типография ва полиграфия хизматлари


5500

22

Пуллик хизмат кўрсатувчи ўқув курслари ёки муассасалари


2500

23

- Компьютер хизматлари ва ўйинлари

- Автомат ва бошқа ўйинлар


3600

4300


24

Бинго, бильярд ва дискотекалар


6900

25

Савдо кўргазмалари ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва хоналар


5150

26

Реклама ва дизайн хизматлари


2950

27

Қушхона ва нонвойхоналар


1750

28

Автомактаблар


4300

29

Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш корхоналари ва тадбиркорлар, илмий ва ишлаб чиқариш лабораториялари


1750

30

Ижарага олган майдонларни ёки уларнинг қисмини субижарага топшириш


9500

31

Хусусий таълим муассасалари


1100

32

Ломбардлар ва кредит уюшмалари


5750

33

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


850

34

Махаллий бюджетдан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


Озод қилинган

35

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (давлатга тегишли)


Озод қилинган

36

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (давлатга тегишли)


Озод қилинган

37

Ўзбекистои Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Прокуратура органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар ва улар тизимидаги ташкилотлар


Озод қилинган

38

Касалхоналар ва шифохоналар (давлатга тегишли)


Озод қилинган

39

Республика Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Чернобльчилар жамияти ва уларнинг худудий бўлимлари маҳкамалари


Озод қилинган

40

Рассом ва хайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Озод қилинган

41

Ўзбекистои Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси


Озод қилинган

42

Маҳалла фуқаролар йиғини идоралари


Озод қилинган

43

"Халқ банки" омонат кассалари


Озод қилинган

Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                         О. Зайнитдинов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар кенгашининг

2008 йил 26 декабрдаги

161/3-18-сонли қарорига

2-ИЛОВА


Ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зона коэффициенти - Кх (Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

- 1-зона - 1.0 -           6-зона - 2.66 -           11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22 -         7-зона - 2.80 -           12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73 -         8-зона - 2.95 -           13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88 -         9-зона - 3.24 -           14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12 -         10-зона - 3.49


2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилишга кўра тури (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, мансарда - 0.5


2.2. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кёҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишга қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5


Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:


Тс = Бс х Кх х (Кқ + Кёҳ + Кт)


бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам бошланғич ижара ҳақи ставкаси.


Изоҳ: Тошкент шаҳар Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмасига тегишли ва Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектларни ижарага беришда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун ижара ҳақининг таянч ставкасидан қўшимча 30 фоиз миқдорда тўловлар киритилади.



Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                         О. Зайнитдинов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар кенгашининг

2008 йил 26 декабрдаги

161/3-18-сонли қарорига

3-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар

РЎЙXАТИ

Амир Темур шоҳ кўчаси

Назарбек кўчаси

Кичик халқа йўли (аввалги

Кичик халқа йўли (аввалги Ниёзов )

А.Абдурахмонов кўчаси)

Нукус кўчаси

Абдулла Қодирий кўчаси

Осиё кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Оққўрғон кўчаси

Абай кўчаси

Оқтепа майдони

Афросиёб кўчаси

Ойбек кўчаси

Ахмад Дониш кўчаси

Отатурк кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

Паркент кўчаси

А. Хўжаев кўчаси

Сағбон кўчаси

Асака кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси

Бобур кўчаси

Самарқанд Дарбоза кўчаси

Беруний кўчаси

Саидов кўчаси

Бухоро кўчаси

Саид Барака кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси

Буюк Ипак Йўли кўчаси

Тараққиёт кўчаси

Бунёдкор шоҳ кўчаси

Темур Малик кўчаси

Б.Зокиров кўчаси

Туркистон кўчаси

Боғишамол кўчаси

Талабалар кўчаси

Бодомзор йўли кўчаси

Туроб Тўла кўчаси

Гавхар кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Кичик халқа йўли (аввалги

Кичик халқа йўли (аввалги

Ген. Узоқов кўчаси)

Улуғбек кўчаси)

Дархон кўчаси

Усмон Носир кўчаси

Зулфияхоним кўчаси

Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Қатортол кўчаси

Зиё Саид кўчаси

Қорасарой кўчаси

Заргарлик кўчаси

Ғофур Ғулом кўчаси

Ифтихор кўчаси

Фаробий кўчаси

Истиқлол кўчаси

Фарход кўчаси

Истиқбол кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Катта Хирмонтепа кўчаси

Фурқат кўчаси

Кичик халқа йўли

Хуршид кўчаси

Лисунов кўчаси

Чоштепа кўчаси

Локомотив кўчаси

Чехов кўчаси

Лутфий кўчаси

Чилонзор кўчаси

Мухаммад Юсуф кўчаси

Чупонота кўчаси

Миробод кўчаси

Чимкент йўли

Маҳмуд Мирзаев кўчаси

Ш.Рашидов кўчаси

Мирзо Улуғбек кўчаси

Шимолий Олмазор кўчаси

Мирза Ҳайдар кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Матбуотчилар  кўчаси

Шастри кўчаси

Мустақиллик шоҳ кўчаси

Шўртепа кўчаси

Муқимий кўчаси

Шаҳрисабз кўчаси

Мустақиллик майдони

Шайхонтоҳур кўчаси

Муродов кўчаси

Янги Сергели кўчаси

Маннон Уйғур кўчаси

Яхё Ғуломов кўчаси

Мухтор Ашрафий кўчаси

Яккачинор кўчаси

Навоий кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси


Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск