Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! Мазкур Карор ижара тўловининг янги ставкалари тасдикланиши билан кўлланмайди (Тошкент шахар Кенгашининг 20.12.2006 й. 91/3-10-сон Карорига каранг)


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича / Ижара тўлови ставкалари /

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 24.12.2005 й. 55/3-7-сон "Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2005 й.

N 55/3-7



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ ВА КОММУНАЛ

МУЛККА ТЕГИШЛИ НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЭНГ

КАМ МИҚДОРДАГИ ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ

ҲАҚИДА


Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасининг “2006 йил учун Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкалари тўғрисида”ги таклифлари ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги давлат ва каммунал мулкка тегишли нотурар жой биноларга 2006 йил учун қўлланиладиган ижара ҳақи ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ҳамда ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффицент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов қўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларни ижарага берувчилар ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган нотурар бинолар учун қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан таянч сифатида фойдалансинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, давлат ва коммунал мулкка тегишли биноларнинг тасарруф эгалари ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиш, ижара ҳақи тўловларининг ўз вақтида тўланиши учун шахсан масъулдирлар.


4. Ижара ҳақининг энг кам миқдордаги таянч ставкаларига коммунал хизматлари ҳақи, ер солиғи ҳамда бинодан фойдаланиш ва бошқа харажатлар кирмаслиги белгилаб қўйилсин.


5. Бинолардан фойдаланиш департаменти 2006 йил 1 январдан 31 декабрга қадар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                        А. Тўхтаев






Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгашининг

2005 йил 24 декабрдаги

55/3-7-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат ва коммунал мулкка

тегишли нотурар жой биноларига қўлланиладиган

ижара ҳақининг энг кам миқдордаги

ТАЯНЧ СТАВКАЛАРИ

Фаолият тури ва маъмурий

бинолардан фойдаланиш

ижара ҳақи ставкалари

бир йилда умумий

майдоннинг 1 кв.метри

учун сўмда


1

Савдо дўконлари (шу жумладан, савдо зали, омборхонаси, офиси ва ёрдамчи хоналари)


3250

2

Ҳукумат қарорига асосан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи, нон маҳсулотлари ва китоб савдоси дўконлари

1650

- техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи китоб дўконлари ва бўлимлари


450

3

Аҳолига ва ташкилотларга маиший хизмат кўрсатадиган корхоналар ва тадбиркорлар


800

4

Ҳисоблаш машиналарни, компьютерларни ва оргтехникаларни таъмирлаш, йиғиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, маьлумот-ҳисоблаш марказлари хизмати ҳамда программалар тузиш хизмати


2400

5

Бинолардан офис (шу жумладан: адвокатлар, хусусий амалиёт юритаётган нотариуслар ва юридик маслаҳатчилар бюролари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари) тариқасида фойдаланадиган корхоналар ва тадбиркорлар


3600

6

Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун


1000

7

Қисман бюджет, қисман хўжалик ҳисобидаги давлатга тегишли ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун


500

8

Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар (шу жумладан: идораси, омборхонаси ва ёрдамчи хоналар)


500

9

Умумий овқатланиш муассасалари


2000

Фақат бино тасарруф эгаси бўлган ташкилотнинг ходимлари учун хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш муассасалари


1000

10

Видеосалонлар, кинотеатрлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш ва сотиш пунктлари, кабел студиялари, овоз ёзиш студиялари


5400

11

Банк муассасалари ва валюта алмаштириш шохобчалари, шу жумладан:

3400

- омонат кассалар


1150

12

- Алоқа муассасалари

2400

- интернет бўйича оператор ва провайдер хизматлари, интернет кафе

2600

- почта, телеграф ва сўзлашув шохобчалари


1200

13

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси


600

14

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


2100

15

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


650

16

Дорихоналар, оптика дўконлари ва тиббий техника дўконлари


2100

17

Пуллик хизмат кўрсатувчи шифохоналар


1200

18

Меҳмонхоналар ва ётоқхоналар


1300

19

Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


550

20

Туризм, типография ва полиграфия хизматлари


3200

21

Пуллик хизмат кўрсатувчи ўқув курслари ёки муассасалари


1000

22

Автомат, компьютер ва бошқа ўйинлар


1450

23

Бинго ва дискотекалар


4000

24

Савдо кўргазмалари ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва хоналар


3000

25

Реклама ва дизайн хизматлари


1700

26

Қушхона ва новвойхоналар


1000

27

Автомактаблар


2500

28

Лойиҳа-қидирув, илмий-текшириш корхоналари ва тадбиркорлар, илмий ва ишлаб чиқариш лабораториялари


1000

29

Ижарага олган майдонларни ёки уларнинг қисмини субижарага топшириш


5500

30

Хусусий таълим муассасалари


600

31

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


500

32

Маҳаллий бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


Озод

33

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (давлатга тегишли)


Озод

34

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (давлатга тегишли)


Озод

35

Ички ишлар органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар


Озод

36

Касалхоналар ва шифохоналар (давлатга тегишли)


Озод

37

Республика Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Чернобльчилар жамияти ва уларнинг ҳудудий бўлимлари маҳкамалари


Озод

38

Рассом ва хайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Озод

39

Маҳалла қўмиталари

Озод

40

"Халқ банки" омонат кассалари

Озод


Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                      О.Зайнитдинов






Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгашининг

2005 йил 24 декабрдаги

55/3-7-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зона коэффициенти - Кх (Тошкент шаҳар ҳокимининг 1996 йил 13 июндаги 170-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

- 1-зона - 1.0

- 6-зона -2.66

- 11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

- 12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона -2.95

- 13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

- 14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49

2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:

2.1. Бинонинг қурилишга кўра тури (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, мансарда - 0.5

2.2. Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кёҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3

2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишга қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- марказий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5


Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:


Тс = Бс х Кх х (Кқ + Кёҳ + Кт)


бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам бошланғич ижара ставкаси.


Изоҳ: а) Тошкент шаҳар ва туман ҳокимиятларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сонли қарорига мувофиқ тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бинолардан ишлаб чиқариш сифатида ва тайёр ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланиладиган биноларга (шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаётган тадбиркорларга) ижара ҳақининг таянч ставкасига икки камайтириш коэффициенти қўлланилади;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сонли қарори асосида 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва нон маҳсулотлари билан савдо қилувчи, корхоналарга ҳамда озиқ-овқат дўконларининг омбори сифатида ишлатиладиган хоналарига қўлланиладиган ижара ҳақининг таянч ставкасига 1,4 камайтириш коэффициенти қўлланилади;

г) қўшимча қиймат солиғи ва ер солиғи кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига киритилмаган бўлиб, ушбу солиқлардан озод қилинган ижарачилардан ташқари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан алоҳида тўланади.



Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                    О.Зайнитдинов






Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгашининг

2005 йил 24 декабрдаги

55/3-7-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов йўллари

РЎЙXАТИ

1. Марказий хиёбон ҳалқаси

59. Навоий кўчаси

2. Мустақиллик майдони

60. Назарбек кўчаси

3. Оқтепа майдони

61. Ниёзов кўчаси

4. Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси

62. Янги Сергели кўчаси

5. Ўзбекистон шоҳ кўчаси

63. Нукус кўчаси

6. Аэропорт ҳудуди

64. Ойбек кўчаси

7. А.Абдурахмонов кўчаси

65. Паркент кўчаси

8. А.Қодирий кўчаси

66. Уста Ширин кўчаси

9. Абай кўчаси

67. Пушкин кўчаси

10. Шаҳрисабз кўчаси

68. Сағбон кўчаси

11. Абдурауф Фитрат кўчаси

69. Сегизбоев кўчаси

12. Содиқ Азимов кўчаси

70. X. Сулаймонова кўчаси

13. Оққўрғон кўчаси

71. Тарас Шевченко кўчаси

14. Амир Темур кўчаси

72. Темур Малик кўчаси

15. Афросиёб кўчаси

73. Туркистон кўчаси

16. Аҳмад Дониш кўчаси

74. М.Уйғур кўчаси

17. Охунбобоев кўчаси

75. Улуғбек кўчаси

18. Бухоро кўчаси

76. Усмон Юсупов кўчаси

19. Буюк ипак йўли кўчаси

77. Усмон Носир кўчаси

20. Буюк Турон кўчаси

78. Устабоев кўчаси

21. Ғофур Ғулом кўчаси

79. Фаробий кўчаси

22. Гавхар кўчаси

80. Фарход кўчаси

23. ген. Узоқов кўчаси

81. Фарғона йўли кўчаси

24. М.Юсуф кўчаси

82. А.Хўжаев кўчаси

25. Жаҳон Обидова кўчаси

83. Фурқат кўчаси

26. Зарқайнар кўчаси

84. Х.Абдуллаев кўчаси

27. Зиё Саид кўчаси

85. М.Мусахонов кўчаси

28. Қатортол кўчаси

86. Хуршид кўчаси

29. Қаюмов кўчаси

87. Чилонзор кўчаси

30. Гв. пол. Хўжаев кўчаси

88. Чопонота кўчаси

31. Миробод кўчаси

89. Чехов кўчаси

32. Маҳмуд Мирзаев кўчаси

90. Чоштепа кўчаси

33. Лисунов кўчаси

91. Ш.Рашидов кўчаси

34. Локомотив кўчаси

92. Шота Руставели кўчаси

35. Лутфий кўчаси

93. Шастри кўчаси

36. Ғани Мавлонов кўчаси

94. Шўртепа кўчаси

37. Бобур кўчаси

95. Юнус Ражабий кўчаси

38. Беруний кўчаси


39. Мирза Хайдар кўчаси


40. Заргарлик кўчаси


41. Чимкент йўли


42. Муродов кўчаси


43. Талабалар кўчаси


44. Х.Эргашев кўчаси


45. Яҳё Ғуломов кўчаси


46. Кичик халқа йўли


47. Циалковский кўчаси


48. Матбуотчилар кўчаси


49. Мовароуннахр кўчаси


50. Муқимий кўчаси


51. Муртазоев кўчаси


52. Самарқанд Дарбоза кўчаси


53.Бобожонов кўчаси


54. Қорасарой кўчаси


55. Зулфияхоним кўчаси


56. Саидов кўчаси


57. Отатурк кўчаси


58. Мухтор Ашрафий кўчаси



Бинолардан фойдаланиш

департаменти бошлиғи                                                    О.Зайнитдинов



























Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск