ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2012 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2012 йилнинг сентябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҚТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2012 ЙИЛНИНГ СЕНТЯБРЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-сентябрь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 585 150 сўмни (62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 72 355 + 72 355) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


2 925 750 сўмгача (5 х 585 150)


Даромад суммасининг 9 фоизи**


2 925 751 сўмдан 5 851 500 сўмгача (10 х 585 150)


263 317,5 сўм + 2 925 750 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


5 851 501 сўм ва ундан юқори


731 437,5 сўм + 5 851 500 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби

Ходимнинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-июль ойларида 260 000 сўмга, август-сентябрь ойларида - 300 000 сўмга тенг. Январь-сентябрь ойлари учун унинг жами даромади 2 420 000 сўмга (260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 300 000 + 300 000) тенг. Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Солиқ ставкалари шкаласидан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг иш ҳақи тарзидаги 2 925 750 сўмгача бўлган даромадига 9%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-сентябрь ойлари учун солиқ суммаси:

2 420 000 х 9% = 217 800 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 190 800 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, август ойида солиқ 27 000 сўмни (217 800 - 190 800) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

2 420 000 х 1% = 24 200 сўмга тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 21 200 сўм бадал ўтказилган, тегишинча, сентябрь ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (24 200 - 21 200) ташкил этади. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)дан чегирилади****. Сентябрь ойи учун бюджетга:

27 000 - 3 000 = 24 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг сентябрь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 300 000 сўмдан ажратилади. Уларнинг суммаси:

300 000 х 5,5% = 16 500 сўмни ташкил этади*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

300 000 - 27 000 - 16 500 = 256 500 сўм тўланади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан кам бўлганда солиқ ҳ

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск