ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2012 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2012 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҚТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2012 ЙИЛНИНГ АПРЕЛЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-апрель ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 251 680 сўмни (62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920) ташкил этади.



Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


1 258 400 сўмгача (5 х 251 680)


Даромад суммасининг 9 фоизи**

1 258 401 сўмдан 2 516 800 сўмгача (10 х 251 680)


113 256 сўм + 1 258 400 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


2 516 801 сўм ва ундан юқори


314 600 сўм + 2 516 800 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Ходимнинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори 260 000 сўм бўлганда, январь-апрель ойлари учун унинг жами даромади 1 040 000 сўмга (260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000) тенг. Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг иш ҳақи тарзидаги 1 258 400 сўмгача бўлган даромадига 9%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-апрель ойлари учун солиқ суммаси:

1 040 000 х 9% = 93 600 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 70 200 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, апрель ойида у 23 400 сўмни (93 600 - 70 200) ташкил этади.

Январь-апрель ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

1 040 000 х 1% = 10 400 сўмга тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 7 800 сўм бадал ўтказилган, тегишинча, апрель ойи учун ажратмалар 2 600 сўмни (10 400 - 7 800) ташкил этади. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)дан чегирилади****. Апрель ойи учун бюджетга:

23 400 - 2 600 = 20 800 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг апрель ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 260 000 сўмдан ажратилади. Уларнинг суммаси:

260 000 х 5,5% = 14 300 сўмни ташкил этади*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

260 000 - 23 400 - 14 300 = 222 300 сўм тўланади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошмайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори 380 000 сўм бўлганда, унинг январь-апрель ойларидаги жами даромади 1 520 000 сўмга (380 000 + 380 000 + 380 000 + 380 000) тенг бўлади. Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади:

(1 520 000 - 1 258 400) х 16% = 261 600 х 16% = 41 856 сўм.

Ҳосил бўлган суммага ЭКИҲнинг 5 баравари миқдоригача даромаддан олинадиган солиқ суммасини (113 256 сўмни) қўшиш йўли билан жисмоний шахснинг январь-апрель ойларидаги даромадларидан ушланадиган соли

...
Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск