ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2012 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2012 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҚТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2012 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-февраль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 125 840 сўмни (62 920 + 62 920) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


629 200 сўмгача (5 х 125 840)


Даромад суммасининг 9 фоизи**


629 201 сўмдан 1258 400 сўмгача (10 х 125 840)


56 628 сўм + 629 200 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


1258 401 сўм ва ундан юқори


157 300 сўм + 1258 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ҳисоб-китоби.

Ходимнинг ҳар ойлик меҳнат ҳақи миқдори 260 000 сўм бўлганда, январь-февраль ойлари учун унинг жами даромади 520 000 сўмга тенг (260 000 + 260 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги 629 200 сўмгача бўлган даромадига 9%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-февраль ойлари учун солиқ суммаси:

520 000 х 9% = 46 800 сўмга тенг.

Январь ойида 23 400 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, февраль ойида у 23 400 сўмни (46 800 - 23 400) ташкил этади.

Январь-февраль ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

520 000 х 1% = 5 200 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь ойида ШЖБПҲга 2 600 сўм бадал ўтказилган, тегишинча, февраль ойи учун ажратмалар 2 600 сўмни (5 200 - 2 600) ташкил этади. Февраль ойи учун бюджетга:

23 400 - 2 600 = 20 800 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг февраль ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 260 000 сўмдан ажратилади. Уларнинг суммаси:

260 000 х 5,5% = 14 300 сўмни ташкил этади*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

260 000 - 23 400 - 14 300 = 222 300 сўм тўланади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошмайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг ҳар ойлик меҳнат ҳақи миқдори 380 000 сўм бўлганда, унинг январь-февраль ойларидаги жами даромади 760 000 сўмга (380 000 + 380 000) тенг бўлади. Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади:

(760 000 - 629 200) х 16% = 130 800 х 16% = 20 928 сўм.

Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, бир ойда ЭКИҲнинг 5 баравари миқдоригача даромаддан олинадиган солиқ миқдори 56 628 сўмни ташкил

...
Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск