ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2012 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2012 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҚТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2012 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь ойи учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 62 920 сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


314 600 сўмгача (5 х 62 920)


Даромад суммасининг 9 фоизи**


314 601 сўмдан 629 200 сўмгача (10 х 62 920)


28 314 сўм + 314 600 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


629 201 сўм ва ундан юқори


78 650 сўм + 629 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Январь ойида ходимнинг иш ҳақи миқдори 260 000 сўм бўлганда, унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг 314 600 сўмгача бўлган даромадига 9%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь ойи учун солиқ суммаси:

260 000 х 9% = 23 400 сўмга тенг.

Январь ойи учун иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси***:

260 000 х 1% = 2 600 сўмга тенг.

Улар ходимга қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь ойи учун бюджетга:

23 400 - 2 600 = 20 800 сўм ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг январь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 260 000 сўмдан ундирилади. У 260 000 х 5,5% = 14 300 сўмни ташкил этади*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:

260 000 - 23 400 - 14 300 = 222 300 сўмни ташкил этади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи миқдори 380 000 сўмни ташкил этди. Даромад солиғини ҳисоблаб ёзиш учун унга 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳисоблаб ёзиш керак:

(380 000 - 314 600) х 16% = 65 400 х 16% = 10 464 сўм.

Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, бир

...
Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск