ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2011 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҚТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2011 ЙИЛНИНГ ИЮНЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-июнь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) * миқдори 298 410 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


5 х 298 410 = 1 492 050 сўмгача


Даромад суммасининг 10 фоизи**


1 492 051 сўмдан (10 х 298 410) = 2 984 100 сўмгача


149 205 сўм + 1 492 050 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


2 984 101 сўм ва ундан юқори


387 933 сўм + 2 984 100 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг йил бошидан ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни ташкил этса, январь-июнь ойларида унинг жами даромади 1 200 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг 1 492 050 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июнь ойлари учун солиқ суммаси:

1 200 000 х 10% = 120 000 сўмга тенг.

Январь-май ойларида 100 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, июнь ойида унинг суммаси 20 000 сўмни ташкил этади (120 000 - 100 000).

Январь-июнь ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

1 200 000 х 1% = 12 000 сўмга тенг.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-май ойларида ШЖБПҲга 10 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, июнь ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (12 000 - 10 000). Июнь ойи учун бюджетга:

20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июнь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади:

200 000 х 4,5% = 9 000 сўм*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:

200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг йил бошидан ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этса, унинг январь-июнь ойларидаги даромади 1 800 000 сўмга тенг (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда

...
Время: 0.0218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск