ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2011 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҚТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2011 ЙИЛНИНГ АПРЕЛЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-апрель ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 198 940 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


(5 х 198 940) = 994 700 сўмгача


Даромад суммасининг 10 фоизи**

994 701 сўмдан (10 х 198 940) =1 989 400 сўмгача


99 470 сўм + 994 700 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


1 989 401 сўм ва ундан юқори


258 622 сўм + 1 989 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни ташкил этса, январь-апрель ойларида унинг даромади 800 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000). Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг 994 700 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-апрель ойлари учун солиқ суммаси:

800 000 х 10% = 80 000 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 60 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, апрель ойида у 20 000 сўмни ташкил этади (80 000 - 60 000).

Январь-апрель ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

800 000 х 1% = 8 000 сўмга тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 6 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, апрель ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (8 000 - 6 000). ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Апрель ойи учун бюджетга:

20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг апрель ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади:

200 000 х 4,5% = 9 000 сўм*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:

200 0 00 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этса, унинг январь-апрель ойларидаги даромади 1 200 000 сўмга тенг бўлади (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000). 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнат ҳ

...
Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск