ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2010 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2010 йилнинг май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА


"СБХ" ва АҲТ "Норма"

мутахассислик гурухи



Рус тилидаги матнига қаранг



2010 ЙИЛНИНГ МАЙ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-май ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 188 400 (37 680 + 37 680 + 37 680 + 37 680 + 37 680) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


(6 х 188 400) = 1130 400 сўмгача


Даромад суммасининг 11 фоизи**


1130 401 сўмдан (10 х 188 400) = 1884 000 сўмгача


124 344 сўм + 1 130 400 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи


1884 001 сўм ва ундан юқори


252 456 сўм + 1884 000 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг олти бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг май ойидаги иш ҳақи миқдори 200 000 сўм, январь-май ойлари учун жами даромади эса 1 000 000 сўм (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000) бўлганда, солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги 1 130 400 сўмгача даромадига 11%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-май ойлари учун солиқ суммаси:

1 000 000 х 11% = 110 000 сўмни ташкил этади.

Январь-апрель ойларида 88 000 сўм солиқ ушланганлиги сабабли, май ойи учун солиқ суммаси 22 000 сўмни (110 000 - 88 000) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун иш ҳақининг 1 фоизи*** миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий ушланмалар суммаси:

1 000 000 х 1% = 10 000 сўмни ташкил этади.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ходимга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм миқдорида мажбурий бадаллар ушланганлиги боис, май ойи учун ажратма миқдори 2 000 сўмни (10 000 - 8 000) ташкил этади. Май ойи учун бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси қуйидагини ташкил этади:

22 000 - 2 000 = 20 000 сўм.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг май ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади. Унинг суммаси:

200 000 х 4% = 8 000 сўмни ташкил этади*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:

200 000 - 22 000 - 8 000 = 170 000 сўмни ташкил этади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг май ойидаги иш ҳақи миқ

...
Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск