ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Марказий банки / Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарорлари /

Молия вазирлигининг 22-сон, Марказий банкининг 01/265-сон "Бюджет ташкилоти ва муассасаларининг биринчи даражали харакатларини маблағ ва нақд пул билан таъминлаш устидан назоратни янада кучайтириш тўғрисида"ги 15.02.2000 й. Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.02.2000 й.

N 22

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

15.02.2000 й.

N 01/265

БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилоти ва муассасаларининг биринчи

даражали харакатларини маблағ ва нақд пул билан

таъминлаш устидан назоратни янада

кучайтириш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 11 февралда бўлиб ўтган биринчи сессиясининг иккинчи ҳамда шу куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган “1999 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2000 йилда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари”га бағишланган йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Республика Молия Вазирлиги, марказий банки, тижорат банклари ва уларнинг қуйи бўғинларига бюджет муассасаларида иш ҳақи, нафақалар ва стипендия тўловларини ўз вақтида бериш юзасидан юклатилган вазифаларни ижро этиш мақсадида.


БУЮРАМИЗ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ҳамда қуйи тизимдаги молия идоралари раҳбарлари зиммасига 2000 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:

- республика ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмида кўзда тутилган маблағларни тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, бунда бюджетга катта миқдорда боқимандаликка йўл қўйган ташкилотларга алоҳида эътибор қаратиб, шундай қарздорлиги бор корхона раҳбарларига нисбатан солиқ идоралари билан биргаликда қонунда белгиланган чоралар қўллаш;

- маҳаллий бюджетлар ҳисобига тушган маблағлардан оқилона фойдаланиб, аввало биринчи навбатдаги харажатларни, яъни иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар, стипендия ва нафақа тўловларини белгиланган муддатларда ва тўлиқ миқдорда молиялаштиришга йўналтириш;

- молиялаштирилган маблағларни нақд пул билан таъминланиши устидан жойлардаги Марказий банк Бош бошқармалари ва тижорат банклари билан биргаликда кунлик назорат ўрнатиш, нақд пул ўрнига маҳсулот бериш ҳолатларига йўл қўймаслик;

- биринчи навбатдаги харажатларни молиялаштириш ва нақд пул билан таъминлаш аҳволи юзасидан доимий равишда ҳудудий пул-кредит комиссияларига ахборот бериш.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари ҳамда жойлардаги тижорат банклари муассасалари раҳбарлари зиммасига:

- бюджет муассасалари ходимларига берилиши керак бўлган иш ҳақи, нафақалар ва стипендия тўловларини ўз вақтида, белгиланган муддатларда нақл пул билан таъминлаш;

- биринчи навбатдаги харажатларни молиялаштиришдаги узилишлар ва танқисликлар тўғрисида тезкор равишда ҳудудий пул-кредит комиссиялари, республика Марказий банки ва Молия вазирлигига маълумотномалар юбориш;

- ҳудудий молия идоралари раҳбарлари билан бирга ҳар ойнинг 3-чи санасига Республика Молия вазирлиги ва Марказий банкига икки томонлама имзоланган маълумот юбориш юклатилсин.


3. Молия вазирининг ўринбосари (М.Абдураҳмонов) ва ҳудудлар молияси Бош бошқармаси (А.Иноятов) жойлардаги бюджет муассасаларида биринчи даражали харажатларни молиялаштириш устидан ўрнатилган назоратни янада кучайтирсинлар, биринчи навбатдаги харажатларни молиялаштиришда маблағ тақчиллиги юзага келган тақдирда тегишли ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда таклиф киритсинлар.

Давлат бюджети Бош бошқармаси (Ж.Қўчқоров) ҳудудларга режали субвенцияларни ўз вақтида белгиланган миқдорларда ажратишни таъминласин, агарда жойларда қисқа муддатли ссудалар ажратишга эҳтиёж сезилган тақдирда, тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан маблағлар ажратиш масалаларини ҳал қилсин.


4. Республика Марказий банки Раисининг биринчи ўринбосари (Н.Нурмуродов) ва пул-кредит сиёсати департаменти директори (М.Мўминов) ҳудудларда бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақлари, нафақалар ва стипендия тўловларини нақд пул билан белгиланган муддатларда тўлиқ таъминланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


5. Огоҳлантирилсинки, бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақлари, стипендия ва нафақа тўловларини белгиланган муддатларда молиялаштиришни таъминламаган, нақд пул ўрнига маҳсулотлар билан тўланиш ҳолатларига йўл қўйган, биринчи даражали тўловлар учун молиялаштирилган маблағларни белгиланган муддатларда нақд пул билан таъминламаган ҳамда ушбу тўловлардан қарздорлик бўла туриб, бошқа мақсадларга маблағ ажратган молия ва банк идоралари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 175/2-моддасига асосан маъмурий, ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Жиноят кодекси”нинг 184/1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортиладилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси (Б.Бойқунусов) ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари биринчи даражали харажатларни белгиланган муддатларда молиялаштирилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.


7. Мазкур буйруқнинг ижроси устидан назорат Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари М.Нурмуродов ва Молия вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров зиммаларига юклатилсин.



Молия вазири                                                           Р. Азимов



Марказий банки Раиси                                            Ф. Муллажонов















Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск