ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Марказий банки / Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарорлари /

Марказий банк Бошқарувининг 01.11.1997 й. 32/2-сон "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида пул муомаласи бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги 1995 йил 29 декабрдаги 6-сонли йўриқноманинг 36-бандига қўшимчалар киритиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг нақд пул тушумларини топшириш ва олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.1997 й.

N 32/2




Ўзбекистон Республикаси

банк муассасаларида пул муомаласи бўйича

ишларни ташкил этиш тўғрисидаги 1995 йил

29 декабрдаги 6-сонли йўриқноманинг 36-бандига

қўшимчалар киритиш ва тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг нақд

пул тушумларини топшириш ва олиш тартибини

тасдиқлаш тўғрисида



Кейинги пайтда пул муомаласини ташкил этишда, жумладан нақд пул тушумини топшириш ва банкдан нақд пул олиш борасида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди.


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 июлдаги қарори билан банклар ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва аҳолига сотадиган, хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналар, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳамда фермер хўжаликларига жорий ойда ўтган ойда банк кассаларига топширган чегарада нақд пул беришларига рухсат этилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида”ги 483-сонли қарори билан турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишлари ва ҳар кунлик нақд тушумни банкка топширишлари керак. Бунда улар банкдаги ўзларининг муддатсиз депозит ҳисобрақамидан топширилган нақд пул тушумлари миқдорида нақд пул маблағлари олишга ҳақлидирлар.

Ушбуларни ҳисобга олган ҳолда ва меъёрий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш комиссияси хулосасидан келиб чиқиб,



БОШҚАРУВ ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида пул муомаласи бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги 1995 йил 29 декабрдаги 6-сонли йўриқноманинг 36 бандига қуйидаги қўшимчалар киритилсин.

Нақд пул бериш:

- ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва аҳолига сотадиган, хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналар, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳамда фермер хўжаликларига жорий ойда ўтган ойда банк кассаларига топширган чегарада;

- турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишлари ва ҳар кунлик нақд тушумни банкка топширишлари ҳамда банкдаги ўзларининг муддатсиз депозит ҳисобрақамидан топширилган нақд пул тушумлари миқдорида нақд пул маблағларини бериш амалга оширилади.

Шунингдек, 6-сонли йўриқноманинг “Касса аризаси” номли 2-сонли иловаси III “Бошқа тўловлар” бўлимига “бошқа мақсадлар учун пул бериш” номли 3-банд киритилсин.


2. “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг нақд пул тушумларини топшириш ва олиш Тартиби” тасдиқлансин.


3. Пул-кредит сиёсати департаментининг директори М.Ж.Мўминовга Марказий банк Бошқаруви мажлисининг “Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида пул муомаласи бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги 1995 йил 29 декабрдаги 6-сонли йўриқноманинг 36 бандига киритилган қўшимчаларни ва “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг нақд пул тушумларини топшириш ва олиш Тартиби”ни ҳудудий Бош Бошқармалар ва тижорат банкларига 3 кун муддат ичида юбориш вазифаси юклатилсин.



Марказий банк раиси                         Ф.М.Муллажонов


Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск