ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2000 й. 474-сон "Давлат-тижорат Халқ банки сармоясини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.12.2000 й.
N 474
ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИ
САРМОЯСИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат-тижорат Халқ банкини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 7 декабрдаги ПФ-2773-сон Фармонини бажариш юзасидан ва банк омонатчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки 1-иловага мувофиқ жадвалга кўра қўшимча равишда 7,0 млрд сўм ажратган ҳолда давлат-тижорат Халқ банкининг устав сармояси 2000-2005 йилларда 10 млрд сўмгача етказилишини таъминласинлар.
2. Белгилаб қўйилсинки:
солиқлар ва йиғимлардан озод қилишдан бўшатилиб 2000-2004 йиллар мобайнида тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки устав сармоясидаги улушини шакллантириш учун етмаган тақдирда, маблағларнинг етмаган қисми 2005 йил мобайнида давлат бюджети ҳисобига тўлдирилади;
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки устав сармоясидаги улушини шакллантириш учун белгиланган миқдордан ортиқ тушган тақдирда, ушбу маблағлардан банкнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун фойдаланилади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 22 апрелдаги 189-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2000 йил 12 декабрдаги
474-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ
банкининг устав сармоясини кўпайтириш учун
қўшимча маблағлар ажратиш
ЖАДВАЛИ
(млн сўм)
Тўлдириш муддатлари |
Молия вазирлиги* |
Марказий банк |
2000 йил (декабрь) |
40,0 |
40,0 |
2001 йил |
642,0 |
620,0 |
2002 йил |
688,0 |
670,0 |
2003 йил |
1024,0 |
1000,0 |
2004 йил |
1176,0 |
1100,0 |
Жами |
3570,0 |
3430,0 |
*) Халқ банки бўйича солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш прогнозидан келиб чиққан ҳолда.