ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.12.1998 й. 559-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 02.11.1998 й. 421-сон билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.12.1998 й.
N 559
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН
02.11.1998 й.
N 421
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга
бўлган талаблар тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 51 ва 52-моддаларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда - Марказий банк) тижорат банклари ликвидлигини бошқариш ҳолатига нисбатан минимал талабларни белгилайди ҳамда ликвидликни бошқаришга доир нуқтаи назарини ифодалайди.
Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг "Банкларнинг ўз мижозлари олдидаги жавобгарлиги" 39-моддасига мувофиқ банклар депозит қабул қилинганда, уларни сақлаш ҳамда мижоз топшириғига мувофиқ ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Банкнинг ўз мажбуриятларини бажара олишига жамоатчиликнинг ишончи банк томонидан янги депозитларни жалб қилишга имкон берувчи бош активи ҳисобланади. Банк томонидан мижознинг талабини қондира олмаслик бўйича йўл қўйилган ҳар бир ҳолат банкка ва умуман банк тизимига нисбатан жамоатчилик ишончининг йўқолишига олиб келади. Шу сабабдан ликвидлик хавфи депозит институтлари дуч келадиган асосий хавфлардан бири ҳисобланади. Ликвидлик ҳолатини самарали кузатишга ҳамда фавқулодда хрлатлар учун етарли даражада амалий ҳаракат режасини ишлаб чиқишга қобилиятсизлик аксарият ҳолларда банкларни ликвидлик инқирозга, ҳатто банкротликка олиб келади. Ликвидлилиги паст бўлган воситаларга узоқ муддатларга қўйилган маблағлар ҳисобидан қисқа муддатли ликвидликка бўлган эҳтиёжларни қондириш ва юқори фойда олиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш банкни бошқаришнинг асосий компоненти ҳисобланади, банк бошқарув органларининг самарадорлиги ҳамда банк ижро раҳбариятининг малакаси юқори эканлигидан далолат беради.
I.1. Мазкур ҳужжатда кўрсатилган барча талабларни бажарган тақдирда ҳам тўловларни ўз вақтида ўтказмаслик ликвидликка бўлган талабни қўпол равишда бузганлик ҳисобланади.
I.2. Банк раҳбарияти ликвидликни режалаштириши ҳамда банкнинг қисқ
...