язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норматив ҳужжатлари рўйхати/ Адлия вазирлигининг ҳар ойда рўйхатга олиши ҳақида маълумот/ 2005 йил/ Давлат реестридан чиқарилган

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

умуммажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини

давлат рўйхатидан чиқариш ҳолати

тўғрисида 2005 йил учун

РЎЙХАТИ

Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг

ЯНВАРЬ



1. Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган (2004 йил 29 июль, рўйхат рақами 1392).

Адлия вазирининг 2005 йил 11 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. “Ўзбекнефтегаз” МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни ҳамда табиий газ истеъмол қилувчиларнинг етказиб берувчилар - “Бошкоммунгаз” корхонаси, “Ўзгазсотиш” шўъба корхонаси, “Ўзтрансгаз” АК билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом ва 1-сонли қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви томонидан  тасдиқланган (2001 йил 26 март, рўйхат рақами 1021; 2001 йил 19 июнь, рўйхат рақами 1021-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 14 январдаги 4-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, пенялар ёзишни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ва бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган (2001 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 1071).

Адлия вазирининг 2005 йил 14 январдаги 6-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий заҳираларни депонентлаш тартиби тўғрисида низом, 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2000 йил 20 апрель, рўйхат рақами 921, 2002 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 921-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 18 январдаги 9-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. Болалар учун товарлар ва аёлллар гигиенаси ашёларини ишлаб чиқариш ҳамда сотишга ихтисослашган корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (1999 йил 10 июнь, рўйхат рақами 744).

Адлия вазирининг 2005 йил 31 январдаги 13-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ФЕВРАЛЬ



1. Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом, 1-сонли ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2004 йил 6 январь, рўйхат рақами 1295, 2004 йил 16 ноябрь, рўйхат рақами 1295-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 2 февралдаги 14-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган (1999 йил 30 июль, рўйхат рақами 786).

Адлия вазирининг 2005 йил 16 февралдаги 31-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




МАРТ



1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низом, 1, 2, 3, 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган (23.01.2003 й., рўйхат рақами 1204; 03.07.2003 й., рўйхат рақами 1204-1; 14.01.2004 й., рўйхат рақами 1204-2; 02.04.2004 й., рўйхат рақами 1204-3; 26.05.2004 й., рўйхат рақами 1204-4).

Адлия вазирининг 2005 йил 10 мартдаги 39-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган (08.04.1994 й., рўйхат рақами 40).

Адлия вазирининг 2005 йил 18 мартдаги 41-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Хўжалик юритувчи субъектларга қўшимча қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган манфий фарқни қоплаш тўғрисида низом. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган (2003 йил 6 июнь, рўйхат рақами 1246).

Адлия вазирининг 2005 йил 28 мартдаги 47-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида" низом. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1093).

Адлия вазирининг 2005 йил 28 мартдаги 49-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлари таркибини, педагог ва мухандис педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида" низом, 1-сон ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1094).

Адлия вазирининг 2005 йил 28 мартдаги 50-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




АПРЕЛЬ

1. Корхоналарнинг иқтисодий ночорлигини аниқлаш бўйича мезонлар тизими. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналари ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган (1999  йил 25 август, рўйхат рақами 803).

Адлия вазирининг 2005 йил 14 апрелдаги 59-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




МАЙ


1. Машина-трактор парклари иш (хизмат)ларининг нархларини қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер хўжаликлари ва пудратчиларига етказиш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (2001 йил 3 февраль, рўйхат рақами 1004).

Адлия вазирининг 2005 йил 19 майдаги 74-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Банкларнинг фойдаланилган ва яроқсиз ҳолга келган оддий вексель бланкаларни йўқ қилиш тўғрисида вақтинчалик низом, 1-сонли қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (1998 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 555; 1999 йил 1 апрель, рўйхат рақами 555-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 30 майдаги 79-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ИЮНЬ


1. "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг 2004 йил ғалла ҳосилини ўриш бўйича кўрсатган хизматлари ҳақини тўлаш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (2004 йил 18 июнь, рўйхат рақами 1371).

Адлия вазирининг 2005 йил 4 июндаги 82-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан солиқлар тўлаш тартиби, 1, 2-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (1999 йил 18 март, рўйхат рақами 677; 2000 йил 21 октябрь, рўйхат рақами 677-1; 2001 йил 26 июль, рўйхат рақами 677-2).

Адлия вазирининг 2005 йил 16 июндаги 85-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. "Юкларни транспортда ташиш, газ, ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси ичида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва 2004 йилда Тожикистон Республикасининг давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2004 йил 16 июнь, рўйхат рақами 1331).

Адлия вазирининг 2005 йил 27 июндаги 92-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар", 1-сонли ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (1998 йил 12 октябрь, рўйхат рақами 506; 2001 йил 29 июнь, рўйхат рақами 506-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 27 июндаги 94-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ИЮЛЬ


1. Уй-жойларни "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида низом, 1-сонли ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 492, 1998 йил 23 сентябрь; 2002 йил 2 декабрь 492-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 6 июлдаги 101-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2003 йил 14 январь, рўйхат рақами 1200 ).

Адлия вазирининг 2005 йил 15 июлдаги 107-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидалари, 1-сонли қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (1998 йил 3 август, рўйхат рақами 466; 2000 йил 11 август, рўйхат рақами 466-1 ).

Адлия вазирининг 2005 йил 15 июлдаги 108-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон маҳсулотлари соҳасидаги корхоналарда уруғлик дон қабул қилиш, жойлаш, тайёрлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида йўриқнома. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (2000 йил 20 июнь, рўйхат рақами 935).

Адлия вазирининг 2005 йил 29 июлдаги 115-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва балансларини қабул қилишнинг вақтинчалик тартиби. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати томонидан тасдиқланган (1999 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 824).

Адлия вазирининг 2005 йил 29 июлдаги 116-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




АВГУСТ


1. Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тўғрисида тартиб. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (1997 йил 30 декабрь, рўйхат рақами 386 ).

Адлия вазирининг 2005 йил 5 августдаги 121-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган (2004 йил 29 декабрь, рўйхат рақами 1438 ).

Адлия вазирининг 2005 йил 10 августдаги 123-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида низом ва 1, 2-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2005 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1448, 2005 йил 22 март, рўйхат рақами 1448-1, 2005 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1448-2).

Адлия вазирининг 2005 йил 10 августдаги 126-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом, 1-сонли ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган (2000 йил 29 июнь, рўйхат рақами 941; 2003 йил 31январь, рўйхат рақами 941-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 20 августдаги 127-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




СЕНТЯБРЬ


1. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан ғалла ва гуруч-шолига аванс тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом, 1, 2, 3-сонли ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган (1999 йил 1 март, рўйхат рақами 656; 2000 йил 25 февраль, рўйхат рақами 656-1; 2002 йил 22 январь, 656-2; 2004 йил 1 ноябрь 656-3).

Адлия вазирининг 2005 йил 8 сентябрдаги 136-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Пахта толасини экспортидан келиб тушадиган валюта тушумини мажбурий равишда сотиш тартиби тўғрисида низом.* (ХФУ). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2003 йил 22 август, рўйхат рақами 1265).

Адлия вазирининг 2005 йил 20 сентябрдаги 140-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ОКТЯБРЬ


1. Ўзбекистон Республикаси давлат белгилари, радиомаркалар ва махсус почта тамғалари тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 202, 1995 йил 22 декабрь).

Адлия вазирининг 2005 йил 6 октябрдаги 151-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида йўриқнома ва 1, 2, 3, 4-сонли ўзгартиришлар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2002 йил 8 июль, рўйхат рақами 1156; 2002 йил 24 август, рўйхат рақами 1156-1; 2003 йил 1 март , рўйхат рақами 1156-2; 2003 йил 27 декабрь, рўйхат рақами 1156-3; 2004 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 1156-4 ).

Адлия вазирининг 2005 йил 26 октябрдаги 160-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




НОЯБРЬ


1. Пахта хом-ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш натижасида олинадиган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани хўжаликларга қайтариш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (2003 йил 11 июнь, рўйхат рақами 1249).

Адлия вазирининг 2005 йил 7 ноябрдаги 163-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг ишлаб чиқариш корхоналарига фурнитура, ёрдамчи ва бутловчи материаллар сотиб олиш учун нақд пул маблағларини бериш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (2001 йил 2 июнь, рўйхат рақами 1038).

Адлия вазирининг 2005 йил 7 ноябрдаги 164-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


3. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар таъсисчилари - жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби, 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (1998 йил 22 октябрь, рўйхат рақами 508; 2000 йил 21 август, рўйхат рақами 508-1).

Адлия вазирининг 2005 йил 7 ноябрдаги 165-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


4. Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган (2003 йил 14 январь, рўйхат рақами 1198).

Адлия вазирининг 2005 йил 7 ноябрдаги 166-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


5. "Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" буйруқ. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан 2005 йил 4 январдаги 1-сон буйруғи билан қабул қилинган (2005 йил 4 январь, рўйхат рақами 1439).

Адлия вазирининг 2005 йил 19 ноябрдаги 170-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




ДЕКАБРЬ



1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектр ива радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида низом. ЎзАПТ томонидан тасдиқланган (1999 йил 13 апрель, рўйхат рақами 700).

Адлия вазирининг 2005 йил 7 декабрдаги 181-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни эксплуатация қилиш, олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тартибига риоя қилиниши бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида низом. ЎзПТА, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божжхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган (1999 йил 27 июль, рўйхат рақами 781).

Адлия вазирининг 2005 йил 23 декабрдаги 182-мҳ-сон буйруғи билан реестрдан чиқарилди.




Мазкур ҳужжат амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.