ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2000 й. ПФ-2545-сон "Жиззах вилояти Янгиобод тумани ва Навоий шаҳар Кармана тумани судларини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
17.02.2000 й.
N ПФ-2545
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЯНГИОБОД
ТУМАНИ ВА НАВОИЙ ШАҲАР КАРМАНА
ТУМАНИ СУДЛАРИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 15 апрелдаги "Жиззах вилояти таркибида Янгиобод маъмурий-худудий тумани тузиш тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1999 йил 3 июндаги "Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорларига биноан ҳамда ушбу ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд йўли билан ҳимоя килинишини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 79-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Жиззах вилояти Янгиобод тумани ва Навоий шаҳар Кармана тумани судларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Жиззах вилояти Янгиобод тумани ва Навоий шаҳар Кармана тумани судларининг таркиби 1 ва 2-чи иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Жиззах ва Навоий вилоят ҳокимликлари бир ой муддат ичида Янгиобод ва Кармана туман судларини бинолар ва зарур моддий-техникавий воситалар билан таъминласинлар.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш юзасидан назоратни олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 й., 2-3-сон, 90-модда