Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.1993 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.1993 й.

N 7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ҚОРАҚАЛПОFИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТИ КУНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси халқларининг қардошларча дўстлигини янада мустаҳкамлаш, миллий маданиятларининг бир-бирини ўзаро бойитиш жараёнини чуқурлаштириш, Қорақалпоғистон халқи маданияти ва санъати ютуқларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, 1993 йилнинг 25-29 январь кунлари ўтказилсин.


2. Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунлари иштирокчиларининг таркиби 260 кишидан иборат килиб белгилансин.


4. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти  кунлари дастурини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни зарур босма материалларни чоп этишни таъминласинлар.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси ва "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси маданият кунлари қатнашчиларининг келиб-кетишлари билан боғлиқ, масалаларни ҳал этсинлар.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

маданият кунлари қатнашчиларини меҳмонхоналарда жойлаштириш чораларини кўрсин;

маданият кунлари тадбирлари ўтказиладиган жойларни, кўча ва майдонларни лозим даражада ободонлаштиришни, безатишни таъминласин.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси, газеталар таҳририятларига Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Давлат кинокомпаниясига Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларининг ўтишига бағишланган қисқа метражли ҳужжатли фильм яратиш топширилсин.


10. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ўтказиладиган тадбирлар иштирокчиларига зарур хизмат кўрсатиш тадбирларини амалга оширсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тадбирлар ўтказиладиган жойларда, меҳмонхоналарда, бошқа ташриф жойларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда автотранспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маданият кунлари қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, республика "Махалла" жамғармаси Тошкент шаҳри аҳолисининг Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларида фаол иштирок этишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда барча ижодий уюшмалар маданият кунларида иштирок этган бадиий жамоаларга эсдалик совғалари беришни назарда тутсинлар.


15. Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш муносабати билан сарфланган маблағлар тақдим этилган сарф-харажат рўйхатига биноан Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан қоплансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 7 январдаги

7-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон

Республикаси маданияти кунларини ўтказиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ


Қорабоев М.Қ

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Юсупова Б.А.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Юсупов И.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Ҳакимов.3.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи


Муҳамедов Н.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ахмедов Р.

-

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг  раиси


Алиев М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Автотранспорт вазирининг ўринбосари


Жалилов Ш.И.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Жалолов А. С.

-

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси раисининг ўринбосари


Жўраев X. Р.

-

Ўздавкинокомпания раиси


Жамол Камол

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби


Мурод Муҳаммад Дўст

-

ЎзА Бош директори


Матжонов О.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти


Рўзматов А.F.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Бош директори ўринбосари


Раҳимов F.

-

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Каипбергенов Т.К.

-

Ўзбекистон ҳалк ёзувчиси


Ражабов Ю.Ш.

-

Тошкент шаҳар меҳмонхоналар бошқармасининг бошлиғи


Султонов Р.Т.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи  ўринбосари


Темуров Ш.Т.

-

"Маҳалла" жамғармасининг раиси


Фозилбеков А.И.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўздавматбуот қўмитаси раиси


Эрматов Н.Э.

-

Ўрта Осиё темир йули бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Қаюмов М.Қ.

-

Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг раиси


Қодиров П.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Маданият ва маданий меросни асраш масалалари қўмитасининг раиси


Қориева Б.Р.

-

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг президенти


Ҳайитбоев Э.Қ

-

Ўзтелерадиокомпания раиси


Ҳожиниёзов Т

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили






















Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск