Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 04.05.2000 й. ПФ-2599-сон Фармонига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2000 йил 4 майдаги

ПФ-2599-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича

Олий малака комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг фаолиятини тартибга солади ва суд ислоҳотини янада ривожлантириш ҳамда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш соҳасидаги асосий йуналишларини белгилаб беради.


1.1. Комиссия республикада суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш принципларини янада демократлаштириш борасидаги сиёсатни амалга ошириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги орган ҳисобланади ва у судьялик лавозимига номзодларнинг муносиблиги масалалари юзасидан хулосалар бериш ваколатига эгадир.


1.2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Судлар тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган Фармон ва Фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.



II. КОМИССИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


2. Комиссиянинг асосий мақсади судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимга тайинлаш (озод қилиш) масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборатдир.


2.1. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят судлари, Тошкент шақар суди, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятларнинг хўжалик судлари судьялиги лавозимларига тақдим этилган номзодларнинг муносиблигини текширади ҳамда уларнинг сиёсий, маънавий тайёргарлигини ва касб махорати даражасини аниқлайди.


2.2. Комиссия судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқади. Кадрларни танлаш бўйича ишлар таҳлилини умумлаштириш мақсадида судьялик лавозимларида ишлаган шахсларни янги муддатга тақдим этмаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлигининг хулосаларини ўрганиб, тегишли баҳо беради.



III. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


3. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан беш йил муддатга тўққиз кишидан иборат таркибда тузилади.


3.1. Комиссия раиси комиссиянинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Комиссия раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини ўринбосари амалга оширади.


3.2. Ушбу комиссия ҳуқуқшунослик соҳасидаги юқори малакали мутахассислардан тузилади.


3.3. Комиссия фаолияти комиссия аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, масалаларни ҳал этиш ва хулосаларни қабул қилишда коллегиаллик, комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш принципларига асосланади.


3.4. Комиссия мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалаларнинг тайёрланишига қараб, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хизматининг ташаббуси билан ўтказилади.

Комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда комиссиянинг мажлиси мухтор ҳуқуқли деб, ҳисобланади.

Комиссия мажлисининг баённомасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси томонидан тайинланадиган комиссиянинг масъул котиби олиб боради ва комиссия раиси томонидан имзоланади.

Комиссия мажлисида судьялик лавозимига номзод билан суҳбатлашиш, тақдим этилган материалларни ўрганиш йўли билан унинг касбга муносиблик даражаси, билим савияси, маънавий етуклиги, ички дунёқараши аниқланади.

Масалани холисона ҳал этиш мақсадида комиссия зарур ҳолларда мажлисга Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди ва Судьялар уюшмаси вакилларини таклиф қилиш ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича уларнинг фикрини эшитишга ҳақлидир.


3.5. Қарор комиссия аъзоларинииг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Номзодларнинг судьялик лавозимларига муносиблиги тўғрисидаги комиссиянинг қарори хулоса тарзида расмийлаштирилиб, мажлисда қатнашган комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган комиссия аъзолари хулосани имзолайди, уларнинг алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади.


3.6. Комиссиянинг хулосаси Фармойиш лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.


3.7. Агар комиссия номзодни судьялик лавозимида ишлашга етарлича тайёр эмас, деган хулосага келган ҳолларда бир йил муддат ўтгандан кейин номзод қайта тавсия этилган тақдирда ушбу масалани такроран кўриб чиқишига йўл қўйилади. Бу тўғрисида хулосага тегишли ёзувлар киритилади.


3.8. Комиссиянинг хулосасида комиссиянинг номи, таркиби ва мажлиснинг вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унга хос бошқа маълумотлар, тақдимномани киритган органнинг номи, шунингдек комиссия қабул қилган қарор кўрсатилади.



IV. КОМИССИЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


4. Комиссия қуйидаги ваколатларга эга:

- судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда судья кадрларни тарбиялаш борасидаги ишларни яхшилаш бўйича таклифлар киритади;

- судьялик лавозимига тақдим этилган номзоднинг муносиблиги тўғрисида хулоса беради;

- номзодларни ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланади (суҳбатлашиш, мустақил экспертлар томонидан синаб кўриш, топширилган муаммо бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, тезкор савол-жавоблар ўтказиш ва ҳоказолар);

- судьяликка номзодларни танлаб олишнииг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш, уларнинг касб тайёргарлигини ошириш бўйича таклифлар беради;

- судьяларни танлаш ва тайинлаш борасида хорижий ижобий тажрибаларни ўрганади ҳамда комиссиянинг иш амалиётига тадбиқ қилади;

- ҳал этиладиган вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси ҳамда республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади;

- зиммага юкланган вазифаларни амалга ошириш чоғида адлия, суд ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари (бирлашмалари)дан, шунингдек мансабдор шахслардан зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олади;

- материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, масалани холисона ечиш мақсадида такдимномани кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига эгадир.




























Время: 0.2152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск