язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2000 й. 78-сон "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2000 й.

N 78



"ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ-ХОЛДИНГ"

ХОЛДИНГ    КОМПАНИЯСИ    ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Консерва ва вино-ароқ саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўла ва самарали фойдаланиш, мева-сабзавот экинлари ва узум ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига ўз хом ашё базасини мустаҳкамлаш, шунингдек "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компаниясининг ўз таркибига кирувчи корхоналарни бошқаришдаги ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда компаниянинг мева-сабзавот ва узумчилик хўжаликларига тегишли экин майдонларида пахта, бошоқли дон экинлари ва ихтисосни белгиламайдиган бошқа экинларни босқичма-босқич қисқартириш жадвалларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.

"Ўзшаробсаноат" АЖга кўрсатиб ўтилган жадвалларни ҳисобга олган ҳолда компания хўжаликлари ерларида мева-сабзавот, картошка ва узум экишни мустақил равишда прогнозлаштириш ҳуқуқи берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларининг компания ҳамда ҳудудий бирлашмалар таркибига кирувчи вино-ароқ ва спирт саноати акциядорлик жамиятлари устав жамғармасини давлатга тегишли мол-мулкни капиталлаштириш, бюджет олдидаги қарзлар таркибини ўзгартириш, шунингдек бошқа манбалар ҳисобига акциялар давлат улушини 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ назорат пакетигача етказиш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда холдинг компанияси корхоналарининг ўз айланма маблағларини тўлдириш ва узумчиликни ривожлантириш масаласини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.

6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда холдинг компанияси хўжаликларига сабзавот, картошка, мева ва узум етиштиришда экин қатор ораларида агротехника тадбирларини ўтказиш учун машина-трактор парклари томонидан шартномавий асосда хизматлар кўрсатишга доир тадбирларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзшаробсаноат" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари виночилик саноатини янада ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қишлоқ хўжалигини узумнинг ўта қимматли навлари билан таъминлаш мақсадида мева кўчатлари етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

10. Ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари раисларини, раис ўринбосарларини ва бош бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш бўйича 2-иловага мувофиқ махсус идоралараро комиссия тузилсин.

Ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари раҳбар ходимлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия:

Аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассисларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорига 6-7-иловаларнинг спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларидаги акциялар пакетлари улушларини ўзгартиришга оид қисмига мазкур қарорга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

78-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси

таркибига кирувчи вино-ароқ ва спирт саноати акциядорлик

жамиятлари акциялар пакетларининг жойлаштирилиши

Т/р

Эмитент номи


Акциялар пакетларини

жойлаштириш (фоиз)


Давлат

улуши


Хорижий

инвестор

улуши


Меҳнат

жамоаси

улуши


Эркин

сотиш



Қорақалпоғистон Республикаси






1

"Нокис вино заводи" ОТАЖ


51,0

25,0

11,52

12,48


Андижон вилояти






2

"Хўжаобод-шароб" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Бухоро вилояти






3

"Шоҳруд" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Жиззах вилояти






4

"Бахмал-шароб" ОТАЖ


51,0

25,0

12,22

11,78


Қашқадарё вилояти






5

"Шаҳрисабз-вино-ароқ" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Навоий вилояти






6

"Сармиш" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Наманган вилояти






7

"Наманганвино" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52

8

"Янгиқўрғонвино" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Самарқанд вилояти






9

"Зарафшон-Калифорния" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси


51,0

25,0

12,48

11,52

10

"Мирзо Улуғбек" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52

11

"Булунғур" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси


51,0

25,0

12,48

11,52

12

"Боғизағон" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52

13

Ховренко номидаги ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Сурхондарё вилояти






14

"Денов вино-ароқ" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52

15

"Олтинсой-шароб" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Сирдарё вилояти






16

"Сирдарё вино заводи" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Тошкент вилояти






17

"Конвин" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси


51,0

25,0

12,48

11,52

18

"Паркент-шароб" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52

19

"Янгийўл" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Тошкент шаҳри






20

"Тошкентвино" комбинати ОТАЖ


51,0

25,0

11,52

12,48

21

"Ўзбекистон Шампани" ОТАЖ


51,0

25,0

12,0

12,0


Фарғона вилояти






22

"Мастона" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52


Хоразм вилояти






23

"Урганч-шароб" ОТАЖ


51,0

25,0

12,48

11,52

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

78-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Мевасабзавот" вилоят бирлашмалари таркибига

кирувчи вино-ароқ ва спирт саноати акциядорлик

жамиятларининг акциялар пакетларининг

жойлаштирилиши

Т/р

Эмитент номи


Акциялар пакетларини

жойлаштириш (фоиз)


Давлат

улуши


Хорижий

инвестор

улуши


Меҳнат

жамоаси

улуши


Эркин

сотиш



Бухоро вилояти







Жиззах вилояти






2

"Ғаллаорол дастлабки вино ишлаб чиқариш заводи" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Қашқадарё вилояти






3

"Яккабоғ шароб-консерва" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Навоий вилояти






4

"Лаззат" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Наманган вилояти






5

"Чортоқ дастлабки вино ишлаб чиқариш заводи" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Самарқанд вилояти






6

"Килдон-шароб" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52

7

"Булунғур-1" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52

8

Ф.Йўлдош номидаги ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Сурхондарё вилояти






9

"САВБ" ОТАЖ


51

25

12,49

11,51

10

"Сариосиё-шароб" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Сирдарё вилояти






11

"Ширин дастлабки вино ишлаб

чиқариш заводи" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52


Тошкент вилояти






12

"Келес-шароб" ОТАЖ


51

25

12,48

11,52

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

78-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларининг

раҳбарлари ва бош бухгалтерларини аттестациядан

ўтказиш бўйича идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

Олимжонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Шоабдураҳмонов Р.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари


Узоқов У.Й.

-

Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, комиссия котиби


Комиссия аъзолари:


Қалибеков И.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибиятининг мудири


Набиев У.Н.

-

Вазирлар Маҳкамаси Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва савдо комплекси котибиятининг мудири


Муродов С.Ғ.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Йўлдошев Б.Й.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Салимов А.Ҳ.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари