язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура/ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти/ Валюта назоратини амалга оширувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низом (АВ томонидан 04.04.2003 й. 1231-сон билан рўйхатга олинган Бош прокурорнинг 30.03. 2003 й. 216-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 4 апрелда 1231-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурорнинг

2003 йил 30 мартдаги

216-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Валюта назоратини амалга оширувчи органлар,

тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага

оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаментига

тақдим этиш тартиби ҳақидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 415-сонли қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш, валютага оид қонун бузилишлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва улардан амалиётда фойдаланиш ҳамда ягона марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритиш мақсадида ишлаб чиқилди.


1. Мазкур Низом билан белгиланган тартибда қуйида кўрсатилган валюта назоратини амалга оширувчи органлар ҳамда ўз фаолиятида валютага оид қонунбузарликларга қарши курашувчи вазирлик ва идоралар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда Департамент) валютага оид қонун бузилишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш вазифаси юклатилади:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

Молия вазирлиги;

Давлат солиқ қўмитаси;

умумий юрисдикция судлари;

Прокуратура органлари;

Миллий хавфсизлик хизмати;

Ички ишлар вазирлиги;

Давлат божхона қўмитаси;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги.

2. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар, ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан қонунда белгиланган ваколатлари доирасида экспорт-импорт, бартер, консигнация контрактлари ва воситачилик операциялари бўйича ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган валютага оид қонун бузилишлар, хориждан валюта маблағларининг ноқонуний қайтарилмаслиги, валюта алмаштириш операциялари соҳасидаги суиистеъмолчиликлар, хорижий валютада ноқонуний иш ҳақи тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш, хорижий валюта маблағларини ноқонуний айланиши, четга олиб чиқилиши ва олиб кирилиши, хорижий валюталардаги маблағларни сотиш бўйича мажбуриятлардан бўйин товлаш ва бошқа қонун бузилишлар тўғрисидаги маълумотлар уч кун муддатда, қўшимча текширилиши лозим бўлган маълумотлар эса ўн кун муддатда ушбу Низомнинг 1-иловаси шаклида қуйидаги тартибда тақдим этилади:

Туман (шаҳар) миқёсидаги тармоқлар томонидан Департаментнинг қуйи органлари - туман (шаҳар) солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлимларига (кейинги ўринларда - бўлим);

Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) тармоқлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаларига (кейинги ўринларда - бошқарма);

Республика марказий маҳкамалари томонидан Департаментнинг марказий маҳкамасига.


3. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар, ҳамда вазирлик ва идоралар аниқланган валютага оид қонун бузилишлар бўйича тўпланган текширув ҳужжатлари юзасидан белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрадилар ёки ваколатли идораларга қонуний чора кўриш учун юбориб, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган тарзда маълумотлар тақдим этишни таъминлайдилар.

4. Департаментнинг қуйи бўлимларига тақдим этилган маълумотлар Низомнинг 1-иловаси шаклида бошқармаларга уч кун-муддатда, ўз навбатида бошқармалар томонидан уч кун муддатда Департаментнинг марказий маҳкамасига юборилиб, марказий маҳкамада маълумотларнинг марказлаштирилган ҳисоби юритилади ва маълумотларнинг компьютер базасига киритиб борилади.


5. Бевосита Департаментнинг қуйи тармоқлари томонидап аниқланган валютага оид қонун бузилишлар ҳақидаги маълумотлар Низомнинг 1-иловаси шаклида уч кун муддатда, қўшимча текширилиши лозим бўлган маълумотлар эса ўн кун муддатда бошқармаларга, ўз навбатида бошқармалар томонидан Департаментнинг марказий маҳкамасига юборилади.


6. Умумий юрисдикция судлари валютага оид қонун бузилишлар юзасидан қўзғатилган ҳар бир жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-бандини 2, 3, 4-хатбошиларида баён этилган тартибда, 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган шаклларни тўлдирган ҳолда ҳар ойнинг 5-санасига тақдим этадилар.


7. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган валюта назоратини амалга оширувчи органлар, ҳамда вазирлик ва идоралар, уларнинг қуйи тнзимлари Низомнинг 4-иловаси шаклидаги талабнома орқали шахсни муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлиги ҳақидаги ҳамда хизмат зарурияти туфайли ёзма сўровномага асосан бошқа маълумотларни Департаментнинг марказий маҳкамаси ва қуйи тармоқларидаги компьютер базасидан олиб, фойдаланадилар.

8. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган валюта назоратини амалга оширувчи органлар, ҳамда вазирлик ва идоралар, уларнинг қуйи тизимлари томонидан юборилаётган маълумотлар ҳисобини тўғри юритилиши, тақдим этиш тартибига риоя қилиниши бўйича ҳар чоракда бўлим, бошқарма ҳамда Департамент билан таққослов ўтказилади.

9. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилди:





Низомга

1-ИЛОВА

бўйича

кунида

(вазирлик, идора иоми)


(кун, ой, йил)


рўйхатга олинган валютага оид қонун бузилишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


Т/Р


Қонун бузилиш содир этган жисмоний шахс ёки хўжалик юритувчи субъект номи, раҳ-барлари тўғрисидаги маълу-мотлар (Ф.И.Ш., туғилган йили, жойи, мансаби, яшаш жойи ва юридик манзили)


Аниқланган қонун бузи-лишнинг тавсифи (қонун бузилишни аниқлаган ва бирламчи текширувни ўтказган орган номи, қонун бузилиш содир этилган сана, жойи)


Етказилган моддий зарар миқдори (сўмда ёки валютада)


Шундан ундирилгани (сўмда ёки валютада)


Олиб қўйилган мол-мулк ёки қимматликлар суммаси (сўмда ёки валютада)


Қабул қилик-ган қарор (қўзғатилган жиноий ёки маъмурий иш моддаси ва санаси, жарима миқдори)


Тааллуқлилиги бўйича Депар-гамент, тергов ва гуд идораларига юборилган санаси ва бошқа маълумотлар


Олинган ашёвий да-лилни тақдири: қаерда сақл анаётганлиги , давлат эгалигига ўтказилганлиги ва бошқа маълумотлар


1


2


3


4


5


6


7


8


9










































Мансабдор шахснинг Ф.И.Ш., лавозими ва имзоси.


-----------------------------------

Изоҳ: Маълумотларни тўлдиришда устунда кўрсатилган маълумотлар аниқланмаган бўлса, устун очиқ қолдирилади.





Низомга

2-ИЛОВА




Суд идоралари томонидан валютага оид жиноят

ишларини кўриб чиқиш натижалари ҳақида

МАЪЛУМОТ


т/р


Судланувчининг Ф.И.Ш., туғилган йили


Жиноят ишини кўриб чиққан суднинг номи


Иш кўриб чиқилган сана


Судланувчи айбли деб топилгав ЖК моддаси ва жазо чораси


Жиноят иши бўйича чиқарилган суд   қарорининг   қисқача мазмуни


Жиноят қуроли, ашёси ва моддий зарарнинг уядирилиши ҳақидаги маълумотлар (суд қарори бўйича)


Ишнинг апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилиши натижаси


1


2


3


4


5


6


7


8































Суд раиси __________________________ имзо





Низомга

3-ИЛОВА




Суд идоралари томонидан валютага оид маъмурий

ишларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида

МАЪЛУМОТ

т/р


Ҳуқуқбузарнинг Ф.И.Ш., туғилган йили


Маъмурий ишни кўриб чиққан суднинг номи


Иш кўриб чиқилган сана


Ҳуқуқбузар айбли деб топилган МЖтК моддаси ва жазо чораси


Маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорининг қисқача мазмуни


Ҳучуқбузарлик қуроли, ашёси ва моддий зарарнинг ундирилиши ҳақида маълумотлар (суд қарори бўйича)


Ишнинг юқори инстанцияда кўрилиши натижаси


1


2


3


4


5


6


7


8






























Суд раиси __________________________ имзо




Низомга

4-ИЛОВА

ТАЛАБНОМА

шахсни маъмурий жавобгарликка тортилган ёки

тортилмаганлигини аниқлаш ҳақида


(талабнома қаерга юборилган)


1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. 19 ___ йил "_____" ____________________ да туғилган

5. Қаерда туғилган


6. Яшаш жойи


7. Текширувдан мақсад


8. Бошлиқ



(Ф.И.Ш., лавозими.имзоси)

   

Юборувчининг манзили:


Туман, шаҳар


Вилоят


Орган номи



(талабиомани юборган орган номи)

    

Текширув натижаси ҳақида маълумот


Масъул шахснинг фамилияси, имзоси


(муҳр)

Сана