язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация/ "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.02.2015 й. 32-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 24 февралдаги

32-сон қарорига

ИЛОВА


"Олий таълим муассасасининг энг яхши

педагоги" танлови тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олий таълим тизимидаги педагоглар ўртасида ҳар йили "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловини (кейинги ўринларда Танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Банк-молия академиясига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига, халқаро ва чет эл олий таълим муассасаларига, шунингдек олий ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.


2. Юқори малакали педагогларни аниқлаш ва рағбатлантириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, таълим ва тарбия соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчиларнинг касбий ўсиши ва маҳорати ошишини рағбатлантириш Танловни ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.


3. "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови босқичма-босқич, ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида ўтказилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

а) Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи, у ҳар бир олий таълим муассасасида ўтказилади;

б) Танловнинг республика босқичи.


4. Қуйидагилар Танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) биринчи - олий таълим муассасаси босқичида:

Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий материалларни қабул қилиш ва таҳлил этиш;

Танлов иштирокчилари томонидан очиқ дарслар ўтказилишини ташкил этиш ва уларнинг сифатини баҳолаш;

ғолибларни аниқлаш ва уларга танловнинг республика босқичида қатнашиши учун тавсияномалар бериш;

б) иккинчи, республика босқичида:

олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган тавсия ҳужжатларини ва Танлов иштирокчиларининг тақдимот материалларини қабул қилиш ва таҳлил этиш;

Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар тақдимотини ташкил этиш ва ўтказиш;

номинациялар бўйича Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини аниқлаш;

Танлов ғолибларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишини ташкил қилиш;

Танлов ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.


5. Танлов ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган таълим соҳалари бўйича, қуйидаги номинацияларда ўтказилади:


а) "Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог", бунда тегишли фан (курс) бўйича ўқитиш методикасига оид ишлар кўриб чиқилади;


б) "Энг яхши педагог-тадқиқотчи", бунда педагогнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг таълим-тарбия жараёнига жорий этилиши бўйича эришган ютуқлари кўриб чиқилади;


в) "Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог", бунда замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим-тарбия жараёнида самарали қўллаш соҳасидаги ишлар кўриб чиқилади.



II. ТАНЛОВНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ

ВА ТАЪСИСЧИЛАРИ


6. Танловнинг республика босқичини ўтказиш ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тасдиқланади. Ташкилий қўмита таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.


7. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;

Танловни юқори ташкилий даражада ўтказиш;

Танлов доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиб бориш учун оммавий ахборот воситаларини жалб этиш.


8. Ташкилий қўмита, қоидага кўра, раис, раис ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Ташкилий қўмита раиси, раиснинг ўринбосари ва котиби унинг аъзолари орасидан сайланади.


9. Ташкилий қўмита раиси:

Ташкилий қўмита мажлис кун тартибини белгилайди ва уни ўтказади;

Ташкилий қўмита қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Ташкилий қўмита аъзоларига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.


10. Ташкилий қўмита аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ташкилий қўмита мажлисларида кўриб чиқилаётган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашиш;

кўриб чиқилаётган масалалар бўйича хулосалар тақдим этиш.

Ташкилий қўмита фаолиятида иштирок этиш жамоатчилик асосида амалга оширилади.


11. Ташкилий қўмита мажлисини раис, у бўлмаганда эса - раис ўринбосари бошқаради.

Ташкилий қўмита мажлиси аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.


12. Ташкилий қўмита котиби:

Ташкилий қўмита мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Ташкилий қўмита раиси билан мажлиснинг ўтказиладиган жойи ва вақтини келишади;

Ташкилий қўмита аъзоларини мажлиснинг ўтказилиш санаси, жойи ва кун тартибидан хабардор қилади;

Ташкилий қўмита мажлисларининг кун тартибидаги масалалар бўйича ўтказилишини ташкил этади;

Ташкилий қўмита мажлиси протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқлангандан сўнг Ташкилий қўмита аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборади.


13. Ташкилий қўмита қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Ташкилий қўмита раисининг (у бўлмаганда раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


14. Ташкилий қўмитанинг иш тартиби у тасдиқлайдиган Регламент асосида белгиланади.


15. Қуйидагилар Танловнинг таъсисчилари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Бадиий академияси;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси;

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси.


16. Танлов таъсисчилари Ташкилий қўмитани зарур жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва унинг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратади.



III. ТАНЛОВНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ

БОСҚИЧИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи ҳар йили 1 апрель - 30 май мобайнида ўтказилади.


18. Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи ғолиби тўғрисидаги қарор олий таълим муассасаси ректори (директори) тасдиқлайдиган таркибдаги Танлов комиссияси томонидан қабул қилинади.


19. Танлов комиссияси олий таълим муассасасининг маъмурий-бошқарув ходимлари, педагоглари ва касаба уюшмаси қўмитаси вакилларидан иборат таркибда ташкил этилади.


20. Танлов комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:

Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи ахборот таъминотини ташкил қилади;

Танлов иштирокчиларидан буюртманомалар ва материалларни қабул қилишни ташкил этади;

мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ Танлов иштирокчиси тақдим этган ҳужжатлари тўпламини ва ўтказган очиқ машғулоти сифатини баҳолайди;

Танловнинг республика босқичида иштирок этишга номзодларни тавсия қилиш учун олий таълим муассасаси босқичи ғолибларининг ҳужжатлари илова қилинган буюртманома-тавсияни тайёрлайди.

Мазкур олий таълим муассасасининг камида 3 йил тўлиқ ставка бўйича фаолият юритаётган, ёши, илмий даражаси ва унвонидан қатъи назар, бакалавриат ёки магистратура таълим дастурлари бўйича курслардан бирида (лекция, семинар, амалий ёки лаборатория) машғулотлари олиб бораётган, Танловда иштирок этиш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳужжатлар топширган штатли педагоги Танлов иштирокчиси бўлиши мумкин.


21. Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи давомида Танлов иштирокчилари 15 апрелдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Танлов комиссиясига ўзларининг ҳужжатлар тўпламини (22-банд) қоғозда ва электрон шаклда кўриб чиқиш учун тақдим этишади.


22. Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясига қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади:

олий таълим муассасаси кафедра мудирининг (Танловда кафедра мудири қатнашган ҳолларда тавсиянома ўқув ишлари бўйича проректор (директор ўринбосари) томонидан берилади) Танлов иштирокчисининг олий таълим муассасасидаги педагогик, касбий ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимномаси;

Танлов иштирокчисининг педагогик концепцияси тавсифи (3 - 6 бет босма матнли ҳажмда);

Танлов иштирокчисининг аҳамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ёки ижодий ишлари, уларга ташқи тақризлар билан бирга;

турли танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);

грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, унда грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, қатнашишнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;

конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, ҳаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;

халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар (номи, молиялаштириш манбалари ва ҳажми, иштирок этиш даражаси кўрсатилади);

малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш курсларидан, стажировкадан ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг ва гувоҳномаларнинг нусхалари (мавзуси, соатлар ҳажми ва ўтказилган жойи кўрсатилади);

эълон қилинган материалларининг белгиланган тартибда олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган рўйхати;

бевосита Танлов иштирокчиси раҳбарлигида танловларда, лойиҳаларда, олимпиадаларда иштирок этиш учун тайёрланган талабалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг касбий ўсиши ва ютуқлари ҳақидаги бошқа материаллар.

Ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг сўнгги 3 йилдаги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.


23. Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи доирасида 25 апрель - 15 май мобайнида Танлов иштирокчиси томонидан академик гуруҳда Танлов комиссияси вакили иштирокида очиқ дарс ўтказилиши керак, унинг якуни бўйича ўтказилган очиқ дарс сифатига мазкур Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида тегишли баҳо қўйилади.


24. Танлов иштирокчиси очиқ машғулотнинг мавзуси, тури ва шаклини, шунингдек талабалар гуруҳини уларнинг таълим йўналиши ва тайёрлаган мавзусидан келиб чиққан ҳолда танлаш ҳуқуқига эга.


25. Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.


26. Танлов комиссияси, ҳужжатлар тўпламини ва ўтказилган очиқ машғулотлар сифатини баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ ҳар йили 30 майгача ҳар бир номинация бўйича ғолибларни (1, 2, 3-ўринларни) аниқлайди ва ҳар бир номинация бўйича биринчи ўринларни эгаллаган ғолиблар номзодини Танловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия этади.


27. Танлов комиссиясининг қарорлари аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, Танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


28. Танлов комиссиясининг қарорлари икки нусхада протоколлар билан расмийлаштирилади, улар Танловнинг мажлисда қатнашган барча аъзолари томонидан имзоланади. Протоколларда Танлов комиссияси аъзоларининг алоҳида фикрлари қайд этилади (мавжуд бўлган тақдирда).


29. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган номинациялар бўйича 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган Танлов иштирокчилари олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланади ҳамда тегишли равишда, эгаллаб турган лавозимига кўра штат бўйича маошининг 1; 0,75 ва 0,5 коэффициенти миқдоридаги пул маблағлари билан моддий рағбатлантирилади.


30. Моддий рағбатлантириш учун пул маблағлари олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи асосида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан берилади.



IV. ТАНЛОВНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИНИ ЎТКАЗИШ


31. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ҳар бир таълим соҳаси бўйича Танловнинг республика босқичи ғолибларини аниқлайдиган Танлов комиссияларининг шахсий таркиблари Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.


32. Олий таълим муассасалари 1 июндан бошлаб 20 иш куни мобайнида Ташкилий қўмитага Танловнинг олий таълим муассаса босқичи доирасида ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолиблар орасидан республика босқичида қатнашишга номзодлар бўйича буюртманома - тавсияни қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

Танлов иштирокчисининг асосий касбий ютуқларининг тавсифидан иборат резюме;

иштирокчининг танлов иши (очиқ машғулоти, муаллифлик педагогик технологияси, педагогик концепциясининг тақдимоти ёки видеоролиги);

ҳужжатлар тўплами (22-банд), унда Танлов иштирокчисининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.


33. Барча материаллар қоғозда ва электрон шаклда тақдим этилади ва қайтариб берилмайди.


34. Ҳар бир таълим соҳаси бўйича иштирокчиларнинг келиб тушган ҳужжатларини Танлов комиссиялари 20 июндан бошлаб 20 иш куни мобайнида кўриб чиқади.


35. Танлов дастури доирасида иштирокчи ўзининг танлов иши тақдимотини намойиш этади, мазкур жараёнда унга педагогик маҳоратини, касбий салоҳиятини, ижодий имкониятлари ва қизиқишларини намоён этиш имкони берилади.

Тақдимот 2 сентябрь - 20 сентябрь мобайнида ўтказилади.


36. Танлов комиссиялари танлов ишлари тақдимотини баҳолашда мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонларга амал қилади. Танлов комиссияларининг мажлисларида таълим соҳаси бўйича номинацияда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари 25 сентябргача бўлган муддатда аниқланади. Танлов комиссиялари мажлислари натижалари Ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.


37. Зарур ҳолатларда, Ташкилий қўмита ҳужжатларни топшириш ва Танлов комиссиясининг иш босқичлари муддатини ўзгартириш ҳуқуқига эга.


38. Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари фахрий дипломлар билан мукофотланадилар ва улар Танлов қатнашчиси лавозим маошининг 5 баробари миқдорида моддий рағбатлантириладилар. Танлов якунлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


39. Моддий рағбатлантириш тўлови Ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ўзларининг ҳисобидан танлов ғолибларини қўшимча равишда пул маблағлари билан моддий рағбатлантиришга ҳақлидир.


40. Ғолибларни мукофотлаш октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида тантанали вазиятда ўтказилади.


41. Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор (ёки доцент) илмий унвонларини олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Танловнинг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан илмий унвонларни белгиланган тартибда бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.


42. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.






Низомга

1-ИЛОВА



"Олий таълим муассасасининг энг яхши

педагоги" танловини ўтказиш

СХЕМАСИ

          


Босқичлар


Тадбирлар


Ўтказиш муддатлари


Ғолибларни

мукофотлаш









I босқич

Олий таълим муассасаси босқичи


        

1. Танлов комиссиясининг таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.



       

1. 1 апрель - 5 апрель.


Номинациялар бўйича

1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган Танлов иштирокчилари олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланадилар, тегишли равишда эгаллаб турган лавозимига кўра штатдаги маоши миқдорининг 1; 0,75 ва 0,5 коэффициенти миқдорида моддий рағбатлантириладилар


2. Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи ахборот таъминотини ташкил этиш.



2. 1 апрель - 30 май.



3. Иштирокчилардан ариза ва ҳужжатларни қабул қилишни ташкил қилиш.



3. 5 апрель - 15 апрель.



4. Танлов комиссияси томонидан иштирокчилар тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиш.



4. 15 апрель - 20 апрель.



5. Танлов иштирокчиларининг очиқ машғулотларини ташкил этиш ва сифатини баҳолаш.



5. 25 апрель - 15 май.



6. Ҳужжатлар тўплами ва ўтказилган очиқ машғулотлар сифатини баҳолаш натижаларини умумлаштириш.



6. 16 май - 25 май.



7. Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи ғолибларини аниқлаш.



7. 26 май - 30 май.



8. Ғолибларга танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун тавсияномалар бериш.

        


8. 30 май.

       











II босқич

Республика босқичи


          

1. Республика ташкилий қўмитасининг таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.



        

1. 1 июнгача.


Лавозим маошининг

5 баробари миқдорида


2. Олий таълим муассасаларидан танловнинг олий таълим муассасаси босқичида 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш.



2.1 июнь - 20 июнь.



3. Танловга келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш.



3. 21 июнь - 10 июль.



4. Танлов ишларининг тақдимотини ўтказиш.



4. 2 сентябрь - 20 сентябрь.



5. Номинациялар бўйича танлов ғолибларини аниқлаш.



5. 21 сентябрь - 25 сентябрь.



6. Танлов ғолибларини мукофотлашни тантанали вазиятда ўтказиш.



6. 1 октябрь - 10 октябрь.



7. Танловнинг ўтишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этиш.

          


7. 1 июнь - 10 октябрь.

        


            





Низомга

2-ИЛОВА



"Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги"

танлови ўтказиладиган таълим соҳалари

НОМЛАРИ

1.

Педагогика


2.

Гуманитар фанлар


3.

Математика


4.

Табиий фанлар


5.

Санъат


6.

Социология ва психология


7.

Журналистика ва ахборот


8.

Иқтисод


9.

Ҳуқуқ


10.

Муҳандислик иши


11.

Ишлаб чиқаришлар технологиялари


12.

Компьютер технологиялари ва информатика


13.

Архитектура ва қурилиш


14.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари


15.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги


16.

Қишлоқ хўжалигида менежмент


17.

Қишлоқ хўжалиги техникаси


18.

Ветеринария


19.

Ирригация ва мелиорация


20.

Соғлиқни сақлаш


21.

Ижтимоий таъминот


22.

Хизмат кўрсатиш соҳаси


23.

Транспорт


24.

Атроф-муҳит муҳофазаси


25.

Ҳаётий фаолият хавфсизлиги


                





Низомга

3-ИЛОВА

Очиқ машғулот сифатини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


              


(танлов иштирокчисининг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси ва унвони, лавозими)

Машғулот мавзуси



          

Таълим йўналиши, мутахассислиги, курс, гуруҳ



          

         

Машғулот ўтказилган сана


  

  

Т/р

Машғулотни баҳолаш мезонлари


Баҳо


1. Машғулотнинг ташкил этилиши (15 балл)


1.

Ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш малакаси



2.

Талабаларни назорат қилиш



3.

Аудиторияни жалб этиш даражаси



2. Машғулот мазмуни (15 балл)


1.

Машғулот мазмунининг долзарблиги



2.

Илмий-амалий йўналтирилганлиги



3.

Аввал ўзлаштирилган мавзулар билан боғлиқлиги



4.

Тавсия этилган адабиётлар сифати (янгилиги ва қулайлиги)



5.

Талабаларнинг қизиқишларини ва мойилликларини таъминлаш усулларидан фойдаланганлиги



3. Педагогик маданияти (20 балл)


1

Педагогнинг ташқи кўриниши



2

Ўзини тутиш этикаси



3

Нутқ маданияти



4

Умумий эрудицияси



5

Талабалар билан мулоқоти



4. Ўқитиш методикаси (50 балл)


1.

Материалларни баён этишдаги аниқлилик, мантиқий тузилганлик ва изчиллик



2.

Хорижий тиллардаги ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси



3.

Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси



4.

Машғулотнинг мақсадига эришганлик



5.

Машғулотнинг тарбиявий йўналтирилганлиги




ЖАМИ (максимал балл - 100):

       


Танлов комиссияси аъзолари




(имзо)


(Ф.И.О.)

        

       


        


(имзо)


(Ф.И.О.)

Очиқ машғулотни баҳолаш кўрсаткичлари:


     "қониқарсиз" - 0 - 55 балл;

     "қониқарли" - 56 - 70 балл;

     "яхши" - 71 - 86 балл;

     "аъло" - 87 - 100 балл.






Низомга

4-ИЛОВА



Танлов ишларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Баллар миқдори


1.

Педагогик концепциянинг аниқ қўйилиши, унинг таълим ривожланишининг замонавий босқичидаги асосий анъаналарига мослиги


0 - 2

(2 - тўлиқ мос келади;

1 - қисман мос келади;

0 - мос келмайди)


2.

Илмий-педагогик ғояларни касбий фаолиятида амалга ошириш даражаси

0 - 2

(2 - тўлиқ оширилган;

1 - қисман оширилган;

0 - амалга оширилмаган)


3.

Тақдимотнинг мантиқийлиги ва яхлитлиги, асосий ғояларнинг шакллантирилганлиги, ўз фикрларини баён этиш қобилияти


0 - 2

(2 - талаб даражасида;

1 - қисман талаб даражасида;

0 - талабга жавоб бермайди)


4.

Тақдимот шакли, фикрлар яхлитлиги, ўзига хослик, эстетик безак, техник жиҳатдан тайёрланганлик даражаси


0 - 2

(2 - талаб даражасида;

1 - қисман талаб даражасида;

0 - талабга жавоб бермайди)


5.

Касбий компетентлиги


0 - 3

(3 - аъло даражада;

2 - яхши даражада;

1 - қониқарли даражада;

0 - қониқарсиз)


6.

Ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни ўзлаштирганлик даражаси, улардан касбий фаолиятида фойдаланиш малакаси


0 - 3

(3 - етарли даражада;

2 - фақат битта мезон бўйича етарли даражада;

1 - етарли эмас;

0 - умуман билмайди)


7.

Тақдимот регламентига риоя этилиши


0-1

(1 - риоя этилган;

0 - риоя этилмаган)


Балларнинг максимал миқдори


15


Тақдимотнинг давом этиш муддати - 10 - 15 дақиқагача.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 март, 8-сон, 94-модда