язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси/ Солиқ имтиёзлари жорий этиладиган истеъмол товарлари Рўйхати (ЎзР ВМ 13.11.2002 й. 390-сон Қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 ноябрдаги

390-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги

390-сон қарорининг 1 ва 2-бандларида назарда

тутилган солиқ имтиёзлари жорий этиладиган

истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Товарлар гуруҳи


Солиқ имтиёзлари жорий этиладиган товарлар номи


1.

Болаларга мўлжалланган

товарлар

Болаларга мўлжалланган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойиши билан тасдиќланган.


2.

Маиший кимё ва майда қадоқланган товарлар

Силлиқловчи, елимловчи, ювувчи синтетик воситалар, ювувчи синтетик воситалар, ванналар учун кўпикли кир ювиш воситалари, ёғларни кетказувчи ва сувни юмшатувчи воситалар, буюмлар ва газламаларни оқартириш, синькалаш ва крахмаллаш воситалари, доғни кетказувчи ва тозаловчи воситалар.

Ҳашаротлар, кемирувчиларга қарши кураш учун товарлар ҳамда дезинфекциялаш воситалари, пластиллин, аэрозол идишдаги соч учун лок.


3.

Маданий-маиший ва хўжалик мақсадидаги

товарлар

Маиший электр машиналари ва приборлар, шу жумладан гўшт майдалагичлар ва электр гўшт майдалагичлар, шарбат сиққичлар, ошхона комбайнлари, электр миксерлар, сочни қуритиш учун фен, кофе янчгичлар, электр дреллар, тостерлар, иситувчи колориферлар, микротўлқинли печлар, электр дазмоллар, идиш-товоқ ва ошхона приборлари, шу жумладан турмушда фойдаланиладиган ҳар хил ошхона анжомлари, қошиқлар, пичоқлар, вилкалар, металларнинг барча турларидан ясалган ликопчалар, ҳар хил куракчалар (балиқ, блин, ёғ учун куракчалар ва бошқалар), металлар ва қотишмаларнинг ҳар хил турларидан ясалган рўзғорда ишлатиладиган металл идишлар, мусиқа асбоблари, гугурт, барча турдаги болалар ўйинчоқлари, шу жумладан юмшоқ ўйинчоқлар, грампластинкалар, компакт ва лазер дисклари, аудио- ва видео кассеталар, соқол олиш приборлари, тиш чўткалари, кўзойнаклар учун ғилофлар, тугмалар (пластмасса, металл, ёғоч тугмалар ва бошқалар), болалар ванначалари, сув ва ахлат учун челак.

Якка тартибда фойдаланиладиган антенна комплекслари, маиший соатлар, гальваник элементлар ва батареялар, қулфлайдиган ва майда-чуйда металл буюмлар, кранлар ва силжитгичлар.

Газ билан ишлайдиган автоматик маиший сув иситгичлар, маиший насослар, газ ва электр плиталари, плафонлар ва рўзғорда ишлатиладиган сочувчилар, термослар, нормал ёритадиган электр чироқлар.


4.

Мураккаб маиший техника ва радиоэлектрон аппаратлар

Барча турдаги маиший кир ювиш машиналари (кир қўлда сиқиладиган, ярим автоматик, автоматик). Барча турдаги маиший совутгичлар ва музлатгичлар.

Оқ-қора ва рангли тасвирли телевизорлар, радио тўлқини қабул қилиш қурилмалари: радиоприёмниклар, радиолалар, магниторадиолалар, магнитолалар, радиокомплекслар ва мусиқали марказлар, магнитофонлар, барча турдаги қўшимча магнитофонлар, кўзи ожиз ногиронлар учун овоз чиқарадиган китобларни эшиттириш магнитофон қурилмалари, диктофонлар, оқ-қора ва рангли тасвирли видеомагнитофонлар ва қўшимча видеомагнитофонлар, видеопроигривателлар, овоз чиқариш колонкалари, электрон эшитиш аппаратлари, маиший видеомагнитофонлар учун видео-телекамералар.


5.

Кир совун ва атир совун, кир ювиш порошоги

Ювиш учун ва рўзғорда ишлатиладиган, таркибида ёғ бўлган кир ювиш воситалари (атир совун ва кир совун, кир ювиш порошоги, кир ювишда ишлатиладиган параха).


6.

Пардоз-андоз

буюмлари, тиш пастаси

Одеколонлар, атирлар, кремлар, соч, тери, тишни парвариш қилиш воситалари, упа, зийнат бахш этадиган пардоз-андоз буюмлари, лосьонлар, тана учун бадбўй ҳидни йўқотувчи воситалар, офтобда қорайиш воситалари, чивинга қарши воситалар.


7.

Аёллар гигиенаси буюмлари

Аёллар гигиенаси буюмлари рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган.


8.

Тикув, трикотаж, пайпоқ буюмлар, тўқимачилик

атторлиги

Устки кийим: аёллар, эркаклар, ўсмирлар ва болалар пальтолари, курткалари, костюмлари; аёллар кўйлаги, қиз болалар кўйлаги ва яслида кийиладиган кўйлаклар; эркаклар ва болалар кўйлаклари.

Чойшаб буюмлари: кўрпа-тўшак жилдлари, чойшаб, ёстиқ жилдлари, кўрпа жилдлари, пастга солинадиган чойшаб, аёллар ва болаларнинг тунги кўйлаклари, эркаклар ва болалар пижамалари;

жун, ярим жун, ип газлама ва момиқ адёллар, шу жумладан қалин жун рўмол;

ички ва устки трикотаж кийимлар, пайпоқлар, қўлқоплар, бошмалдоқ қўлқоп, бош кийимлари.

Ип газламадан тайёрланган синтетик, ярим жунли ва калаванинг бошқа турларидан тайёрланган тиббиёт буюмлари (бинтлар, чўлтоқлар учун ғилоф, тиззабанд, тирсакбанд, болдирбанд, боғич ва бошқалар).

Пардабоп тўрлар, тўр (кружева), шарфлар, дастрўмоллар ва рўмоллар, рўмолчалар, галстуклар, манжетлар, энсиз ёқа, поёндозлар, салфеткалар, дастурхонлар, ёпқичлар (накидки), ўрин ёпинчиғи, дарпардалар, гиламчалар, соябонлар ва соябонлар учун ғилофлар, газламадан ясалган абажурлар, тўқилган хўжалик сумкалари, болалар сумкалари, тўр беланчаклар ва тўр халталар, ленталар, уқа (жияк), боғичлар, резинали боғичлар, шокилали буюмлар ва тўқимачилик атторлигининг бошқа буюмлари.


9.

Чарм, чарм-атторлик ва мўйна буюмлар

Портфеллар, папкалар, сафар халталар, кармонлар, сумкалар, портмоне, ҳамёнлар, муқовалар, ғилофлар, несессерлар, портсигарлар, қўлқоплар, иш қўлқоплари, камарлар, чемоданлар, саквояжлар, қоплар, ғилофлар, спорт-ов буюмлари, тўплар.

Мўйнали ва қўй терисидан ясалган пўстин, мўйнали бош кийимлари, ёқа, мўйна, ёпқичлар (пластина), скрои, аёлларнинг мўйнали бош кийимлари, иш қўлқоплари ва мўйнали қўлқоплар ва қўй терисидан ясалган пўстин, мўйнали ва қўй терисидан ясалган бошқа буюмлар  пайпоқлар, гиламлар, эсдалик совғалар, безаклар, шиппаклар.


10.

Бош кийимлари

Барча турдаги бош кийимлари, шу жумладан фетр бош кийимлар (шляпалар, беретлар, қалпоқлар), тикилган ва мўйнали, пат ва тивитдан ясалган тикилган ва мўйнали бош кийимлар.


11.

Пойабзал (шу жумладан резина пойабзал)

Кундалик, моделли, спорт, уйда кийиладиган, ортопедик, енгил, миллий, шу жумладан юқори қисми табиий, сунъий ва синтетик теридан, газлама ва нотўқима материаллар ва трикотаж полотнодан қилинган, шунингдек юқори қисми ҳар хил нарсалардан қилинган, тагчарми чармдан ва терининг ўрнини босувчи материаллардан, полимер материаллардан ясалган пойабзал.


12.

Чинни, фаянс ва керамика буюмлари, қолипланган алюминий идишлар, шиша идишлар

Турмушда ишлатиладиган сортли идишлар (шиша ва биллур идишлар).

Турмушда ишлатиладиган чинни-фаянс идишлар (шу жумладан ярим чинни ва сирланган сопол идишлар).

Керосин шиша лампа, лампа шиша, сопол идиш.

Қолипланган алюминий идишлар, шу жумладан қошиқлар, вилкалар, ликопчалар ва бошқалар.

Иссиққа чидамли шишадан ясалган ошхона идишлари.

Шиша буюмлар ва мебель саноати учун ойна, шиша идишлар, шу жумладан мураббо ва тузланган нарсалар учун бутилка, банка, бочкачалар.


13.

Оқ қоғоз, қоғоздан ясалган буюмлар, босма маҳсулотлар ва идора ашёлари ҳамда мактаб анжомлари

Блок-дафтарлар, чизмачилик ва расм солиш учун блоклар ва альбомлар, қайд этиш, эскизлар, ноталар, чизмачилик ва расм солиш учун қоғозлар (шу жумладан кўзи ожизлар учун), ёзув қоғози, ёзув машинкаси учун мўлжалланган қоғоз, мактаб кундалик дафтарлари, мактаб дафтарлари, ҳарфли ва предметли алифбо, ҳарфлар, бўғинлар, рақамлар кассаси, чизгичлар (шу жумладан логарифмик чизгичлар), савод китоблари, ҳар хил плёнкалардан ясалган қоғозлар учун папка, чизмачилик ва расм солиш учун қоғоз ва картондан ясалган папкалар, қаламдонлар, барча турдаги ручкалар, фломастерлар, идора қоғоз қисқичлари, транспортирлар, ҳарфли ва рақамли трафаретлар, учбурчак чизгичлар, сиёҳдонлар, готовальни, барча турдаги қаламлар (шу жумладан механик қаламлар), перолар, ўчиргичлар, қоғоздан ясалган санитария-гигиена буюмлари, қайдлар учун кундалик дафтарлар, расм солиш, ноталар, сўзларни ёзиш, эскизлар учун дафтарлар, умумий ва техник дафтарлар, шахмат тахталари (қоғоздан ва картондан ясалган), қоғознинг техник сортлари  жило берилган, нуқрадек оппоқ қоғоз, расм солиш учун қоғоз (рулонларда), ёзув машинкалари учун миллиметрли, нусха кўпайтирувчи қоғоз, чизмачиликда ишлатиладиган қоғоз.


14.

Мебель, мебель

аксессуарлари

Турмушда фойдаланиладиган мебель:

ошхона мебели: иш жавон-столлари, осма жавонлар, ошхона столлари, курсилар, буфет, юмшоқ ва қаттиқ ошхона учбурчак мебели, стуллар;

ётоқхона мебели: кийим учун жавон, ички кийимлар учун жавон, каравотлар, икки томонлама юмшоқ матраслар, каравот ёнида турадиган тагкурси, кийим-кечак турадиган яшикли жавон, уч табақали тошойна, тик тошойна, зиёфат жавони;

корпусли мебель: кўп вазифали жавонлар, китоб жавонлари, идиш жавонлари, сервантлар, ёзув столи, бари бор жавонлар, китоб токчалари, телевизор остига қўйиладиган таглик, радио аппаратлар остига қўйиладиган таглик, сандиқлар;

юмшоқ мебель: диванлар, креслолар, йиғма диванлар, тебранма кресло, кресло-каравотлар;

болалар мебели: каравотлар, ўйинчоқлар учун жавон, кийим-кечак учун жавон, ички кийимлар учун жавон, ёзув столлари, компьютер учун столлар, болаларга мўлжалланган юмшоқ мебель (кресло, диван);

турмушда ишлатиладиган бошқа мебель: шу жумладан гигиеник қопламали, металл каркасли мебель.

Брезент қопланган, дала ҳовлида ишлатиладиган йиғма мебель (столлар, стуллар, креслолар, каравотлар ва ҳоказолар).

Мебель аксессуарлари: ёғоч тутқичлар, пластмасса тутқичлар, тўртта шарнирли ошиқ-мошиқлар, экцентрик тортгичлар, токча тутгичлар, шиша тутгичлар, ойна тутгичлар, пойнак, бурчакли тортгичлар, учбурчаклар, штанга тутқичлар, винтлар, гайкалар, илгаклар, қоғозқисқичлар, шайбалар, шкантлар, ёғоч йиғма каравотлар, ёғоч штангалар, ёғоч силлиқлагичлар.


15.

Гилам ва гиламбоп буюмлар

Гилам ва гиламбоп буюмлар (шу жумладан поёндозлар, ўлчамли парча гилам).


16

Ип газлама, ипак, жун, синтетик ва кимёвий толалардан тайёрланган тайёр газламалар


Ип газлама, шу жумладан табиий, синтетик, кимёвий толалардан ва кимёвий (штапель) толалардан тайёрланган момиқ, жун, ипак газламалар.


17.

Қурилиш материаллари


Ванналар, раковина (чаноқ)лар, унитазлар, гулқоғозлар.