ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Тошкент Халқаро ислом тадқиқот марказининг Низоми (ЎзР ВМ 19.05.1995 й. 175-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 19 майдаги

175-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент Халқаро ислом тадқиқот марказининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Тошкент Халқаро ислом тадқиқот Маркази (бундан кейин матнда "Марказ" деб аталади) Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Халқаро ислом тадқиқот Марказини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида ташкил этилган, ўз-ўзини бошқарадиган мустақил ташкилот бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги бошқа қонунлари, ҳукумат қарорлари ҳамда ушбу Низом асосида олиб боради.


1.2. Марказ Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси ҳузурида ислом дини ва маданиятини, Ватанимиз тарихи ва миллий меросини, қадимий анъаналарини ҳар томонлама ўрганиш, уларга оид мавжуд манбаларни илмий талаблар асосида тадқиқ ва нашр қилиш мақсадини кўзлаб иш тутади.

Марказ Ўзбекистон Республикасида ислом тарихи ва исломшунослик бўйича олиб борилаётган тадқиқотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштиради ва зарур илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқади.


1.3. Марказнинг асосий вазифалари:

ислом тарихи ва маданияти бўйича концептуал тадқиқотлар яратиш ва уларни чоп этиш;

мамлакатимизда мавжуд бўлган бой диний, миллий ва маънавий меросни ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарларини тадқиқ этиш, илмий-танқидий матнларни тайёрлаш ва нашр этиш;

Қуръон ва ҳадисларнинг ўзбек тилидаги академик таржималарини тайёрлаш, уларга тегишли шарҳларни нашр этиш;

мамлакат ахборот органларига амалга ошираётган илмий изланишлари ҳақида маълумот ва ахборотлар бериб туриш;

халқаро мусулмон ташкилотлари билан алоқа боғлаш, маҳаллий ва халқаро илмий анжуманлар ташкил қилиш;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-текшириш институтлари билан ҳамкорликда исломий илмлар бўйича қўлланмалар тайёрлаш; бошқа жойларда ёзилган шундай ишларни илмий экспертизадан ўтказиш ва улардан фойдаланиш юзасидан хулосалар тайёрлашдан иборатдир.


1.4. Марказ юридик шахс мақомига, мустақил балансга, думалоқ шаклдаги муҳрга, штампга, ҳисоб рақамлари, ўзбек, инглиз ва араб тилларида номи кўрсатилган расмий иш қоғозларига эга бўлади.



II. МАРКАЗНИНГ БОШҚАРУВ АСОСЛАРИ ВА ТИЗИМИ


2.1. Марказни бошқариш Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган директор ва унинг ўринбосарлари зиммасига тушади.

Директор ўз ваколатлари доирасида Марказнинг барча ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, амалдаги қонунларга мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.


2.2. Марказда бўлимлар, шўъбалар, лабораториялар, кутубхона ва бошқа илмий тадқиқотлар учун керакли иш жойлари ташкил этилади.


2.3. Марказда асосий фаолият билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси тасдиқлаган Марказ директори раҳбарлигида илмий ҳайъат тузилади. Илмий ҳайъат таркиби, ваколатлари ва иш жараёни республика илмий-тадқиқот институтлари учун қабул қилинган тартиб асосида тузилади ва амалга оширилади.



III. МАРКАЗНИНГ ИЛМИЙ ВА БОШҚА ХОДИМЛАРИ


3.1. Марказга ислом дини асослари ва таълимотини яхши билган, юқори савиядаги дииий ва замонавий билимларга эга бўлган мутахассислар, иқтидорли илмий кадрлар жалб этилади. Барча вазифалар Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра меҳнат шартномаси асосида тақсимланади.


3.2. Марказ илмий ходимлари илмий ҳайъат аъзолигига сайлаш ва сайланиш, Марказ фаолиятига тааллуқли муҳим масалаларнинг муҳокамасида қатнашиш, Марказ тасарруфидаги хоналар ва техник воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.


3.3. Марказ илмий ходимлари ички тартиб-интизомнинг сақланиши, тадқиқотларнинг юқори савияда бажарилиши ва ўз малакаларини мунтазам равишда ошириб бориш учун масъулдирлар.


3.4. Марказда турли сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ва диний ҳаракатлар фаолиятига йўл қўйилмайди.


3.5. Марказ ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалдаги қонунчилик, ички тартиб-қоидалар ва раҳбариятнинг кўрсатмалари билан белгиланади.



IV. МАРКАЗНИНГ МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


4.1. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти:

Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасидан ажратиладиган маблағлар;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

турли ташкилот ва фуқароларнинг, шу жумладан, чет эллик фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳайр-эҳсонлари асосида шакллантирилади.


4.2. Марказ турли давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат тизимлари ва корхоналар, шу жумладан, чет эл фирмалари билан ўз фаолияти доирасида шартномалар тузиши мумкин.


4.3. Марказ пул маблағларини сақлаш, турли шаклдаги ҳисоб-китоб, кредит, касса муомалаларини олиб бориш учун банк ва бошқа кредит муассасаларида сўм ва валюта ҳисобларини олади.


4.4. Марказнинг илмий ва бошқа ходимларига ягона тариф сеткасига мувофиқ бюджет ҳисобидан ҳақ тўланади. Марказ ўз имкониятлари доирасида мустақил равишда турли рағбатлантириш шаклларидан фойдаланиши мумкин.

Ҳар йил якунида Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасига молиявий ҳисобот бериб боради.



V. МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТИ


5.1. Марказ илмий ходимларнинг малакасини ошириш, чет элларда илмий-тадкиқот ишларини олиб бориш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш мақсадида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.


5.2. Марказ илмий ходимларининг хорижга илмий-хизмат сафарига бориши ва шунингдек, хориждан Марказга мутахассислар жалб қилиш давлатлараро тузилган шартномалар, республика ижро этувчи органларининг хорижий давлатлар идоралари билан битимлари ва Марказнинг чет эллик фуқаролар ва идоралар билан тузилган шартномалари Республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлими билан келишган ҳолда амалга оширилади.



VI. МАРКАЗНИНГ ТУГАТИЛИШИ


Марказ ва унинг бўлимларини тугатиш ёки қайта ташкил этиш Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси тавсиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.






































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск