язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқаролик/ Паспорт ва виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1999 й. 38-ф-сон "Давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар раҳбарларининг паспорт режимига ҳамда хорижий фуқароларнинг туриш қоидаларига риоя қилиш юзасидан масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

28.01.1999 й.

N 38-ф


ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

ТАШКИЛОТЛАР, МУАССАСАЛАР ВА КОРХОНАЛАР

РАҲБАРЛАРИНИНГ ПАСПОРТ РЕЖИМИГА ҲАМДА

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРИШ ҚОИДАЛАРИГА

РИОЯ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт режимини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 230-сон қарорини бажариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигининг пастлиги натижасида хорижий фуқароларга ноқонуний равишда паспортлар бериш, уларни рўйхатдан ўтказиш, ишга а, ўқишга қабул қилиш, уларнинг кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказишга йўл қўйиш ҳоллари давом этмоқда, бу билан амалдаги қонунчилик ва тегишли норматив база талаблари қўпол равишда бузилмоқда.

Тошкент шаҳрида, Тошкент, Самарканд вилоятларида, шунингдек бир қатор вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда фуқароларни рўйхатга олиш, рўйхатдан ўтказиш, паспортлар бериш ва уларни алмаштириш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун ҳокимликлар ҳузурида ташкил қилинган комиссиялар деярли фаолият кўрсатмаяпти. Давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар раҳбарларининг аксарияти паспорт тизимига риоя қилиш ишларини қониқарсиз ва зарур даражада мувофиқлаштирмасдан олиб бормокдалар.

Қайд этилганларга асосланиб:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар на Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, бошқа вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар тегишли хизматларининг паспорт режимига, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг туриш қоидаларига риоя қилиш бўйича ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Зарур тартиб ўрнатиш, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг хорижий фуқароларнинг паспорт режимига ва республикада туриш қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб бориш даражасини ошириш мақсадида мувофиқлаштирувчи гуруҳ иловага мувофиқ ташкил қилинсин.


3. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ зиммасига қуйидагилар юклансин:

зарур тартиб ўрнатиш ҳамда хорижий фуқароларнинг паспорт режимига ва туриш қоидаларига риоя этишини қатъий назорат қилишга доир аниқ тадбирларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқиш, бунда Тошкент шаҳридаги, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги аҳволга алоҳида эътибор бериш;

ташкилотларда, муассасаларда, корхоналарда, ўқув юртларида, меҳмонхоналарда, санаторий ва пансионатларда паспорт режими бузилишларини аниқлаш, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хусусийлаштирилган уй-жойлар олди-сотдиси бўйича шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг қонунийлиги юзасидан пухта текширишларни мунтазам равишда ўтказишни ташкил қилиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов) вазирликнинг Кириш, чиқиш ва фуқаролик бошқармаси, шунингдек унинг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлинмалари ходимларини бир ой муддатда аттестациядан ўтказсин. Ушбу иш натижаларига кўра уларнинг сафларини юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали, тажрибали ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Носиров зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 28 январдаги

38-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг

паспорт режимига ва хорижий фуқароларнинг

республикада туриш қоидаларига риоя қилиш

билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи

ГУРУҲ ТАРКИБИ


Алматов З.А. - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (раҳбар).

Жалолов Ё.Ж. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари.

Рўзматов И.И. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг етакчи консультанти.

Эшонхўжаев Ҳ.М. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг етакчи консультанти.

Тиллабоев М.Т. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати консультанти.

Баҳромов А.У. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг бўлим бошлиғи.

Бекмирзаев Б.Б. - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари.

Мигманов Р.Т. - Ўзбекистон Республикаси МХХ раисининг ўринбосари.

Назаров С.Я. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари.

Парпиев Б.Р. - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.

Эргашев И.Р. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

Шориқсиев Б.У. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кириш, чиқиш ва фуқаролик бошқармасининг бошлиғи (котиб).