язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фуқаролик/ Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 22.03.2001 й. 1019-сон билан рўйхатга олинган, Ички ишлар вазирининг 11.03.2001 й. 65-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 22 мартда 1019-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлининг

2001 йил 11 мартдаги

65-сонли буйруғига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган

фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш

ва бериш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 декабр кунидаги "Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 519-сонли қарорига биноан ишлаб чиқилган.

Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларини чет элга вақтинча чиқишларида гувоҳнома расмийлаштириш ва бериш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари чет элга вақтинча чиқишларида уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ташкилотлар ва муассасалар вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимиятлари ҳузуридаги махсус комиссияларига чет элга бораётган фуқаро ва унинг ота-оналари тўғрисидаги маълумотлар, ҳамда чет элга чиқиш мақсади кўрсатилган ариза билан мурожаат этадилар.

Комиссия, такдим этилган ҳужжатларни 7 кун муддатда ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади (1-илова). Махсус комиссиянинг қарори ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чет элга чиқаётган фуқаролари рўйҳати, ҳужжатларни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ИИБга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик хизмати бўлимлари, тақдим этилган ариза-анкета, буюртманома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома асосида вояга етмаган шахсни вақтинча чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси билан 7 кун муддатда таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси, давлат божи тўлангандан сўнг, ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ташкилот ёки муассасанинг вакилларига чет элдан қайтиб келгандан сўнг, ички ишлар идорасига 5 кун муддат ичида гувоҳномани топшириш шарти билан тилхат асосида берилади (2-илова).

Вояга етмаганнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматида гувоҳнома ички ишлар идорасига топширилгунга қадар сақланади.


4. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси, чет элда Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун ҳақиқийдир.


5. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементлари бўлган махсус қоғозда 88x125 мм катталикда 16 бетдан иборат қилиб тайёрланади.


6. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган бланк ҳисобланади, сериялари ва тартиб рақамларига кўра вилоятлар бўйича тайёрланади.


7. Гувоҳноманинг муқоваси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва "Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси" сўзлари ўзбек ва инглиз тилларида олтин ҳарфлар билан ботириб ёзилган яшил рангда бўлади. Муқова махсус кимёвий мато билан ҳимояланади.


8. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан ўзбек, рус ва инглиз, Қорақалпоғистон Республикасида - қорақалпоқ тилларида "Diletta 230i" паспорт-ёзув қурилмасида тўлдирилади. Гувоҳномага қуйидаги маълумотлар киритилади:


а) фамилияси, исми, отасининг исми;

б) туғилган вақти;

в) туғилган жойи;

г) миллати;

д) жинси;

е) гувоҳноманинг амал қилиш муддати;

ж) фуқаронинг шахсий коди;

з) гувоҳнома ким томондан ва қачон берилганлиги;

и) дунёнинг барча мамлакатларига бориш учун ҳақиқийлиги тўғрисидаги белги;

к) алоҳида белгилар (қон-резуси ва бошқалар);

л) визалари тўғрисида;

м) ахборот ва шахсий маълумотлар.


"а"-"з" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган маълумотлар, ҳамда фуқаронинг 35x45 мм ҳажмдаги фотосурати гувоҳноманинг учинчи бетига инглиз тилида ёзилади ва ёпиштирилади, ҳамда махсус плёнка билан ҳимояланади, фотосуратнинг четлари ботириб маҳкамланади.


9. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси Хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизмати бўлимлари томонидан берилади.


10. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари чет элга ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ташкилот ва муассасалар вакиллари билан бирга чиқишлари мумкин.


11. Гувоҳномани расмийлаштириш жараёнида боланинг миллати ота-оналарнинг миллатига кўра белгиланади. Агар ота-оналар турли миллатга мансуб бўлсалар, унда гувоҳнома беришда вояга етмаган шахснинг миллати гувоҳнома олувчининг хоҳишига қараб ота ёки онанинг миллати ёзилади.


12. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини олиш учун уларнинг ота-оналари, васийлар (ҳомийлар), ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизмати бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни такдим этадилар:


а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиянинг қарори;

б) 16 ёшга тўлмаган фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

в) 35x45 мм катталикдаги оқ-қора ёки рангли тўртта фотосурат;

г) белгиланган шаклдаги ариза-анкета (3-илова);

д) ташкилот ёки муассасанинг белгиланган намунадаги буюртманомаси (4-илова);

е) вояга етмаган шахснинг чет элга чиқиши учун ота-оналари, васийлари (хомийлар)нинг нотариал тасдиқланган розилиги;

ж) вояга етмаган шахсга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбуриятлари.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга даволанишга кетаётганда, юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари соғлиқни сақлаш идораларининг йўлланмаси ёки хориждаги даволаш муассасаларн томонидан берилган таклифномани тақдим этади.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси ўқишга, халқаро ёшлар фестивалларига ва турли спорт мусобақаларига кетаётганларида ташкилот ва муассасаларнинг ўрнатилган тартибдаги буюртмаси тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга вақтинча ота-оналарининг бири билан бирга кетаётган бўлса, у ҳолда иккинчисининг розилиги талаб этилмайди.

Агар Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга васийлари (ҳомийлари), ташкилот ва муассасалар вакиллари билан кетаётганда, унинг ота-оналари ёки улардан бири бу вақтда чет элда вақтинча бўлган тақдирда, уларнинг розиликлари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаросига ўрнатилган тартибда тўлдирилган ариза-анкета ўқув муассасаси ёки доимий яшаш жойидаги ўз-ўзини бошқарув идораларининг раҳбарлари томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.


13. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг соғлиғи, яқин қариндошларининг оғир касаллиги ёки вафот этганлиги сабабли, зудлик билан чет эл сафарига бориш зарурияти турилса, у ҳолда қуйидага тасдиқдовчи ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:


а) соғлиқни сақлаш идораларининг чет элга даволанишга юборилишлари ҳақидаги йўлланмаси ёки хорижий давлат соғлиқни сақлаш идораларининг ёзма равишда берилган таклифномаси;

б) чет элдаги яқин қариндошларининг оғир касалланганлиги ёки вафот этганлиги тўғррисидаги хорижий ташкилот ва муассасалари томонидан тасдиқланган телеграф хабарлари.

Мазкур ҳолатларда тақдим этилган ҳужжатлар уч кун ичида кўриб чиқилади ва расмийлаштирилади.



II. ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШ ҲАҚИДА МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ

АРИЗАЧИЛАРНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ


14. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари ички ишлар идоралари томонидан қуйидаги тартибда текширувдан ўтказиладилар:

ИИВ, ИИББ, ИИБ ахборот марказларидан.


15. Ахборот маркази томонидан 13 ёшга тўлган ва ундан катта бўлган шахслар текшириладилар ва қуйидагилар аниқланади:

жиноий иш кўзғатилганлиги тўғрисида;

суд қарори бўйича Ички ишлар идораларида маъмурий назоратда турганлиги тўғрисида;

содир этган жиноят учун судланганлиги тўғрисида;

суд қарори асосида умумий ва махсус типдаги руҳий касалликлар шифохоналарига йўлланганлиги тўғрисида;

суд томонидан ўрнатилган мажбуриятларни ижро этишдан бўйин товлаётган бўлса - мажбуриятларини ижро этмагунга қадар.

Чет элга чиқиш учун мурожаат қилган аризачиларни текшириш ИИВ, ИИББ, ИИБ Ахборот марказларидан икки иш кунида амалга оширилади. Зудлик билан чет элга чиқиш зарурияти туғилган ҳолда (вафот этганлик, қариндошларининг оғир касаллиги, зудлик билан даволанишга) Ахборот марказидан текшириш бир иш кунида амалга оширилади. Чет элга кетаётган шахсга нисбатан ахборот марказидан олинган маълумотнинг муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.


16. ХЧКваФБ ҳисобларидан текширишда қуйидагилар аникданади:

илгари қабул қилинган салбий қарор тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХЧКваФБ томонидан муайян шахсларни чет элга чиқишларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХЧКваФБ ёки бошқа манфаатдор хизматлар билан келишилган ҳолда кўриб чиқилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Юқоридаги текширувлар натижалари 15-банднинг 5-хат бошидан ташқари шахсни чет элга чиқиши учун монелик қилмайди.


17. Чет элга чиқиш ариза-анкетасини ва ИИВ, ИИББ, ИИБ ХЧКваФБ, ҳамда Ахборот маркази ҳисобларидан текшириш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.


18. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаросининг чет элга чиқиш ҳақидаги ариза-анкетаси МХХ-МХХБга келишиш учун юборилмайди.



III. ГУВОҲНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ, БЕРИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


19. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини олиш учун зарур ҳужжатларини ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматларига тақдим этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан чет элга чиқиш йиғма иш жилди расмийлаштирилади ва чет элга чиқиш иш жилдларини ҳисобга олиш китобидан рўйхатдан ўтказилиб, тегишли рўйхат рақами берилади (5-илова).

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун такроран мурожаат қилган тақдирда, уларга нисбатан чет элга чиқиш янги иш жилди юритилади.


20. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга ишончли вакиллари кузатувида кетаётганлигида, шу вояга етмаган шахсга расмийлаштирилган гувоҳноманинг бешинчи бетига ҳамроҳлик қила-ётган шахс ҳақидаги маълумотлар ёзилиб, ХЧКваФ хизмати бошлиғи ёки унинг муовини томонидан имзоланиб, виза муҳрлари билан тасдиқланади.


21. Гувоҳномани расмийлаштириш ва тўлдириш жараёнида хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик хизмати ходимлари томонидан гувоҳнома ва ундаги маълумотлар ҳисобга олиш ва рўйхат китобига (6-илова), кетма-кетлик тартибида қайд қилинади.


22. Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик хизматларининг ходимлари айби билан ёки техник сабабларга кўра Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси тўлдириш жараёнида яроқсиз ҳолга келтирилса, яроқсиз ҳолга келтирилганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда 2 нусхада далолатнома тузилади, гувоҳнома бланкасининг рақами далолатномага ёпиштирилади. Далолатноманинг бир нусхаси 10 кун муддат ичида ИИВ ХЧКваФ Бошқармасига юборилади, иккинчи нусхаси бўлимдаги йиғма иш жилдига тикилади.


23. Чет элга чиқиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига нисбатан икки нусхада ҳисоб варақаси (7-илова) тўлдирилиб, хулоса чиқарилгандан сўнг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХЧКваФ Бошқармасига юборилади, иккинчи нусхаси гувоҳнома расмийлаштирилган ХЧКваФ хизматида сақланади.

Ҳисоб варақалари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХЧКваФ Бошқармасига ҳар ойнинг 5 кунига қадар юборилади.


24. Берилган гувоҳномаларнинг ҳисоб варақалари хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматларининг махсус картотекасида алфавит тарзида фамилияси, исми, шарифи бўйича сақланади.


25. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ХЧКваФ хизматлари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан гувоҳноманинг иккинчи бетига имзоланади ва виза муҳри билан тасдиқланади.


26. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси уч ой муддатга, чет элга ўқиш ёки даволаниш учун чиқишда - ўқиш ёки даволаниш муддатига берилади. Зарур бўлган ҳолларда (даволаниш муддати узайтирилганда, яқин қариндошларининг вафоти ва бошқалар) мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан муайян муддатга узайтириб берилади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг маъсул ходими томонидан гувоҳноманинг олтинчи бетидаги "маълумотлар" жадвалига ўзбек ва инглиз тилларида тегишли ёзув киритиб қўйилади.

Ёзув элчи ёки консул томонидан имзоланади ва муҳри билан тасдиқланади.


27. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириб берилганлик учун фуқаролардан энг кам ойлик иш хақининг 30 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи тўловлари нақд пул ёки ҳалқ банкининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиб, давлат божи тўланганлик ҳақидаги чипта ёки тўлов варақаси тақдим этилади. Давлат таъминотида бўлган фуқаролар давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Давлат божини ундирилишини тўғрилигини текшириш учун ИИВ, ИИББ, ИИБ томонидан камида бир йилда бир маротаба тафтиш ўтказилади. Тафтиш ИИВ, ИИББ, ИИБ раҳбяриятининг кўрсатмасига асосан тайинланган комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия аъзолигига ХЧКваФ, ҳамда молия-иқтисод хизматларининг ходимларидан тайинланади.


28. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси олингандан сўнг, ота-оналар, васийлар (ҳомийлар), сафарни ташкиллаштирган ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига кириш визаларини олиш учун мурожаат этадилар.


29. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари чет элга ўқиш ёки даволаниш учун борганларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларидан вақтинчалик консуллик ҳисобидан ўтадилар.


30. Гувоҳнома эгаси ёки уни кузатиб борувчи шахс томонидан чет элга борганларидан сўнг, фавқулодда ҳолатларда ахборот ва алоқа қилиш учун гувоҳноманинг тўртинчи бетидаги маълумотлар тўлдирилади.


31. Чет элда бўлган вақтда гувоҳнома эгаси 16 ёшга тўлиши билан мазкур шахс Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига Ўзбекистон Реслубликаси фуқароси паспортини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Мазкур ариза белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали, Ички ишлар вазирлигига юборилади. Расмийлаштирилган паспорт Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига эгасига топшириш учун юборилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти топширилгандан сўнг, гувоҳнома белгиланган тартибда йўқ килиниш учун Ички ишлар вазирлигига юборилади.


32. Гувоҳнома эгаси уни эҳтиётлик билан сақлаши керак. Гувоҳнома ўғирлатиб ёки йўқотиб қўйилган ҳолларда унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига зудлик билан хабар бериши керак.


33. Гувоҳнома йўқотилгани тўғрисидаги ариза гувоҳномани берган ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматларининг муншийхонасидаги ариза ва шикоят китобидан рўйҳатдан ўтказилиб, мазкур хизмат раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади. Ариза асосида гувоҳнома йўқотилганлиги тўғрисида маълумотнома тузилиб, етти кун муддат ичида мазкур қўлланманинг 14-бандига мувофиқ текширувдан ўтказилгандан сўнг, янги гувоҳнома расмийлаштириб берилади.


34. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элда бўлиш вақтида гувоҳномани йўқотиб қўйган такдирда, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига ёзма равишда ариза билан мурожаат этади. Ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан ўрнатилган тартибда янги гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикасига келиш учун сертификат расмийлаштириб берилади.


35. Агар фуқаролар гувоҳнома йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилганларидан сўнг гувоҳномани топиб олсалар, зудлик билан хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматига ёзма равишда мурожаат қилиб, йўқотилган гувоҳномани топширадилар. Мазкур ариза асосида гувоҳнома йўқолганлиги тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тўхтатилади.


36. Гувоҳнома йўқотилганлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХЧКваФ Бошқармасининг жойлардаги тизимларидан, Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига уч кун муддат ичида юборилади (8-илова).


37. Топиб олинган гувоҳномалар ички ишлар идораларига, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига топширилиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ўз навбатида топилган гувоҳномани, вояга етмаган фуқаронинг чет элда яшаётган манзилига юборади. Гувоҳнома эгаси йўқ бўлган тақдирда, гувоҳнома ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВга юборилади.


38. Вафот эган вояга етмаган шахсларнинг гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ХЧКваФ хизмати бўлимларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасаларига топширилади.


39. Йўқотилган гувоҳномалар бошқа ички ишлар идоралари, топилмалар столи ва фуқаролар томонидан топширилса ва эгаларига хабар берилган кундан бошлаб, олти ой муддатда гувоҳномаларни расмийлаштирган ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматлари томонидан ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.



IV. ГУВОҲНОМАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

САҚЛАШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


40. Гувоҳнома бланклари қатъий ҳисоботли ҳужжатлар ҳисобланиб, шу сабабдан уларни ҳисобга олиш ва сақлашни ташкил этиш тўлиқ таъминланади.


41. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари гувоҳномаси бланкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, ишлатиш ва йўқ қилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан 1996 йил 4 октябрида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, яшаш гувоҳномалари, визалар ва чет элдан таклиф қилиш ҳақидаги шаходат бланкаларини қабул қилиб олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, тарқатиш ва йўқ қилиниши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик хизматларини текшириш тартиби ҳақида"ги 246-сонли буйруғидан фойдаланилади.


42. Гувоҳномани олиб қўйиш (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек гаровга бериш ва бошқа шахсларга бериш таъқиқланади.


43. Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Республика Бош Прокурори ва Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси билан келишилган.

Йўриқноманинг 2-бандига

1-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши раиси

_____________________ ҳокими

"___"_________________ 2001 й.



Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга

тўлмагаи фуқароларига гувоҳнома бериш

бўйича махсус комиссиянинг

N_____-сонли ҚАРОРИ

Комиссия,


(ташкилот номи, ота-оналар, васийлар ёки

хомийлар фуқаронинг фамилияси, исми, шарифи

ва туғилган йили)

(давлат номи, сафар муддати ва мақсади)

буюртмасини ёки аризасини кўриб чиқиб

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


(фамилияси, исми, шарифи ва туғилган йили)

"Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси" билан ҳужжатлантирилсин.

Қарорни ижро этиш учун__________________________________ ИИВ, ИИБ ХЧКваФга юборилсин.

Комиссия аъзолари:



Ф.И.Ш.                                                                                           имзо





Йўриқноманинг 3-бандига

2-ИЛОВА



ТИЛХАТ

Мен


(фамилияси, исми, шарифи)

чиқиш учун

(сафар максади ва давлат номи)


(фамилияси, исми, шарифи ва турилган йили)

номига расмийлаштирилган _______________________________ серияли

N ______________________________________________________ рақамли

муддати_____________________________________________________гача

бўлган Ўзбекистон Республикасининг 16-ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини олдим. Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгандан сўнг, 5 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини топширишга ваъда бераман. Хорижда бўлиш, кириш ва транзит ўтиш визаларини олиш қоидалари билан танишдим.

“____”_______________ йил


(шахсий имзо)

Йўриқноманинг 12-бандига

3-ИЛОВА



__________________________

________________ ХЧКваФБ

35x45 ммли

сурат ўрни



16 ёшга тўлмаган шахснинг чет элга чиқиш

АРИЗА-АНКЕТАСИ



1. Фамилияси, исми, шарифи____________________________________

(илгари фамилияси, исми, шарифингизни ўзгартирганмисиз, кўрсатинг)

______________________________________________________________

2. Миллати ___________________________________________________

3. Туғилган вақти ______________________________________________

4. Туғилган жойи ______________________________________________

5. Доимий яшаш жойи _________________________________________

6. Фуқаролиги ________________________________________________

7. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани серияси ________________

N ______________




(ким томонидан берилган)

___________________ “____”______________________ йилда берилган

8. Хорижга чиқишдан мақсад


қишга, даволанишга, сайёҳлик,

спорт ва халкаро конкурсларга кетаётган давлатнинг номи)

9. Ҳамроҳлик қилувчини


(фамилияси, исми, шарифи, туғилган

йили, паспортининг серияси ва рақами, рухсат ёзувининг муддати)

10. Сизга нисбатан жиноий иш қўзгатилганми? __________________

_____________________________________________________________

11. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси тўғрисида маълумот (қаерда ва қайси ўқув муассасаларида таҳсил олади):

Кирган

куни


Кетган

куни


Ўқиш жойи


Ўқув муассасасининг

манзилгоҳи


“___” ______________ 2001 й.

муҳр ўрни


____________________________

Ўқув муассасаси, ўз-ўзини бошқарув

маҳаллий идоралар мансабдор

шахсининг имзоси ва фамилияси


12. Яқин қариндошлари: отаси, онаси, васийи (ҳомийи) ака-ука, опа-сингиллари тўғрисида маълумот.

Фамилияси

Исми Шарифи


Қариндошлик

муносабатлари


Туғилган вақти

ва жойи


Иш жойи ва

лавозими


Яшаш жойи

манзили


_____________________________

аризачини фамилияси ва имзоси

“___” ______________ 2001 й.

Ариза ва бошқа керакли ҳужжатларни қабул қилдим _________

(қабул қилган ходимнинг мансаби ва фамилияси)

“___” ______________ 2001 й.

“___” ______________ 2001 йилда ____________ серияли _________ рақамли

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини

____________________________________________________________

ИИВ, ИИББ, ИИБ ХЧКваФБ томонидан берилди.

Қўшимча маълумотлар:

Йўриқноманинг 12-бандига

4-ИЛОВА



____________________

____________________

ХЧКваФБ бошлиғига




БУЮРТМА


  

(ташкилот ва муассасани номи)

Сиздан,


(фамилияси, исми, шарифи ва туғилган йили)

ни


(давлат номи, сафар муддати ва мақсади)

юборилиши сабабли Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси расмийлаштириб беришингизни сўраймиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимиятлари ҳузуридаги махсус комиссиясининг 200__йил "___"__________ кунидаги _____-сонли Қарори, туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, фотосуратлар, ариза-анкета, ота-онасининг нотариал тасдиқланган розилиги, кузатиб борувчини нотариал тасдиқланган мажбурияти, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги чипта илова қилинади.

Илова: _________ варақда

М.Ў.

лавозим

масъул шахснинг

Ф.И.Ш. ва имзоси

Изоҳ: Буюртма ташкилот, муассаса идораларнинг бланкларида ёзилиб, масъул шахс томонидан имзо ва мухр билан тасдиқланади.






Йўриқноманинг 19-бандига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга

тўлмаган фуқароларини чет элга чиқиш учун

расмийлаштирилган йиғма иш жилдларини

рўйхатга олиш китоби

N N


Фамилияси Исми Шарифи


Мурожаат қилган ташкилотнинг номи


Сафар мақсади


Борилаётган

давлат номи


Изоҳ


Йўриқноманинг 21-бандига

6-ИЛОВА



(100 варақ)

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга

тўлмаган фуқароси гувоҳномасини ҳисобга

олиш ва уларни фуқароларга тарқатиш китоби

Гувоҳномаларнинг серия ва рақамлари


Берилган сана


Гувоҳнома кимга берилди фамилия, исми, шарифи


Эслатма


кирим


чиқим


1

2

3

4

(297x210 мм ўлчамли)






Йўриқноманинг 23-бандига

7-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНГИНГ

16 ЁШГА ТЎЛМАГАН ФУҚАРОСИ

ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБ ВАРАҚАСИ



Шахсий код N ________

1.


(фамилияси, исми, отасининг исми)

2.

3.



(туғилган куни, ойи, йили


(туғилган жойи - қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят, республика)

4.

5.


(миллати)


(ота-онасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган вақти)

6.


(турар жойи - шаҳар, туман ва кўчасининг номи, уй ва хонадон N)

7.


8.


9.



(хужжатларни қабул санаси)


(сафар мақсади)


(кетилаётган давлат)

10. Гувоҳнома қуйидаги асосда берилди


(хужжатаинг номи, серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

Фотосурат

ўрни


11. Гувоҳномани расмийлаштирди


(гувохномани расмийлаштирган ходимнинг Ф.И.Ш.)

12. ИИВ.ИИББ, ИИБ ХЧКваФБ бошлиғи


(имзо)

13. Гувоҳномани серияси_____N________"___"_______20___


йдан "___"_________йилгача муддатга олдим



(имзо)

14.


(и/жилди N)

15.


(ИИВ, ИИББ, ИИБнинг номи)

Ҳисоб варақасининг ўлчами 210x148 мм

Ҳисоб варақаси перфокарта қогозида тайёрланади

_____________________________

(варақни тўлдирган ходимнинг имзоси)

(орқа томони)

16. Қайта мурожаатлар тўгрисида маълумотнома.


Ҳужжатларни қабул қилинган санаси


Вақтинча ёки доимий яшашга кетилаётган давлат номи


Қабул қилинган қарорнинг санаси


Қарор (рухсат ёки рад этилди)


Рад этилганлигининг сабаби



17. Қўшимча белгилар

Йўриқноманинг 36-бандига

8-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат чегараларини

қўриқлаш қўмитасига

Нусхаси:

Ўзбекистон Республикаси

Миллий хавфсизлик хизматига

Тошкент шаҳар ИИББ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик

(ИИВ, ИИББ, ИИБ ХЧКваФБ номи)

бошқармасига Рахматов Султон Ахмаджонович

(аризачининг фамилияси, исми, шарифи)

қизи 1987 йилнинг 1 январ куни туғилган Рахматова

(йўқолган гувоҳнома эгасининг туғилган куни, ойи, йили,

Ширин Султоновнага Тошкент шахар ИИБ ХЧКваФ бошқармаси

серияси, рақами, кайси ИИВ, ИИББ, ИИБ ХЧКваФБ томонидан

томонидан 2001 йилнинг 5 январ кунидан

қайси муддатга ва қачон берилган)

2001 йилнинг 30 июнигача бўлган муддатда расмийлаштириб берилган СА 0000142 рақамли Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувохномасини номаълум сабабларга кўра йўқотиб қўйганлиги бўйича ариза билан мурожаат қилди. Шу сабабли юқорида кўрсатилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисоблашингизни ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ХЧКваФ Бошқармасига хабар беришингизни сўраймиз.

________________________бошлиғи

(ИИВ, ИИББ, ИИБ ХЧКваФБ

номи бошлиқ унвони)

(фамилияси, исми)