язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Шахснинг ҳуқуқий мақоми/ Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 30.09.2008 й. 875-1/554-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қўшма Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ ҚЎШМА

ҚАРОРИ

30.09.2008 й.

N 875-1/554-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН) КОТИБИЯТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 21-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибиятининг чекланган сони 11 бирликдан иборат штат жадвали тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида"ги 2008 йил 1 майда қабул қилинган ПФ-3994-сонли Фармонининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, унинг Котибиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг самарали ишлаши учун зарур бошқа шароитларни яратиш масаласини кўриб чиқсин ва унда қуйидагиларни назарда тутсин:

асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича 2008 йилда идора мебели, автотранспорт, компьютер техникаси, дастурий ва бошқа хил моддий-техника воситалари олиш учун маблағлар ажратиш;

2008 йил октябрь ойидан эътиборан Давлат бюджетидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳукуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибиятининг фаолияти ҳамда жорий таъминоти, босма материаллар чиқариш, ахборот нашрлари ва адабиётларга обуна бўлиш, халқаро омбудсманлар институтларига аъзолик бадаллари тўлаш, Омбудсманнинг ва унинг Котибияти ходимларининг халқаро анжуманлар ишида иштирок этиши маблағлар, шунингдек хизмат автотранспорти таъминотига лимитлар ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятини жойлаштириш учун Тошкент шаҳрида тегишли бино ажратиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмитаси раисига, Вакилнинг ўринбосари ва Котибияти мудири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмитаси раисининг ўринбосарига тенглаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимларига ҳам татбиқ этилсин.


5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари А. Рустамов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери


Д. ТОШМУҲАМЕДОВА

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Раиси


И. СОБИРОВ

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси”, 2008 й., 9-сон, 531-модда.