ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.2003 й. 488-II-сон "Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2002 йилдаги фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2003 й.

N 488-II



ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН)НИНГ

2002 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА



Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С.Ш. Рашидованинг ҳисоботини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2002 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.


2. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоғини ислоҳ қилиш шароитида омбудсман фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида миллий қонун ҳужжатларига риоя этилишининг мониторинг тадқиқотларини ривожлантирсин ҳамда чуқурлаштирсин;

инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ижтимоий шериклик принциплари асосида фаоллапггирсин;

фуқаролар мурожаатларини жойларнинг ўзида тезкор ҳал этшп бўйича омбудсман минтақавий вакилларининг давлат органлари ҳамда жамоат тузилмалари билан ҳамкорликдаги ишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги жамоатчиликни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсатидан хабардор қилиб бориш масалаларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ҳар томонлама кўмаклашсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                          Э. Халилов




Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакилининг (омбудсманнинг) 2002

йилги фаолияти тўғрисида

ҲИСОБОТ


Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳисобот давридаги фаолияти ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоғини ислоҳ қилишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, маллий қонунчилик ҳамда ҳуқуқнинг қўлланиш амалиётини такомиллаштириш, демократик институтларни ривожлантириш, ижтимоий сектор ва оммавий ахборот воситаларини ижтимоий шериклик принциплари асосида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш жараёнига жалб этиш, халқаро ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик қилиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш ва демократлаштиришни чуқурлаштириш шароитларида амалга оширилди.



I. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ МОНИТОРИНГИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ИШЛАР


Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидага қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан амалга ошириб келинмоқда. Юзага келиши эҳтимоли бўлган муаммоларни ҳал қилиш йўллари ҳамда усуллари белгилаб ҳам олинди. Инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолларини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларга оид махсус маърузалар ҳамда тайёрланган тавсиялар вилоятлар ҳокимликларига юборилгач, маҳаллий ҳокимият органлари, бошқа тузилмалар улар асосида бу камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни ишлаб чиқдилар.

Шунга биноан "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг болаларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш ҳуқуқини таъминлашга тааллуқли қисмининг Хоразм вилоятидаги ҳамда "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аёлларнинг репродуктив ҳуқуқларини таъминлашга оид қисмининг Жиззах вилоятидаги ижроси тўғрисида мониторинг тадқиқотлари ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, Хоразм вилоятида фуқароларнинг таълим олишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, бу жараёнда иштирок этаётган ижтимоий тузилмаларни янада ривожлантириш, аҳолини таълим ва тарбиянинг барча шакллари билан қамраб олиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

Бироқ болаларнинг ўрта махсус, касб-хунар таълими олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида давлат органлари ҳамда таълим тизими органларининг фаолиятида ҳамон айрим хато ва камчиликлар ҳам учрамокда.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги ўқув муассасалари дарсликлар, услубий қўлланмалар ва бошқа адабиётлар билан атиги 70-75 фоиз таъминланган, бундай китобларгагаг нашр адади етарли эмас, туманларда мактаб дарсликлари ва ўқув ашёларини сотишга мўлжалланган китоб дўконлари йўқ.

"Таълим тўғрисида"га Ўзбекистон Республикаси Қонунининг болаларнинг ўрта махсус, касб-хунар таълими олиш ҳукуқини таъминлашга тааллуқли қисмининг Хоразм вилоятидаги ижроси тўғрисидаги маъруза вилоят фаолларининг 2002 йил 24 июлда бўлиб ўтган йиғилишида муҳокама этилиб, маърузада таъкидлаб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) тавсияларини амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.

Жиззах вилоятида ўтказилган мониторинг тадқиқотлари туғиш ёшидаги аёлларнинг юқори малакали тиббий хизмат олиш ва соғлиғини муҳофаза қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга, уларнинг репродуктив ҳуқуқлардан қай даражада хабардорлигини, ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари ходимларининг кадрлар салоҳиятини ўрганишга қаратилди.

Бу борадаги фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири репродуктив саломатлик масалалари бўйича кенг маърифий тадбирларни ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Мониторинг тадқиқотларшшнг кўрсатишича, ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатувчи айрим муассасалардага тиббий хизмат кўрсатиш сифати, уларнинг зарур асбоб-ускуналар, дори-дармон воситалари билан таъминланганлик даражасига эътиборни янада кучайтириш зарур.

Туғруқхона мажмуалари бош пшфокорлари ўртасида ўтказилган сўров натижасида айрим муассасаларнинг капитал таъмирга мухтожлиги, баъзилари эса ҳатто авария ҳолатида эканлиги аниқланди. Ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатувчи деярли барча муассасаларни асбоб-ускуналар, лаборатория, ташҳис қўйиш ва бошқа махсус жиҳозлар, қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар билан таъминлашда қийинчиликларга дуч келинмоқда.

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг фуқароларнинг репродуктив ҳуқуқларини таъминлашга тааллуқли қисмининг Жиззах вилоятидаги ижросига доир мониторинг тадқиқотлари шундан далолат берадики, давлат органлари ва соғлиқни сақлаш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ташкилотларининг фаолияти янада такомиллаштирилмоғи лозим.

Шу муносабат билан тавсиялар тайёрланди, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, шунингдек соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда бўлимлари мазкур тавсиялар асосида соғлиқни сақлаш тизимининг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусий тиббий хизмат кўрсатшп секторини ривожлантиршп, оталиққа олган ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларидаги таомлар сифатини яхшилаш, бундай муассасаларни қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришлари зарур. Вилоят оммавий ахборот воситалари ёш авлодни гендер тенглиги руҳида тарбиялаш масалаларининг ёритилишига, репродуктив ҳуқуқни таъминлаш мавзуларига янада кўпроқ эътибор қаратишлари, аҳолини оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатишга оид қонун хужжатлари нормаларини бузиш ҳоллари тўғрисидага маълумотлар, шунингдек айбдор шахсларга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида аниқ мисоллар асосида хабардор этишлари зарур. Тадқиқот якунларига кўра маҳаллий давлат ҳокимият органларининг тегишли қарорлари ҳам қабул қилинди.

Мониторинг тадқиқотлари якунларига оид маърузаларга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хузуридаги Маслаҳат-таҳлил кенгаши аъзоларининг эксперт баҳоси берилди.

Ҳуқуқларни имкон қадар мақбул тарзда ва самарали рўёбга чиқариш учун шароит яратиш мақсадида миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқий нормалар ва ҳужжатларга мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид ишлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

2002 йил мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан "Жамоат фондлари тўғрисида"ги, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги, "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"га, "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, "Тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар тўғрисида"ги, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги, "Банкротлик тўғрисида"ги ва бошқа қатор қонун лойиҳаларининг экспертизаси ўтказилди.

Омбудсман институти томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ҳамкорликда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлар миллий дастури лойиҳаси муҳокама қилинди, бу лойиҳа инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалда таъминлашга оид умуммиллий ва минтақавий сиёсат стратегияси ҳамда тактикасини ишлаб чиқишга, диққат-эътиборни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳал зтилмаган муаммоларга жалб этишга кўмаклашишга қаратилган. Миллий дастур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг И.М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси муҳокамасига юборилди. Мазкур ташкилотларнинг таклифлари ва фикр-мулоҳазалари дастур лойиҳаси маромига етказилишида ҳисобга олинди.

Ўзбекистон Республикасқца қонун чиқарувчи органни ислоҳ қилиш жараёнлари икки палатали парламент шароитида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш заруриятини аниқлаб берди, бу концепция омбудсманлар фаолиятининг жаҳон тажрибасини ўрганиш, 130 та чет мамлакатлар қонунлари қоидаларининг таҳлилини ўтказиш асосида тузилди, шунингдек ТАСИС ва ЕХҲТ экспертлари иштирокида муҳокама қилинди.

Давлат органларининг айрим вазифаларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа бориш йўли билан давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган "XXI аср маҳалласи" концепциясини тайёрлаш ва муҳокама қилишга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан катта эътибор қаратилди.



II. ОЛИЙ МАЖЛИС ИНСОН

ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИНИНГ

(ОМБУДСМАННИНГ) ФУҚАРОЛАРНИНГ

МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ОЛИБ

БОРГАН ИШЛАРИ


2002 йилда омбудсманга фуқаролардан 5130 та мурожаат тушди, шу жумладан 2768 та мурожаат почта орқали келди, 2362 та мурожаат қабул вақтида тушди (шулардан 871 тасига оғзаки тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди).

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари бузилгашшги тўғрисидаги 1450 та мурожаат назоратга олинди, шулардан 250 таси ижобий ҳал қилинди.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият тўғрисида ахборот олиш имкониятини берувчи муҳим иш шаклларидан бири жойларда фуқаролар қабулини ташкил этишдир. Йил давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибияти ходимлари минтақаларда, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм вилоятларида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилдилар. Омбудсман ва унинг вакиллари жойларга чиқиб, аризачилар билан 40 дан зиёд учрашув ўтказдилар. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари, Эксперт кенгапш аъзолари, шунингдек Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича 35 та суд жараёнини омбудсман вакили сифатида кузатдилар.

Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг маълумотлар банкидан фаол фойдаланилди. Тахлиллар шуни кўрсатадики, мурожаатларнинг катта қисми аввалгидек қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига, меҳнатга оид муносабатлардаги, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишдаги камчиликларга тааллуқлидир.

Мурожаатлар умумий сонининг эллик бир фоизидан ортиғи суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ.

Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан мурожаатлар ўтган йилдагига нисбатан кўпроқ тушаёттанлиги тамойили кўзга ташланмоқда.

Одил судлов соҳасидаги ҳуқуқбузарлик масалаларига оид мурожаатлар тахлили шуни кўрсатадики, уларнинг аксарияти судда иш кўришнинг асоссиз кечиктириб юборилаётганлиги, сансалорлик қилинаётганлиги, тергов ва суд ходимларининг нохолислиги, суд қарорларининг бир-бирига зидлига ёки уларнинг ижро этилмаслиги, терговни қонунга зид усуллар билан олиб бориш, терговдагиларнинг ҳимоя ҳуқуқлари бузилаётганлиги билан боғлиқ шикоятлардир.

Меҳнат ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар кўшимча ишдан ноқонуний бўшатилганлик ва иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳақида шикоят қиладилар.

Ижтимоий ҳуқуқларга доир мурожаатларнинг аксарияти ижтимоий тўлов, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқларини амалга ошириш, ёшга кўра, ногиронлик нафақасига чиқиш тартиботи, пенсиялар микдорини ҳисоблаш тартиби бузилганлиги, шунингдек тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари билан боғлиқ мурожаатлардир.

Иқтисодий ҳуқуқлар соҳасида фуқаролар мулк хукуқи, тадбиркорлик фаолиятини эркин амалга ошириш ҳуқуқи бузилаётганлиги ва бундай фаолиятни амалга оширишга айрим мансабдор шахслар томонидан тўсқинлик қилинаётганлиги ҳақида шикоят қиладилар.

Таълим масалаларига доир, ҳокимликлар қабул қилган қарорлардан норозилик билдириб ёзилган, хотин-қизлар, болалар ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар сони камайди.

Фуқаролар мурожаатлари таҳлили шуни кўрсатадики, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг мансабдор шахслари хати-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш, аввалги йилларда бўлгани каби ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда ҳамда бу масала мамлакатда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти жараёнида бундан буён ҳам ўрганишни талаб этади.



III. ОМБУДСМАН МИНТАҚАВИЙ

ВАКИЛЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚ

ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ


Шуни таъкидлаш жоизки, 2002 йилда омбудсман минтақавий вакилларининг иши янада фаоллашди. Бу маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қўллаб-қувватлаши ва мазкур институтнинг тузилмавий шаклланиши амалда ниҳоясига етганлиги билан боғлиқдир. Минтақавий вакил тўғрисида низом ишлаб чиқилди. Услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, минтақавий вакиллар ишини мувофиқлаштириш мақсадида ҳисобот даврида омбудсман Котибияти ходимларини мамлакатнинг турли минтақаларига хизмат сафарига юбориш амалиёти йўлга қўйилди.

Ҳисобот йилида омбудсман минтақавий вакиллари томонидан 900 га яқин мурожаат кўриб чиқилди.

Омбудсман минтақавий вакилларининг хисобот давридаги фаолияти устуворликларидан бири аҳоли кенг қатламлари ҳамда раҳбарлар орасида омбудсман ва унинг вакиллари вазифалари ҳамда ваколатлари тўғрисида ахборот-маърифий ишларни олиб боришдан иборат бўлди. Давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари, ўқув юртлари, корхоналар ва муассасаларда, маҳаллаларда минтақавий вакиллар ташаббуси асосида ҳамда хорижий шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида семинарлар ташкил этиш, учрашув ва суҳбатлар ўтказиш орқали фуқаролар ва мансабдор шахсларни инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, омбудсман фаолияти, инсон ҳуқуқларига доир халқаро битимлар билан таништириш ишлари давом эттирилди. Мазкур ишлар марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тўла-тўкис рўёбга чиқариш мақсадида омбудсман минтақавий вакилларининг кўмагида барча ҳудудларда вилоят прокуратура тузилмалари билан биргалиқца ишчи гуруҳлари тузилиб, уларнинг фаолияти аҳоли ўртасида ҳуқуқий битимларни тарғиб қилишга, муайян мурожаатлар текширувини биргаликда ўтказишга қаратилмокда.

Фуқароларнинг шикоятларини жойларда тезкор ўрганиш учун ҳисобот даврида омбудсман томонидан минтақавий вакилларга ижро этиш, қўшимча ахборот олиш ва далилларни аниқлаштириш, текширишларни уюштириш учун 204 та топшириқ берилди.

Одил судлов соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар масаласи хусусида минтақавий вакилларга тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳамон уларнинг аксарияти, омбудсманга тушган мурожаатлар сингари, судларнинг ҳукмларидан норозилик, суд ишларини юритишдаги сусткашлик, суд ҳал қилув қарорларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиш, жиноий жавобгарликка асоссиз жалб этилганлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ғайриқонуний хатти-харакатлари ва суд қарорларининг ижро этилмаслиги билан боғлиқ.

Меҳнат хукуқлари соҳасида меҳнат шартномаларининг шартларига риоя этилиши, малакали иш билан таъминлаш хусусида шикоятлар келиб турибди.

Ижтимоий ҳуқуқлар соҳасидага мурожаатлар ижтимоий ёрдам олишга бўлган имкониятларни рўёбга чиқаришдаги қоидабузарликлар, пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тартиб-таомилларига риоя этилмаслиги, ногиронлик гурухлари белгиланишидаги камчиликлар, пенсияларни ҳисоблаш тартиби такомиллапггирилмаганлиги, пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқлар тўла ва ўз вақтида амалга оширилиши билан боғлиқ хизматдан қониқмаслик, тиббиёт муассасаларида даволанувчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ.

Иқтисодий ҳуқуқлар соҳасида мулк ҳуқуқи бузилаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турларини амалга ошириш йўлида сансалорлик ҳамда айрим мансабдор шахслар томонидан асоссиз тўсқинликлар қилинаётгани хусусида эътирозлар бўлиб турибди.

Мурожаатларнинг талай қисмини уй-жойга бўлган ҳуқуқларнинг бузилишига доир шикоятлар ташкил этади, уларда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ва коммунал хизмат кўрсатиш органларининг қониқарсиз иш олиб бораётганлиги хусусида арз этилади. Туман ва шаҳар ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) паспорт идоралари, ҳокимликлар комиссиялари томонидан фуқароларни турар жойи бўйича рўйхатга олиш ва доимий қайд этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда йўл қўйилаётган сансалорлик ҳоллари бўйича фуқароларнинг мурожаатлари сони камаймаяпти.

Минтақавий вакиллар фаолиятида ҳисобот даврида аризачилар билан жойларда учрашиш, омбудсман вакили сифатида суд процессларининг боришини кузатиш сингари янги иш шакллари пайдо бўлди. Минтақавий вакиллар омбудсман топшириқномаларидаги муайян фактлар юзасидан пенитенциар тизим муассасаларини бориб кўра бошладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 232-II-сонли Қарорига мувофиқ омбудсманнинг Хоразм ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақавий вакиллари тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг сессияларида мазкур вилоятларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги вазият ҳамда 2001-2002 йиллар мобайнидага ўз фаоляятлари тўғрисида ахборот бердилар. (Бошқа вакилларнинг ахборотлари ҳам вилоятлар ҳокимият вакиллик органларининг бўлғуси сессиялари кун тартибига киритилган).

Ҳисобот даврида ТАСИС дастури орқали Жиззах, Навоий ва Андижон вилоятларида минтақавий вакилларни қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди, улар 2003 йилдаёқ компьютерлар ва нусха кўчириш техникасини олишлари, "Интернет" тармоғи ва электрон почтадан фойдаланишлари мумкин. Бу уларга шундай имкониятга эга бўлган марказий идора ҳамда бошқа минтақавий вакиллар билан фаол мулоқотда бўлиш имконини беради.

Минтақавий вакиллар фаолиятининг самарадорлиги ижобий ҳал этилаётган мурожаатлар сони йил сайин ортиб бораётганлигида, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти ўсаётганлигида ўз ифодасини топмоқда. Бу "Ижтимоий фикр" марказининг социологик сўровлари якунларида ва Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан қайд этилмоқда. Бундай тузилмалар фаолиятининг тажрибаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) чет эллик шериклари - Польша Республикаси Фуқаролар хукуқлари вакилида ва, айниқса, ўз мамлакати минтақаларида вакилларга эга бўлган, фаолияти билан Ўзбекистон парламенти омбудсманининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти бўйича вакиллари танишиб қайтган Австрия Республикаси омбудсманларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Ўтган йили Польша, Швеция, Германия ва Австрия омбудсманлари девони мутахассислари Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилояти бўйича вакили, Европа Омбудсман Институтининг ижрочи директори эса Бухоро вилояти бўйича вакили амалий фаолияти билан танишди.



IV. ОМБУДСМАННИНГ ЖАМОАТЧИЛИК

БИЛАН АЛОҚАЛАРИ ВА ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИК


Ўз фаолиятининг асосий принципларини - ошкоралик ва очиқликни рўёбга чиқара бориб омбудсман: суд тизимини ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ислоҳ қилиш жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-кувватлади; демократик жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг муҳим бўғини бўлган оммавий ахборот воситалари фаолиятига кўмаклашди; ёшлар доирасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришга ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини рағбатлантиришга кўмаклашди; жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари - болалар, хотин-қизлар, қариялар, ногиронлар, кам таъминланганлар ва маҳбусларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ривожлантариш масалалари билан шуғулланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан мамлакат минтақаларида семинарлар, маърузалар ва суҳбатлар ўтказишга катта эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Конрад Аденауэр номидаги Фонднинг минтақавий ваколатхонаси билан биргаликда Марказий Осиё давлатларидан келган вакиллар иштирокида инсон ҳуқуқлари мониторинги масалалари бўйича халқаро конференция ўтказилди. Бундан ташқари барча минтақаларда мазкур фонд, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргалиқда жиноий жазоларни либераллаштариш масалалари, жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиршп муаммолари бўйича илмий-маърифий семинарлар ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича маърифий адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш ҳамда уларни ўқув юртлари, пенитенциар тизим муассасалари, жамоат ташкилотларига бепул тарқатиш амалга оширилмоқда, шу жумладан ўзимиздаги ва хорижий шериклардан олинган маърифий адабиётлар шу зайлда тарқатимоқда.

"Инсон ҳукуқлари мониторинги" тўпламининг нашр этилиши ва тарқатилиши Конрад Аденауэр номидага Фонд ваколатхонаси кўмагида амалга ошириладиган бўлди. Тўпламнинг мақсади муштарийларни жамиятимиз учун янга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш воситаси мониторинги ва ривожлантирилиши услубиёти билан таништиришдан иборатдир. Тўпламда мамлакатимиз ва чет эл муаллифларининг ҳуқуқлар ва эркинликлар мониторингининг энг долзарб муаммоларига бағишланган мақолалари, мониторинг бўйича конференция якунлари ва бошқа материаллар эълон қилинади. Тўплам ўқув юртларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларига тарқатилади, шунингдек чет эл омбудсманларига ҳамда юридик йўналишдаги тадқиқот марказларига юборилади. Омбудсман ташаббуси билан, ана шу Фонд ваколатхонаси кўмагида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимининг вояга етмаган шахсларни сақлашга мўлжалланган Зангиота тарбия колониясига компьютер синфи топширилди. Бу иш муассасада ҳуқуқий маданият даражасини оширишга кўмаклашибгина қолмай, балки жазони ўтаганларнинг ижтимоий кўникмасини муваффақиятли йўлга қўйиш имкониятини ҳам беради.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан эълон қилинаётган ҳар йилги ҳисоботлар, шунингдек ахборот-маърифий йўсиндаги бошқа адабиётлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, олий ўкув юртларига, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларига, оммавий ахборот воситаларига мунтазам равишда юборилмоқда.

Хорижий, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида (газета-журнал, ахборотнома ва бошқа нашрларда) инсон хукуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини, Олий Мажлис Инсон ҳукуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг), Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя эталиши бўйича комиссиянинг, омбудсман минтақавий вакилларининг фаолиятини ёритувчи 100 дан зиёд мақола зълон қилинди.

Ошкоралик принципини ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш концепциясини рўёбга чиқаршп доирасида "омбудсман -массмедиа" ўзаро ҳамкорлик гуруҳи янгиланди.

"Ёшлар", "Тошкент ва тошкентликлар", "Чет мамлакатларга эшиттиришлар" студияларининг тўлқинларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуклари бўйича вакили (омбудсман) институтининг фаолияти ва вазифалари тўғрисидаги радиоэшиттиришларнинг эфирга мунтазам чиқиши давом эттирилди. Телевидение каналларида 20 дан зиёд репортаж ва маърифий кўрсатув тайёрланди ҳамда намойиш этилди. Шунингдек чет эл оммавий ахборот воситалари ("Би-би-си", "Немис тўлқини", Даниянинг газеталари ва ахборот агентликлари ҳамда бошқалар) билан тадбирлар ва брифинглар ўтказиш жараёнида мулоқотлар бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Президентининг парламентнинг саккизинчи-ўнинчи сессияларидаги маърузаларида баён қилинган қоидаларни амалда рўёбга чиқара бориб, ҳисобот даврида коллежлар ва лицейларнинг ўқувчилари, юридик йўналишдаги олий ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари ва аспирантларининг омбудсман Котибиятида иш ўрганиши ҳамда қонун чиқарувчи олий орган фаолияти билан танишуви амалиёти давом эттгирилди. Омбудсман фаолияти билан таништириш юзасидан Тошкент ислом университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институти талабалари, "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаоллари учун бевосита парламент биносида учрашувлар ўтказилди, Тошкент давлат юридик институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент юридик коллежи ва бошқа ўкув юртларида мунтазам равишда лекциялар ўқилмоқда. Ҳисобот даврида илмий-тадқиқот ишларига тақризлар берилди ҳамда фан докторлари ва номзодлари илмий даражасини олиш талабгорларининг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши муаммоларини тадқиқ этишга бағишлаб ёзилган диссертация ишларига бир нечта такризлар тайёрланди.

Бундан ташқари, ўз материалларини адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш учун такдим этган бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг устав хужжатлари юзасидан хулосалар берилди.

Ҳисобот даврида халқаро ташкилотлар ва тузилмалар (БМТ, АВА, SIDA ва бошқалар) томонидан ташкил этилган турли тренинглар ва курсларда омбудсман институтининг Котабияти ходимлари ва жамоатчилик асосидаги тузилмалари аъзолари малака ва иш маҳорати оширдилар. Ахборот имкониятларини кенгайтириш мақсадида минтақавий вакилларнинг бир қатор идораларини кейинчалик уларнинг базасида ҳуқуқий маориф ва ёрдам марказларини ташкил этиш учун техник таъминлаш ва "Интернет" тармоғига улаш учун грантлар ажратилиши бўйича донорлик ташкилотлари билан иш олиб борилди.

Халқаро жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш мақсадида ўтган даврда омбудсман институтининг Интернетдаги электрон манзили янгиланди (ombudsman@gov.uz). Шунингдек Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) саҳифаси мазмунини янгилаш бўйича ишлар умумпарламент сайти доирасида ҳам ўтказилди.

Чет мамлакатлар омбудсман институтлари ва халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши ва уларни химоя қилиш муаммолари бўйича ҳамкорлик Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 2002 йилда бундай ҳамкорлик Олий Мажлис Инсон хуқуклари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) халқаро ва миллий ташкилотлар томонидан ташкил этилган турли тадбирларда иштирок этиши орқали амалга оширилди. БМТ, ЕХҲТ, Европа Омбудсман Институти ва бошқа шу сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан уюштирилган тадбирлар улар орасида айниқса мухим ўрин тутди.

2002 йил бошларида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) таклифига биноан Польша Республикаси Фуқаролар ҳуқуқлари вакили профессор Анжей Цоль бошчилигидаги шу мамлакат делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Ташриф чоғида Польша Республикаси Фуқаролар ҳуқуқлари вакили билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Австрия омбудсманлари ва Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан унинг Фарғона вилояти бўйича вакили шу мамлакатга ташриф буюрди. Ташриф чоғида Австрия парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасида, Австрия Конституциявий судида, Адлия вазирлигида, прокуратурасида ва жазони ижро этиш муассасасида, ЕХҲТ қароргоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кўмагида Европа мамлакатлари омбудсманлари билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилмоқда. Швеция парламенти омбудсмани билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиб, унинг доирасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича мутахассис Т. Манинен эксперт ёрдами кўрсатиш ва тренинг ўтказшп учун 2002 йил ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга келди. Т. Манинен учун омбудсман институти шериклари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, ўқув юртлари билан мулоқотларни ўз ичига олган махсус дастур ишлаб чиқилди. Словакия омбудсмани ҳам Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашга қизиқиш билдирди. Ташқи ишлар вазирлигининг сўровлари бўйича Словакия, Венгрия, Латвия омбудсман институтлари тўғрисида маълумотномалар тайёрланди.

Ҳисобот даврида Олий Мажлис омбудсманининг Халқаро Омбудсман Институти фаолиятидаги иштироки фаоллашиб, бу иштирок омбудсман институти тўғрисида ахборот, материаллар, адабиётлар айирбошлаш, раҳбарий органларни сайлашда иштирок этиш, Халқаро Омбудсман Институти ахборотномасида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисида материаллар эълон қилиш йўли билан амалга оширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Европа Омбудсман Институти томонидан Краков шахрида (Польша) ташкил этилган VI Европа омбудсманлар конференцияси ишида қатнашди. Унда Европадагя 33 та мамлакат омбудсманлари ва бир қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳозир бўлдилар.

Омбудсман томонидан ҳисобот даврида чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини қабул қилиш билан боғлиқ 30 дан зиёд тадбир ўтказилди. Қабул қилинганлар орасида АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва мехнат масалалари бўйича ўринбосари Л. Кранер бошчилигидаги АҚШ делегацияси, БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен, Ўзбекистонда аккредитация қилинган элчилар ва дипломатлар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тошкентдага вакили, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳукуқлари бюросининг гендер масалалари бўйича маслаҳатчиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси, Америка юристлар уюшмаси вакили, Германия Бундестаги аъзоси, АҚШ Миллий демократия институти, Конград Аденауэр номидагя Фонднинг Марказий Осиё бўйича вакиллари ва бошқалар бор.

Халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг расмий органларидан тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишга катта эътибор қаратилди. Хисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бузилишлари хусусида чет эл фуқаролари ва "Амнести Интернейшнл", "Хьюман Райтс Вотч" сингари халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг аъзоларидан, шунингдек расмий тузилмалар - Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари комиссиясидан, Россия Федерациясидага Инсон ҳуқуқлари вакилидан, БМТнинг Қочоқпар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Тошкентдаги ваколатхонасидан, Свердловск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан ва бошқалардан 1504 та мурожаат тушди. Мурожаатлар асосан шахсларни асоссиз ушлаб туриш ёки ҳукм этиш, ўлим жазосини бекор қилиш, пенсия таъминоти масалалари ва айрим шахсларнинг турли ҳуқуклари муаммоларига тааллуқли бўлди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мазкур ваколатхоналар ва ташкилотларни тушган мурожаатлар борасидаги ишларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилди.

Конрад Аденауэр номидага Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таклифига биноан омбудсман вакили Япония - Германия маркази ва Тадқиқотлар олиб бориш миллий институти томонидан Берлинда ўтказилган "Марказий Осиёдаги барқарор тараққиётга Япония ва Германиянинг ҳиссаси" мавзуидага семинарда иштирок этди. Унда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши, омбудсманнинг ана шу йўналишдаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди. Мазкур фонд томонидан Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари учун ёшлар муаммолари масалалари бўйича симпозиум ўтказилди, унда омбудсман Котибиятининг вакили ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг ходими Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқ бўйича Р. Валленберг институтининг таклифига биноан Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё мамлакатлари учун Инсон ҳукуқлари бўйича минтақавий ўқув дастури ишида қатнашди.

2002 йил 18 апрель куни Маслаҳатлашув кенгашининг мажлиси ўтказилиб, унда омбудсманнинг 2001 йил юзасидан ҳисоботи тўғрисида ахборот берилди ҳамда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг қарор топиши ва фаолияти ривожланишини акс эттирувчи ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги чет эл тажрибасига бағишланган мақолалар тўпламининг - "Ўзбекистонда омбудсман" китобининг тақдимоти ўтказилди. Тўпламда Бвропа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарининг, Польша, Аргентина, АҚШ омбудсманларининг мақолалари эълон қилинган.

Ҳисобот даврида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибияти ходимлари БМТ, ЕХҲТ, Конрад Аденауэр номидаги Фонд, Очиқ жамият институти - Кўмак жамғармаси, Халқаро нотижорат ҳуқуқ маркази, Америка юристлар уюшмаси ваколатхоналари томонидан ташкил этилган тадбирларда, хусусан, аёллар ва болаларга нисбатан ноқонуний траффикнинг олдини олиш масалаларига доир семинарда, Европа парламенти депутатлари ва Ўзбекистон сиёсий партиялари учун ўтказилган халқаро конференцияда, Жаҳон эркин матбуот кунига бағишланган конференцияда, инсон ҳуқуқлари бўйича иккинчи миллий талабалар танлов-тренингида, "Гендер ва ёшлар" конференциясида ва бошқа тадбирларда иштирок этдилар.



ХУЛОСА


Парламентнинг ислоҳ қилиниши омбудсман институтини барча даражалардаги давлат органлари ва турли нодавлат ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, мустақил оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларини излашга, ташқи алоқаларни ривожлантиришга, ўз фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро андозаларни кенг қўллашга ундамоқда.

Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги устуворликларига йўналтирилган Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳуқуқни муҳофаза қилинган фаолиятини янада ривожлантиришга куйидагилар кўмаклашади:

- халқаро андозалар ва амалиётни ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонун хужжатларини такомиллаштириш;

- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши миллий мониторинг тизимини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

- омбудсман минтақавий вакиллари институти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қўллаб-қувватлашига таянган ҳолда ва халқаро ташкилотларнинг услубий ёрдамида ривожлантиршп;

- мустақил оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш, уларни ижтимоий шериклик принциплари асосида мониторинг тадқиқотлари ўтказиш ва жамоатчилик назорати соҳасига жалб этиш.


***


Олий Мажлис Инсон хукуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2002 йил юзасидан ҳисоботи тўлиқ матни билан унинг Котибиятида танишиш мумкин.





1-ИЛОВА



2002 йил давомида келиб тушган мурожжатлар

Жами: 5130 та

3680 

72%




  1450




назоратда

28%


Ижобий ҳал қилинди - 250

2-ИЛОВА



Мурожаатлар (2002-2000 й.й.)


874


1047


239


5130

4472

4323


2002 й.



2001 й.



2000 й.






марказий офис




минтақавий вакиллар

3-ИЛОВА



Ойлар бўйича мурожаатлар келиб тушиши

(2002-2000 й.й.)




2002




2001



2000


600




















500

515



















540


400





392





463







392



300

360




303

380

368


380


388

381


387



349



360



353







200

261


279




100


0



январ

феврал

март

апрел

май

июн





2002




2001



2000


давоми

600




















500

590




















400


466








425

480

400









427


410




300

377


356

387

387



310

363

372








341



365


323






200

295



100


0



июл

август

сентябр


октябр

ноябр

декабр


4-ИЛОВА




Мурожаатлар (2002-2000 й.й.)




назоратда


1450


830


690


3680

3642

3633


2002 й.

Жами 5130



2001 й.

Жами 4472



2000 й.

Жами 4323



5-ИЛОВА



Назоратга олинган мурожаатлар

(2002-2000 й.й.)




Ижобий ҳал қилинган



250



















1200



200




120



630


570


2002 й.

Жами 1450


2001 й.

Жами 830



2000 й.

Жами 690



6-ИЛОВА




Мурожаатлар 2002 й.

Жами: 5130

суд хукумларидан норозилик



1114


уй-жой жихоз бўйича суд қарорларидан норозилик



615



ҳуқуқни химоя қилиш орг. ходимларининг ғайри-қонуний хатти харакатлари



566



меҳнат масалалари



382



уй-жой, коммунал масалалари



337



асоссиз қамоққа олиш ва айб эълон қилиш



220



рўйхатга олиш (прописка) масалалари



218



ижтимоий таъминот масалалари



171



хокимият ходим. ғайри-қонуний хатти-харкатлари



90



суд қарорларини ижро этилмаётганлиги



77



эхтиёт чоралар ўзгарт. ва тиббиёт ёрдам кўрсатиш



59



таълим масалаллари



58



тадбиркорлик ҳуқуқларининг бузилиши



54



Болалар ҳуқуқини паймол этиш



40



Аёллар ҳуқуқини паймол этиш



33



Бошқа масалалар



1096

7-ИЛОВА




2002 йилда Омбудсманнинг турли

ташкилотларга юборилган

мурожаатлари

Вилоят Прокуратураси



732


Олий суд



688



Хокимиятлар



544




Вилоят судлари 



424




Ички ишлар вазирлиги



306






Прокуратура



275







Адлия вазирлиги



68








Меҳнат вазирлиги



66









Ҳарбий прокуратура



36










Ҳарбий суд



28











Соғлиқни сақлаш ваз.



18












Банклар



11













Молия вазирлиги



9














Олий хўжалик суди



8















Мудофаа вазирлиги



5















8-ИЛОВА




Мурожаатлар 2002 й. (вилоятлар бўйича)

Жами: 5130

Ташкент ш.



1492


Сурҳандарё



545



Ташкент вилоят



527




Самарқанд



439




Қашқадарё



354






Фарғона



271







Бухоро



258








Андижон



237









Наманган



200










Жиззах



192











Навоий



185











Хорезм



184












Сирдарё



155













Қорақалпоғистон Республикаси



91













9-ИЛОВА




Мурожжатлар

(вилоятлар бўйича, 2002-2000 й.й.)




2002




2001



2000





  1492

Тошкент ш.



  1408




  1598





  545



Сурхондарьё



  406






  277








527


Тошкент вилояти



  476





  465






  439



Самарқанд



  445






  349







  354





Қашқадарё



  295








  218









  271






Фарғона



  254









  278









  258








Бухоро



  175











  134












  237







Андижон



  243










  228











  200









Наманган



  174












  142













  192










Жиззах



142













  191













  185










Навоий



  150













  136














  184











Хорезм



  135














  112















  155













Сирдарё



  79
















  102
















  91












Қорақалпоғистон Респуб.



  90















  93











10-ИЛОВА




2002 йилда Омбудсманнинг минтақавий

вакилларга келиб тушган мурожаатлар

Жами: 874 та

(ҳуқуқ турлари бўйича)














19,9%








29%








14,1%







11,9%






10,5%





3,1%




8,8%



2,7%



















одил судлов 174 ёки 19,9%


меҳнат низолари 253 ёки 29%



бошқа масалалар 123 ёки 14,1%


ижтимоий масалалар 104 ёки 11,9%



уй-жой масалалари 92 ёки 10,5%


тадбиркорлар ҳуқуқлари 27 ёки 3,1%



таълим масалалари 77 ёки 8,8%


рўйхатга олиш (прописка масал.) 24 ёки 2,7%

11-ИЛОВА




Омбудсманнинг минтақавий вакилларига

келиб тушган мурожаатлар (ҳуқуқ

турлари бўйича 2002-2000 й.й.)




2002




2001



2000


400














350














300


345













250













253


200



241










150

174











100

100









104

108



50


47


92

81






0

12

35





одил судлов

меҳнат масалалари

ижтимоий масалалар

уй-жой масалалар


давоми


400














350














300














250














200














150














100










123





112


50


70


77

60








30

0

27

7


2

24


29





7






тадбиркорлар ҳуқуқлари

таълим масалалари

рўйхатга олиш (прописка) масалалари

бошқа масалалар




















Время: 0.0456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск